Андижон Давлат Университети, Физика –математика факультети ўқитувчилари А. Абдурахимов, Х. Мадаминов лар томонидан ёзилган “Физика астрономия тарихи” фанидан маъруза матнларига


Download 415 Kb.
bet11/27
Sana29.12.2022
Hajmi415 Kb.
#1071706
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27
Bog'liq
Физика хам астрономия тарийхы материаллары

Қозизода Румий

Улуғбекнинг математика ва астрономия соҳалари бўйича биринчи устозларидан ҳисобланган Румий Кичик Осиенинг, янъи Румнинг Бурс шаҳрида 1360 йилларда қози оиласида дунёга келган. Ўз юртида астрономия ва матиматикадан етарлича кенг билимга эришган Румий Ҳуросондалик кезларида маркази Самарқанд бўлган Мовароуннаҳрда математиканинг ривожланганлиги ҳақида эшитиб Самарқандга йул олади. Машҳур «Асар ал-Боқия»нинг муаллифи Солиҳ Зокийнинг маълум килишича, Румий Самарқандга XIV асирнинг охирги ўн йиллигида келган.


Тарихчи Васифий Румийнинг маълум қилишича, Румийнинг маълумоти ҳақида шундай хикоя қилади. Унинг ёзишича, Улуғбек мадрасасининг биринчи мударриси мавлоно Муҳаммад Хавофий булган Мадраса қурилишининг якунланиши арафасида, Улуғбек мадрасага ким мударрислик қилиши ҳақида сўрашганда, у «...барча фанлар буйича етарли маълумотга эга бўлган кишини излиймиз», - деб жовоб берган.
Қозизода Румий Самарқандда Улуғбекнинг бобоси Темур саройида астроном бўлиб ишлаган мавлоно Аҳмаддан дарс олиб, ўзининг илму нужума бўйиа олдиндан эришган билимларини тўлдирган. Ҳижрий йил ҳисоби билан 808 йил (1405-1406 йиллар)да "Ажаб ал-Мандур фи ахбори Темур" ("Темур ҳақида қизиқарли хабарлар") китобининг муаллифи Ибн Арабшоҳга ўзи тузган ва сайёраларнинг ҳолатларини акс қилган 200 та жадвали ҳақида ёзгани маълум.
Айрим тарихий манбаларга кўра, Румий 1420 йиллардаёқ Улуғбек мадрасасининг математика ва астрономия шуъбасига раҳбарлик қилган. 30-йилларнинг бошларида унинг маърузаларини эшитиш учун Алишер Навоийнинг устози ёш Абдураҳмон Жомий ташриф буюрганини ҳам тарихий манбалар маълум қилади. Машғулотларнинг асосий предмети қилиб Румий XII–XIII асрларда ўтган хоразмлик машҳур риёзиётчи, астроном ва врач Маҳмуд ибн Муҳаммад ибн Умар ал-Чағминийнинг "Ал-Мулаххас фил-ҳайъа" ("Астронмиянинг қиқача баёни") асарига ўзи ёзган шарҳларни олган эди.
Румийнинг "Шарҳ ал-Чағманий"дан ташқари ""Ал-Мажистий"нинг баёнига шарҳ", "Астрономия фани ҳақида рисола", "Синус-квадрант ҳақида рисола", "Астрономия ва геометрия ҳақида рисола" ва "Арифметика ҳақида рисола" каби асарлари бизгача етиб келган бўлиб, бу асарларнинг кўпчилиги Истамбул, Берлин, Лондон, Теҳрон ва Санкт-Питербург кутубхоналарида ҳозиргача сақланади.
Румийнинг қачон вафот қилганлиги ҳақида аниқ маълумот тарихий манбаларда ҳозирча учрамаган.



Download 415 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling