Андижон давлат университети “Келишилди” “Тасдиқлайман”


Download 103.5 Kb.
bet6/8
Sana26.06.2023
Hajmi103.5 Kb.
#1655641
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
физика мута

Амалий оптика:
Амалий оптиканинг физика бўлимлари ва бошқа табиий фанларни ўрганишдаги ўрни. Амалий оптика фанининг амалиётдаги, фан ва техника сохаларидаги ўрни. Классик спектрал приборлар (қурилмалар). Спектрал қурилмаларни классификацияси. Асосий характеристикалари.
Ёруғлик фильтрларини умумий хоссалари. Абсорбцион, интерференцион ва бошқа турдаги ёруғлик фильтрлари. Спектрал приборларнинг аппарат функцияси.Аппарат функциясининг тақсимоти. Лоренц ва Гаусс тақсимотлари. Оптик тадқиқотларда аппарат функциянинг таъсирини эътиборга олиш ва унинг замонавий усуллари. Интерференцион спектрал приборлар. Фабри-Перо интерферометри. Асосий характеристикалари. Ажрата олиш қобилияти. Фабри-Перо интерферометрини спектрал қурилмаларида ишлатилиши. Фабри-Перо интерферометри ёрдамида нозик жараёнларни қайд қилиш. Фурье-спектрометр.
Селектив амплитудавий, чатотавий ва модуляцияли интерференцион спектрометрлар. Нурланиш манбаларини турлари. Оптик тадқиқотларда нурланиш манбаларига қўйиладиган талаблар. Оптик квант генераторлари. Оптик нурланиш-ларини қайд қилувчи қурилмалар. Уларнинг асосий характеристикалари. Фотографик, фотоэлектрик ва бошқа қайд қилиш усуллари. Фотоприёмникларнинг спектрал сезгирликлари.
Номаълум спектрларнинг тўлқин узунлигини аниқлаш. Спектрларнинг интенсивлигини, спектрал таркибини аниқлаш. Бу усулларни амалиётда қўлланилиши (геология, медицина, биология ва бошқа сохаларда).
Люминесценция ва инфрақизил спектроскопия. Ёруғликнинг молекуляр ва комбинацион сочилиш спектрлари ёрдамида моддаларнинг хусусиятларини ўрганиш. Атмосферадаги аэрозолларни лазер локаторлари ёрдамида аниқлаш. Ичимлик сувларини таркибини ўрганиш.
Яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси:
Ҳозирги замон фан ва техникасида яримўтказгичлар ва диэлектрикларнинг ўрни. Яримўтказгичлар ва диэлектриклар тўғрисида умумий тушунчалар

Моддаларни электрик хусусиятлари бўйича классификацияси. Қаттиқ жисмлар зонавий назарияси асослари. Бриллюэн зоналари. Руҳсат этилган ва тақиқланган энергетик зоналар, яримўтказгичлар ва диэлектрикларнинг зонавий структураси. Яримўтказгичларда электронлар ва коваклар статистикаси, Ферми-Дирак тақсимот функцияси, Ферми сатхи тушунчаси. Аморф яримўтказгичлар ва диэлектриклар.Яримўтказгичлар ва диэлектриклар электр ўтказувчанлик механизмлари.


Кристаллардаги киришмалар ва нуқсонлар. Электрон электрўтказувчанлиги. Аморф диэлектриклар электр ўтказувчанлигининг хусусиятлари, сакровчан ўтказувчанлиги. Поляронлар. Ион ўтказувчанлик. Нуқсоннинг хосил қилиш энергиясини баҳолаш. Ион ўтказувчанликнинг активация энергияси. Яримўтказгичлар ва диэлектрикларда кинетик ходисалар.
Гальваномагнитик, термоэлектрик ва термомагнитик самаралар. Холл самараси. Генерация-рекомбинация ходисалари. Диффузиявий ва дрейф токлари. Токнинг узлуксизлик тенгламаси. Яримўтказгичлар ва диэлектрикларда контакт ходисалар. Инжектирловчи ва тўғриловчи контактлар.
Ташки электр майдонда диэлектрикларнинг қутбланиши. Қутбланишнинг эластик ва ноэластик механизмлари. Диэлектрикдаги электр майдонининг тенгламаси, диэлетриклардаги ўртача макроскопик майдон. Қолдиқ ва ўз-ўзидан қутбланиш. Клаузиус-Мосотти тенгламаси ва Борн формуласи. Кристалл панжаранинг тебраниши. Қаттиқ диэлектрикларнинг ориентацияли қутбланувчанлиги.
Ташки майдон кучланганлиги ўзгарганида ўтиш Узлуксиз ўзгарувчан электр майдондаги қутбланиш. Диэлектрикларда электромагнит тўлқинларни тарқалиши. Диэлектрикларнинг оптик хусусиятлари. Диэлектрикларда ёруғликнинг ютилиши.

Download 103.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling