Андижон Давлат Университети, Физика –математика факультети ўқитувчилари А. Абдурахимов, Х. Мадаминов лар томонидан ёзилган “Физика астрономия тарихи” фанидан маъруза матнларига


Download 415 Kb.
bet14/27
Sana29.12.2022
Hajmi415 Kb.
#1071706
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27
Bog'liq
Физика хам астрономия тарийхы материаллары

Текшириш учун саволлар



  1. Насриддин ат-Тусий кимниннг саройида ишлаган?

  2. Мароға расадхонаси ҳақида нималар биласиз?

  3. "Зиж Илҳоний"нинг қисқача мазмунини гапириб беринг.

  4. Улуғбекнинг ёшлик йиллари қандай ўтган?

  5. Самарқанд расадхонаси қачон ва кимлар раҳбарлигида қурилган?

  6. "Зижи-жадиди-Кўрагоний" нинг қисқача мазмунини гапириб беринг.

  7. Улуғбек мактаби олимлар кимлар бўлган, улар ҳақида нималар биласиз?



адабиёт

  1. А.Паннекук, Истроия астрономии, М., "Наука" 1966.

  2. Г.Матвиевская, Б.Розенфельд, Математики и астрономы мусульманского средневековья и их труды (VIII-XVII вв), I-III т., М., "Наука" 1983.

  3. П.Г.Булгаков, Жизнь и труды Беруни, Т., "Фан" 1972.

  4. Г.Мамедбейли, Насриддин Туси – основатель Марагинской обсерватории, Баку, 1963.

  5. Т.Н.Кары-Ниязов, Астрономическая школа Улегбека, М.Л. изд. АН , 1950.

  6. С.Х.Сирожиддинов, Г.Матвиевская, Ал-Харезми–астроном и математик, Т., "Фан" 1978.

  7. Ал-Беруний, Қонуни Масъудий, V т., 1-2 китоб, Т., "Фан" 1976.

  8. Ю.Г.Перель, Равитие представлений о Вселенной, М., "Наука" 1958.

  9. М.Мамадазимов, Улуғбек ва унинг расадхонаси, Т., "Ўзбекистон" 1994.

  10. Г.Рожанская и др., Элементы астрономии Ахмада ал-Фергани, М., "Наука" 1999.



2. ФИЗИКА ТАРИХИ
Фан тарихи, фан асоси хакидаги - фандир”



  1. маъруза



Физика тарихи предмети нимани ўргатади?
Режа:

  1. Физика тарихи предмети, вазифаси, методи.

  2. Физика фанининг ривожлантириш қонунлари,

  3. Физика фанининг бошқа табиат фанлари билан боғланиши.

  4. Физика ривожланишининг асосий босқичлари ва унинг тарихини даврлаштириш.



Адабиётлар:



  1. П.С. Кудрявцев. «Курс истории физики». 13 - 34 бетлар.

  2. Б.И. Спасский. «История физики». 41 – 57 бетлар.

  3. Р. Собесяк. «Шеренга великих физиков» 7 -11 бетлар.

Физика тарихини урганиш бу умумий физикавий билимлар- нинг ажралмас бир кисмидир. чунки физика фанини урганиш билан унинг тарихи хам урганиб борилади, бу фаннинг конун коидаларининг очилиши, ушбу конунларни очишда олимларнинг тутган урнидир. Физика тарихини билиш учун асосан шу конунларнинг ёзилишини, асл нусхасини урганиш учун асл маъносини урганишда мухим урин эгаллайди.


Дунё хакидаги билимлар бирданига шаклланмайди, масалан: Ньютон конунлари минглаб йиллар урганилган ва уни тушуниш учун эса 250 йил вакт талаб килинди. Инсоният билмасликдан билимликка утиши жуда катта огир йулни босиб утиши керак. Фанни урганиш учун унинг тарихини билишимиз керак- шу сабабли хам физика тарихи урганилади. Ушбу тарих узлуксиз булгани учун хам, хар бир утган давр фанининг ривожланишида уз урнини колдирганлиги сабабли физика тарихи хам предмет сифатида каралади.
Хар кандай фаннинг асосий вазифаси- конунлар очишдир, бу конунлар шу сохани ривожлантиради. Фан тарихининг асосий вазифаси эса шу конунлар асосида фан ривожланишини бошкаришга каратилган. Бир карашда бу ноуриндай куринади, чунки хар кандай фан хам олдиндан Архимедни, Берунийни, Ньютонни, Лобачевскийни качон тугилишини айтиб бера олмайди, лекин хар бир сохадаги кашфиётлар уларни урганиш ва такомиллаштириш албатта янги олимларни руёбга чикаришда мухим роль уйнайди. Демак, хар бир фаннинг уз тарихи бор. Хар кандай кашфиёт олдинги очилган кашфиётнинг давомчисидир. Фан- инсонларнинг мураккаб ва нозик фаолиятининг махсулидир. Фан ривожланишининг тарихи формациялар билан богликдир.
Физика фанининг тарихи куйидаги вазифаларни амалга оширади.
1. Тарихий фактларни топиш ва ойдинлаштириш.
2. Тарихий фактик материалларни анализ килиш, унинг мохиятини очиш.
3. Физикавий умумий конунларни узаро богликлигини очиш.
Умумий хар кандай фаннинг тарихи асосий иккита йуналишдаги вазифани хал килади.
1. Табиат конунлари тарихи.
2. Жамият конунлари тарихи.
Табиий фанлар тарихи урганилаётган фан конунлари асосида янги конунларни очиш ва уни тажрибада синаб куришдан иборат. Ижтимоий фанлар конунларини тажрибада синаш анча мураккаб, шунинг учун ижтимоий фанлар конунларини тарихи урганилади ва олдинги утган утган жамият хаёти билан таккослаб, жамиятни келажакда нима кутаётганлиги башорат килинади.
Физика фанини ривожлантириш конунияти хам барча фанлар катори жамиятнинг амалиёт талабидан келиб чикади. Бу талаблар эса физиканинг ривожланишида ишлаб чикаришнинг ривожланишига, ишлаб чикаришнинг ривожланишида жамиятнинг моддий фаровонлигини усишига олиб келади. Демак, фаннинг ривожланиши ишлаб чикаришни бошкарар экан, ишлаб чикариш физиканинг янги конунлар очишига хар доим таъзйик утказиб туради. Масалан, Гюйгенснинг маятник назарияси - механик соатни ихтиро килишга олиб келди. Термодинамикадан С.Карно цикли буг машинасини ихтиро этишга асос булди. А.С.Попов томонидан радионинг кашф этилиши - радиофизиканинг ривожланишига олиб келди ва хаказолар.
Астрономия табиий фанларнинг ривожланишига асосий сабабчилардан биридир. Астрономиянинг ривожлантириш учун математика фанини ривожлантириш шарт бўлган. Астрономик кузатишлар учун қурилмалар ясаш механик қонунларни ривожлантиришга олиб келди. Масалан, Катта-қўрғонлар миноралар, юксак мачитлар, пирамедаларни барпо қилиш учун ричаглардан фойдаланиш кераклиги қурилиш механикаси фанини вуждудга келтирди. Буларнинг бари бевосита арифметика, геометрия, алгебра, астрономия, механика ва бошқа фанларни ўзаро боғлиқлигини келтириб чиқаради. Масалан, математикани ўрганиш Египет ва Вавилион математикаси асосида фундаментал сон тушунчаси кирилиди ва у геометрик ҳисоблашларда ишлатилди. Қуёш, Ой ҳаракат йўналишлари ҳисоблаб чиқилди.
Физика факат ишлаб чикариш билан боглик булибгина колмай у барча табиий фанлар билан хам богликдир. Буни фаннинг тарихини урганишимизда куриб борамиз.
Физика тарихини куйидаги даврлари унинг ривожланишига караб урганиб борилади.
1. Кадимги замон физикаси.
а) Антик давр физикаси (эрамиздан олдинги У асрга кадар булган давр).
б) Урта аср физикаси (УII -X аср).
в) Гелиоцентрик система учун кураш.
г) Экспериментал ва математик методларни ривожланиши.
2. Классик физиканинг асосий йуналишлари.
а) Илмий инкилобнинг тугалланиши (18 аср).
б) Физиканинг асосий йуналишларининг ривожланиши
(19 аср).
3. Физикада илмий инкилобнинг асосий йуналишлари (20 аср)
а) Электрон назария ва электродинамиканинг ривожланиши.
б) Эйнштейннинг нисбийлик назарияси.
в) Атом ва ядро физикасининг ривожланиши.
г) Физикавий инкилобнинг биринчи боскичи Резерфорд- Бор назариялари квант механиканинг ривожланиши.
д) Ядро физикасининг ривожланиши 1918- 1938 йиллар.
ХУЛОСА: 1- маърузамизни урганиш куйидаги вазифаларни амалга оширди.Нима учун фан тарихи урганилади. Физика фанининг предмети, вазифаси ва уни урганиш методларининг асосидан иборат. Физика фани тарихини урганишнинг асосий конуниятлари нималардан иборат. Физика фанининг бошка табиат ва гуманитар фанлар билан боглик тарихи. Физика тарихи предметини урганиш этаплари кайси даврларни уз ичига олади.
1- маърузани урганишни такомиллаштириш учун саволлар:
1. “Фан тарихи- фан асоси хакидаги фандир”- деган эпиграфни сиз кандай тушунасиз?
2. Нега физикани урганишда унинг тарихини хам урганишимиз керак, тугридан тугри бирор физик конуниятни урганиб, янги конуният очиш мумкин эмасми?
3. Нега фаннинг ривожланиши тарихи формацияларга боглик булади деб айтдик?
4. Физика фани тарихининг бошка предмет тарихига богликлигига мисоллар келтиринг?
Бирор нарсани исботини топиш, мен учун Персид шохлигини ишгол килишдан хам мухимдир”




  1. Download 415 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling