Нисбийлик принципи


Download 76.53 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana22.04.2023
Hajmi76.53 Kb.
#1381341
  1   2
Bog'liq
1.1..



НИСБИЙЛИК ПРИНЦИПИ - тинч турган ситемада ва унга нисбатан 
тўғри чизиқ бўйича текис ҳаракатланувчан системаларда табиий 
ҳодисаларнинг бир хил рўй беришини ифодаловчи қонун. Бир-бирига 
нисбатан тўғри чизиқли текис ҳаракат қилувчи, яъни инерциал системаларда 
механик ҳаракат қонуни бир хил таърифланади. Шу сабабли, механик 
тажрибаларга таяниб, тажриба ўтказилаётган лабараториянинг тинч тургани 
ёки тўғри чизиқли текис ҳаракатланаётганлигини аниқлаб бўлмайди. Бундай 
хулоса дастлаб Галилей томонидан аниқланган эди. Фанда бу хулоса “Галилей 
Н.п.”, деб юртилади. Бу принципга асосан, бир-бирига нисбатан тўғри 
чизиқли текис ҳаракат қилаётган системаларда бир хил шароитдаги механик 
ҳодисалар бир хилда юз беради. Галилейнинг нисбийлик принципига асосан,
инерцал системаларнинг бир-биридан афзаллиги йўқ, яъни текис ва тўғри 
чизиқли ҳаракатланувчи икки саноқ системасидан биринчиси тинч турибди
иккинчиси ҳаракатда ёки иккинчиси тинч турибди деб ҳисоблашимиз мумкин. 
Демак, ҳаракат ва тинчлик тушунчалари нисбий тушунчалардир. Н.п.,
математик ҳолда фазо ва вақт ҳақидаги аниқ физикавий таълимотга 
асосланиши лозим. Классик механикада мутлақ фазо ва мутлақ вақт 
таълимоти негиз қилиб олинади: фазо ва вақт, материядан қатъий назар, ўз-
ўзича мавжуд, ҳеч қандай ҳаракатга боғлиқ эмас, барча системаларда бир хил,
жумладан, икки нуқта орасидаги масофа (мас, бирор кесманинг узунлиги) 
барча системаларда бир хил, икки воқеа орасида ўтган вақт барча 
системаларда бир хил, бирор системада бир вақтли воқеалар б. системаларда 
ҳам бир вақтли бўлади, яъни бир вақтлилик тушунчаси мутлақ тушунчадир. 
Мутлақ фазо ва мутлақ вақт таълимотига асосланган ва Галилей Н.п.га 
мувофиқ инерциал системаларнинг биридан иккинчисига ўтиш формулалари 
Галилей алмаштиришлари дейилади. Инерция қонунига мувофиқ, ташқи 
таъсирсиз (эркин) жисм тинч ҳолатда ёки тўғри чизиқли текис ҳаракатда 
бўлади. Шу қонунга бўйсунган системалар инерциал системалардир. Демак,
бу қонуннинг моҳияти инерциал системаларнинг мавжудлигини таъкидлашдан 
иборат. Мадомики, инерциал системаларда механик ҳодисалар бир хил рўй 
берар экан, классик механикадаги Ньютоннинг иккинчи қонуни-ҳаракат 
тенгламаси ҳам барча инерциал системаларда бир хил ифодаланади, яъни 
Галилей алмаштиришларига нисбатан Ньютон тенгламасининг ёзилиш шакли 
ўзгармас сақланади.
Инерциал системаларда электр, магнит, электромагнит, ёруғлик ва 
бошқа физикавий ҳодисаларнинг қандай рўй бериши турли тажрибалар
(жумладан, Майкельсон тажрибаси)да текширилди. Кўплаб ўтказилган 
тажрибалардан ҳар қандай физикавий, умуман, ҳар қандай ҳодисанинг 
инерциал системаларда бир хил рўй бериши аниқланди. Ҳоз. замон 
физикасида қабул қилинган нисбийлик принципи ана шундан иборат. 
Тажрибалардан яна бир муҳим принцип-бўшлиқда ёруғлик тезлигининг 
доимийлик принципи аниқланди: ёруғликнинг тарқалиш тезлиги барча 
инерциал системаларда бир хил, у ёруғлик манбаъининг ҳаракатига боғлиқ 
эмас. Инерциал системаларнинг юқорида кўрсатилган принципларга мувофиқ 
биридан иккинчисига ўтиш формулалари Лоренс алмаштиришлари дейилади. 
Модомики, инерциал системаларда электромагнит (жумладан ёруғлик) 


ҳодисалар бир хил рўй берар экан, демак бу ҳодисаларнинг қонуниятларини 
ифодаловчи Макевелл тенгламалари ҳам барча инерциал системаларда бир хил 
ифодаланади, яъни Макевелл тенгламаларининг ёзилиш шакли ўзгармасдан
(инваринант) сақланади. Нисбийлик назариясида классик механиканинг 
ҳаракат тенгламаси Лоренц алмаштиришларига нисбатан инвариант ҳаракат 
тенгламаси маълумдир. 

Download 76.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling