Андижон давлат университети “Келишилди” “Тасдиқлайман”


Download 103.5 Kb.
bet3/8
Sana26.06.2023
Hajmi103.5 Kb.
#1655641
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
физика мута

Атом физикаси:
Микродунё қонунларининг ўзига хослиги. Атомлар ва молекулалар. Атом спектрларидаги қонуниятлар. Элементар электр заряд тушунчаси ва электроннинг кашф этилиши. Атомнинг ядровий модели, ядро заряди ва массаси, уларни тажрибада аниқлаш; модда ва нурланиш энергияларини квантланиши. Нурларнинг ютилиш ва нурланиш жараёнининг дискретлиги. Бор постулатлари. Франк ва Герц тажрибалари. Атомнинг Бор модели. Айланма орбиталар ва уларнинг тафсилотлари. Бор–Зоммерфельднинг квантлаш қоидаси. Атомларнинг магнит ҳоссаси, Штерн ва Герлах тажрибалари. Спин.
Ядро физикаси:
Ядро ва элементар заррачалар физикасининг асосий ривожланиш босқичлари. Микроолам ҳодисалари ўлчами, атом ядросининг умумий ҳоссалари, Резерфорд тажрибаси, ядро-протон ва нейтронлар системаси, ядро масса сони ва заряди, изотоплар, боғланиш энергияси, сеҳрли сонлар, турғун ва радиоактив ядролар, бозонлар ва фермионлар, Паули принципи, ядро моделлари, кучли ўзаро таъсир, адронлар структураси, адронлар иштирокидаги асосий жараёнлар, кучсиз ўзаро таъсир ва уларнинг универсаллиги, элементар заррачалар бир-бирига айланишининг асосий турлари, кучсиз электромагнит ва кучли ўзаро таъсирларнинг бирлашган ягона назариясини яратиш муаммоси, космик нурлар, бирламчи космик нурланиш, космик нурларнинг атмосфера орқали ўтиши, космик нурланиш зарраларини тезлатиш механизмлари.
Назарий механика:
Моддий нуқта тушунчаси. Умумлашган координаталар. Лагранж функцияси. Энг кичик таъсир принципи. Лагранж- Эйлер тенгламалари. Инерциал саноқ системалари. Галилей нисбийлик принципи. Энергия, импульс ва импульс моментининг сақланиш қонунлари. Харакат тенгламаларини интеграллаш. Сочилиш, тутиб олиш ва марказга тушиш кесимлари. Кичик тебранишлар. Мажбурий ва сўнувчи тебранишлар. Резонанс. Бурчак тезлиги. Инерция тензори. Қаттиқ жисм ҳаракатининг тенгламалари. Эйлер бурчаклари. Ноинерциал саноқ системасида ҳаракат. Гамильтон тенгламалари. Пуассон қавслари. Таъсир-координата функцияси сифатида. Каноник алмаштиришлар. Гамильтон–Якоби тенгламаси. Ўзгарувчиларни ажратиш. Эйлер тенгламаси–идеал суюқликнинг оқими. Навье-Стокс тенгламаси – ёпишқоқ суюкликнинг оқими.

Download 103.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling