Нисбийлик принципи
Download 76.53 Kb. Pdf ko'rish
|
1 2
Bog'liq1.1..
- Bu sahifa navigatsiya:
- (комусий лугат)
НИСБИЙЛИК ПРИНЦИПИ – тинч турган ситемада ва унга нисбатан
тўғри чизиқ бўйича текис ҳаракатланувчан системаларда табиий ҳодисаларнинг бир хил рўй беришини ифодаловчи қонун. Бир–бирига нисбатан тўғри чизиқ бўйича текис ҳаракат қилувчи барча, яъни инерциал, систеамаларда механик ҳаракат қонуни бир хил таърифланади. Шу сабабли, механик тажрибаларга таяниб, тажриба ўтказилаётган лабараториянинг тинч тургани ёки текис тўғри чизиқ бўйича ҳаракатланганлигини аниқлаб бўлмайди. Бундай хулоса, дастлаб, Галилей томонидан аниқланган эди. Фанда бу хулоса «Галилей нисбийлик принципи», деб юртилади. Бу принципга асосан, бир–бирларига нисбатан тўғри чизиқ бўйича, текис ҳаракат қилаётган системаларда бир хил шароитдаги механик ҳодисалар бир хилда юз беради. Галилейнинг нисбийлик принципига асосан, инерцал системаларни бир–биридан афзаллиги йўқ, яъни текис ва тўғри чизиқ бўйича ҳаракатланувчи иккита саноқ системасидан биринчиси тинч турибди, иккинчиси ҳаракатда, деб ёки иккинчиси тинч турибди, деб ҳисоблашимиз мумкин. Демак, ҳаракат ва тинчлик тушунчалари нисбий тушунчалардир. Н.п., математикавий равишда, фазо ва вақт ҳақидаги аниқ физикавий таълимотга асосланиши лозим. Классик механикада мутлақ (абсолют) фазо ва мутлақ (абсолют) вақт таълимоти негиз қилиб олинади: фазо ва вақт, материядан қатъий назар, ўз– ўзича мавжуд, ҳеч қандай ҳаракатга боғлиқ эмас, барча системаларда бир хил, жумладан, икки нуқта орасидаги масофа (мас, бирор кесманинг узунлиги) барча системаларда бир хил, икки воқеа орасида ўтган вақт барча системаларда бир хил, бирор системада бир вақтли воқеалар бошқа системаларда ҳам бир вақтли бўлади, яъни бир вақтлилик тушунчаси мутлақ (абсолют) тушунчадир. Мутлақ фазо ва мутлақ вақт таълимотига асосланган ва Галилей нисбийлик принципига мувофиқ ёзилган инерциал системаларнинг мувофиқ инерциал системаларнинг биридан иккинчисига ўтиш формулалари Галилей алмаштиришлари дейилади. Инерция қонунига мувофиқ, ташқи таъсирсиз (эркин) жисм тинч ҳолатда ёки тўғри чизиқ бўйича текис ҳаракатда бўлади. Шу қонунга бўйсунган системалар инерциал системалардир. Демак, бу қонуннинг моҳияти инерциал системаларнинг мавжудлигини таъкидлашдан иборат. Модомики, инерциал системаларда механик ҳодисалар бир хил рўй берар экан, классик механикадаги Ньютоннинг иккинчи қонуни – ҳаракат тенгламаси ҳам барча инерциал системаларда бир хил ифодаланади, яъни Галилей алмаштиришларига нисбатан Ньютон тенгламасининг ёзилиш шакли ўзгармасдан (инвариант) сақланади. 2 Инерциал системаларда электр, магнит, электромагнит, ёруғлик ва б. физикавий ҳодисаларнинг андай рўй бериши турли тажрибалар (жумладан, Майкельсон тажрибаси)да текширилди. Кўплаб ўтказилган тажрибалардан ҳар қандай физикавий, умуман, ҳар қандай ҳодисанинг инерциал системаларда бир хил рўй бериши аниқланади. Ҳозирги замон физикасида қабул қилинган нисбийлик принципи ана шундан иборат. Тажрибалардан яна бир муҳим принцип–бўшлиқдаги ёруғлик тезлигининг доимийлик принципи аниқланди: ёруғликнинг тарқалиш тезлиги барча инерциал системаларда бир хил, у ёруғлик манбаининг ҳаракатига боғлиқ эмас. Инерциал системаларнинг, юқорида кўрсатилган принципларга мувофиқ биридан иккинчисига ўтиш формулалари Лоренс алмаштиришлари дей.ади. Модомики, инерциал системаларда электромагнит (жумладан ёруғлик) ҳодисалари бир хил рўй берар экан, демак, бу ҳодисаларнинг қонуниятларини ифодаловчи Максвелл тенгламалари ҳам барча инерциал системаларда бир хил ифодаланади, яъни Максвелл тенгламаларининг ёзилиш шакли ўзгармасдан (инвариант) сақланади. Классик механиканинг ҳаракат тенгламаси Лоренц алмаштиришларига нисбатан инвариантлик хусусиятига эга ҳаракат тенгламаси нисбийлик назариясида маълумдир. (комусий лугат) 3 Download 76.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling