Андижон Давлат Университети, Физика –математика факультети ўқитувчилари А. Абдурахимов, Х. Мадаминов лар томонидан ёзилган “Физика астрономия тарихи” фанидан маъруза матнларига
-маърузани такомиллаштириш учун саволлар
Download 415 Kb.
|
Физика хам астрономия тарийхы материаллары
- Bu sahifa navigatsiya:
- Донолик -тажрибанинг қизидир”.
3-маърузани такомиллаштириш учун саволлар.
Араб халифалиги қанча вақт хукм сурган? А.Р.Беруний ер шарининг радиусини қандай аниқлаган? А.Ориповнинг «Колумбда бор аламим маним, Ўзбекистон ватаним маним» шеърини мазмуни нимани билдиради. “Донолик -тажрибанинг қизидир”. 4 - маъруза. Классик физикани шаклланиши ва ривожланиши. Режа: Табиий фанларнинг ривожланишида Леонардо да Винчининг ишлари. Классик физиканинг шаклланиши ва ривожланиш тарихи. ХУII -асрдаги илмий инкилоб. Н.Коперникнинг “Осмон сферасини айланиши хақида” ги асарининг табиатшуносликнинг ривожланишдаги ахамияти. Фалсафа ва табиатшунослик буйича Ж.Бруно ва Декарт ишлари. Адабиётлар: 1. С.П.Кудрявцев “Курс истории физики” 44-56 бетлар. 2. Г.М.Томин С.Р.Филонович “Классики физической науки”. 39-50 бетлар. Европанинг уйғониш даври Х асрга тўғри келиб Европа Шаркнинг ихтисодий ва маданий алоқалари орқали ривожланди. Масалан ўша даврда араблар Испания, Италия, Франция ва Англияда биргаликда университетлар ташкил килишди. Дарслар лотин ёзувида олиб борилар эди. ХУII асргача лотин ёзуви халқаро алоқа тили бўлиб келди. Бу тилда Коперник, Ньютон ва Ломоносовлар ёзишган. Леонардо да Винчи 1452 йил 14 апрелда Винчи шахри яқинидаги Анкиано қишлоғида нотариус оиласида никохсиз туғилди. 1472 – 90 йиллари Флоренцияда яшаб 1506 йили Миланга қайтади. У рассомлик устахонасида расм чизишдан ташқари математика, оптика, механика ва техник фанларни хам қунт билан ўрганди. Унинг физикавий дунёқараши ҳар қандай ҳаракат қилаётган жисмга ташқи мажбурий куч таъсир этмаса, табиатдаги ўзининг тўғри чизиқли ҳаракат ҳолатини сақлайди дейди. Леонардо да Винчи ташқи куч деб оғирлик, турли кучлар, харакат ва таъсир кучини тушунади. Харакатни вужудга келтирувчи нарса – кучдир . Куч бу жисмни харакатга келтирувчи нарсадир дейди. Оғирлик кучининг ҳусусияти ва мохиятини тушунтириб беради. Тўлқин интерференциясини тушунтирган ва бу ходиса 200 йилдан сўнг Гюйгенс томонидан айтилган. Унинг механика ва инженерлик сохасидаги ишлари хам мухим роль ўйнайди. Буржуазиянинг ривожланиши ХУI аср ва ХУII асрларда саноатда фаннинг ривожланишини талаб қила бошлади. Бу даврда ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун фанларнинг махсули табиий ва экспериментал фанларни ривожлантиришга эхтиёжни кўпайтирди. Шу сабабли ХУI асрдаги илмий революция дунёқарашни ҳамма формаларини кенг микёсда қамраб олабошлади. 1492 йил Колумбнинг янги ерни очиши 1519-1522 йиллардаги Фердинанд Магелланнинг саёхати Ернинг шарсимон эканлигини тажрибада исботлади. Илмий революция астрономия фанида бошланди. Бунга асос килиб Н.Коперникнинг буюк иншоси эди. Бу иншода оламнинг тузилиши ва унда Ернинг ўрни хам тушунтириб берилди. Буюк поляк олими Н.Коперник 1473 йилда 19 февралда Польшанинг Торунг шахрида савдогар оиласида туғилган. У Краков университетида, кейинчалик Италияда хуқуқ, философия, астрономия, ва медицина фанларини ўрганди. У кўпинча астрономия билан шуғулланиб, коинот тузилишини ўрганиб биринчи гелиомарказ системасини вужудга келтирди. Унинг биринчи илмий ишлари “Кичик изохлар” деб аталган булиб бу асар дунё тузилишининг гелиомарказ системасига бағишланган эди, лекин бу асар чоп этилмади. Сабаби ўша даврдаги кўпчилик диний қарашларга қарши бўлгани учун қатиян қораланган эди. Унинг “Осмон жисмларнинг харакати” китоби хаётининг сўнгги йиллари 1543 чоп этилди. Ушбу асар 6 та китобдан иборат булиб: 1. Биринчи китоб “Янги гелиомарказ системаси хакида” 2. Иккинчи китоб сферик астрономияга багишланган булиб, унга юлдузлар каталоги киритилган. 3. 3-6 китобларда планеталар харакати Ер ва Ой харакати хақида сўз юритилади. Коперник биринчи марта Ер коинотнинг маркази эмас, коинот системасининг маркази Қуёш деб қарайди. Барча планеталар Қуёш атрофида айланма харакат билан харакат қилади деб унинг орбитал айланиш системасини чизиб тушунтиради. Италиан олими Джардано Бруно Коперник ишларининг давомчисидир (1548-1600). У Олам чексизлигини ёқлаб чиқди. Коинот жуда кўп оламлардан тузилган деб айтади. Лекин черков Джордано Брунони 1600 йили тириклайин ўтда ёқиб юборади. Француз философи Рене Декарт (1595-1650й.) ўрта хол оилада туғилган. Унинг қизиқиши математикага қаратилган эди. У бизга математикада Декарт координаталар системаси номи билан таниш. Унинг “Методлар хақида мулохазалар”, “Диоптрика”, “Метеорлар” ва “Геометрия” асарлари мавжуд. У биринчи бўлиб, бутун олам тортишишини айтган. Харакатнинг сақланиш қонуни ҳам унинг асосий дунёқарашларидан бири эди. Download 415 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling