t’=mt/m’ t’- аралашма температураси.
m- дастлабки масса.
m’- аралашма масса.
t- дастлабки температура.
Джозефе Блэк томонидан эриш иссиқлиги очилди, у музнинг эриш исссиқлигини топди, яъни 80°С ли иссиқ сувга муз солинганда, муз эриган. Сувнинг температураси 0оС га келиб қолди, у шуни иссиқлиги деб тушунтиради. Шундан сўнг у турли моддаларнинг иссиқлик сиғими ва иссиқлик ўтказувчанлигини аниқлади.
XIX асрнинг 1-ярмида Европа ва Америкада капитализа ғалаба қозонган эди. Шу сабабли ҳам XIX асрнинг 1-ярмида машинасозлик индустрияси ривожлана бошлади. 1807 йили Америкада Фультон томонидан биринчи пароход яратилди. 1825 йили Англияда Стефсон томонидан биринчи пароход қурилди. Бу эса теплотехниканинг ривожланишида муҳим роль ўйнади. Электрнинг техникада кенг миқёсда ишлатилиши электротехника фанини ривожланишига олиб келди. 1841 йили Жоуль томонидан 1843 йили эса Ленц томонидан токнинг иссиқлик миқдори тўғрисидаги тажрибалари Жоль-Ленц қонуни билан иссиқликнинг миқдори токнинг квадратига ва қаршиликка боғлиқлиги тажрибада аниқланди.
7-маърузани ўрганишни такомиллаштириш учун саволлар
И.Ньютоннинг натурал фалсафанинг математик асоси китобини қисқа мазмунда айтиб беринг.
Ньютон ва Гук ўртасда фанни талқин қилишда қандай қарама-қаршилик мавжуд эди?
Нима сабабдан И.Ньютон Англиянинг Манчестер дворининг директори этиб тайинланган?
Ньютон қабри устидаги тошга қандай ёдгорлик сўзлари ёзилган?
8-маъруза
Физиканинг баъзи бир сохаларининг ривожланиши.
Режа:
1. Атом молекуляр гипотезанинг асосланиши тарихи.
2. Иссиқликнинг механик назарияси тўгрисида Ж. Дальтон, Гей-Люс-
сак ва Авогадро ишлари.
3. Иссиқлик физикаси ва атомистика сохасида Ж.К. Максвелл, Л.Больцман, Г.И. Гесс ва Д.Гиббс ишлари.
4. А.Эйнштейн ва Смолуховский томонидан Броун харакати назариясининг яратилиши ва унинг Ж.Перрен томонидан экспериментал тасдиқланиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |