Андижон Давлат Университети, Физика –математика факультети ўқитувчилари А. Абдурахимов, Х. Мадаминов лар томонидан ёзилган “Физика астрономия тарихи” фанидан маъруза матнларига
Download 415 Kb.
|
Физика хам астрономия тарийхы материаллары
6- маъруза.Классик механиканинг ривожланиши. Режа: И.Ньютон методологиясининг XVIII-XIX асрларда физика ривожланишидаги ахамияти. Ньютон механикасини постулатлари ва экспериментал асослари. “Натураль фалсафани математик асослари” асарининг яратилиши хақида. Адабиётлар: 1. Б.И. Спасский “История физики” 1-қисм. 130-148 бетлар 2. П.С.Кудрявцев “Курс истории физики”. 90- 113 бетлар. XVIII-XIX -асрда физика сохасидаги илмий изланишлар физика фанининг ривожланишига улкан хисса қўшиб Галилей ишларидан бошланиб И.Ньютонгача давом эттирилиши асос бўлган эди. XVII асрда манифактурани ривожланиши ва машинасозлик, ишлаб чикариш ва ўтиш даврига тўғри келади. XVII асрда физиканинг ривожланиши техниканинг кенг миқёсда ривожланишига олиб келди ва Англияда сўнг Америкада машинасозлик ривожланди. XVII- асрнинг 30 йилларида Англияда биринчи ип йигирув машинаси ихтиро қилинди. XVIII асрга келиб металл қуйиш бошланди, чуянни қайта ишлаш натижасида пўлат олиш ўрганилди. Шу асрнинг 60 йилларига келиб К.Фролов томонидан руда конларини ювиш ихтиро қилинди, пар машинаси, сув насослари ихтиро қилинди. 1766 йили Ползуновнинг буғ машинаси синаб кўрилди. Харакатга келувчи пар машинаси Джеймс Уайт томонидан 1784 йили ихтиро қилинди. Бу машиналарнинг завод ва фабрикаларда қўлланиши, формация ўзгаришига олиб келди. Физика фанининг ривожланишида мухим роль ўйнаган инглиз олими Исаак Ньютон 1643 йил 4 январь Англияда буржуа революцияси даврида Шарқий Англиянинг Вульфстрон қишлоғида фермер оиласида туғилган. У ўзининг билимини дастлаб қишлоқ мактабида олган. 1661 йили Кембридж университетига ўқишга кирди. 1665 йили магистрлик даражасида битирди. Унинг биринчи ўқитувчиси профессор Исаак Барроу бўлиб уни оптикага қизиқтирган эди. 1665 йили рангларнинг призматик хусусиятларини ўргана бошлаган. Шу йили Кеплер ишларини ўрганиб бутун олам тортишиш қонунини яратди. 1687 йили унинг асосий асарларидан бири “Натурал фалсафанинг математик асоси” асарини чоп этди. Бу асарида у фазовий жисмлар назарияси ва классик механика. У механикани тушунтиришда умум методологик масалалари, фазо ва вақт, куч, оғирлик кучи каби тушунчаларни шакллантирди. Кенг қамровли олим бўлган у механика ва оптикадан ташқари иссиқлик ходисалари, хатто астрономия ва математикани айрим сохалари билан шуғулланиб Лейбниц билан бирга дифференциал ва интеграл хисоблашлар билан шуғулланган. 1696 йили “Монетный двор”ни директори этиб тайинланган. У умрининг охирини Лондонда ўтказади. 1703 йили Кироллик жамиятининг президенти этиб тайинланган. 1705 йили унга дворянин лавозими берилди. 1727 йили 84 ёшида вафот этди. У “Ветминстр” мозорига дафн қилинган. У мозорга фақат кирол ва унинг яқинлари дафн килинади. ХУЛОСА: Буюк инглиз физиги И.Ньютон физикада айниқса, механикада жуда кўп қонунлар яратди. Биз буни ўрта мактаб физика курсида Нь.тон қонунларини ўрганишда биламиз. У механикадан ташқари оптикада ёруғлик дисперсиясини аниқлади. Жисм массаси билан оғирлик кучи ўртасидаги қийин тушунчани очиб бера олди. Унинг очган қонунлари методологияси “принцип” методига асослангандир. У физикани фан сифатида тикланишига ва уни натурал фалсафадан ажралишига муваффақ бўлди. У бутун олам тортишиш қонуни билан илмий астрономияга, нурларни йўналиши бўйича илмий оптикага, биномлар назарияси бўйича илмий математикага хисса қўшди. Download 415 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling