Андижон давлат университети қўлёзма хуқуқида Тўрахонов Шохрух Одилжонович


Диссертация мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги


Download 24.91 Kb.
bet2/4
Sana01.05.2023
Hajmi24.91 Kb.
#1419645
TuriДиссертация
1   2   3   4
Bog'liq
Asosnoma

Диссертация мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Андижон давлат университети илмий тадқиқот ишлари режасининг “Анор пўстлоғи таркибидаги галл кислотаси асосида янги пестицидлар олиш ва уларни синфлаш” йўналиши доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади: Анор пўстлоғидан галл кислотасини ажратиб олиш, мочевина, тиомочевина ва ферроцен ҳосилалари билан янги пестицидлар олиш, ҳамда уларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва сертификатлаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
Галл кислотаси асосида унинг эфир ва тузларини олиш, реакция механизмини назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш;
олинган янги моддаларнинг кимёвий таркиби ва тузилишини кимёвий, физик-кимёвий ва физикавий анализ методлари(потенциометрик титрлаш,хроматография,атомабсорбцион спектрофотометрия, масс-спектрометрия, инфра-қизил ва ядро магнит резонанси спектроскопия) дан фойдаланиб тадқиқ этиш;
олинган галл кислотаси асосидаги янги моддаларнинг биологик фаоллигини лаборатория ва дала шароитида қишлоқ хўжалиги экинларида синаш орқали ўрганиш ва пестицидлик хоссаси юқори бўлган моддаларни амалиётга тадбиқ этишга тавсия бериш;
галл кислотаси асосида олинган моддаларни таркибидаги ўринбосарларнинг турига кўра синфларга бўлиш ва уларга ТИФ ТН бўйича тегишли товар кодлари ажратиш;
Тадқиқотнинг объекти сифатида анор пўстлоғи ва унинг таркибидаги галл кислотаси билан мочевина, тиомочевина, ферроцен ҳосилалари асосида олинган бирикмалари олинган.
Тадқиқотнинг предмети анор ва унинг таркибидан галл кислотасини ажратиб олиш, олинган галл кислотаси асосида –моно, -ди, -триметилолмоцевина, -моно, -ди, -триметилолтиомочевина ва ферроценнинг п-аминофеноллари асосида унинг бирикмалари олиш, реакция механизмини ўрганиш, олинган моддаларнинг таркиби, тузилиши ва биологик фаоллигини аниқлаш, уларни кимёвий таркиби асосида тегишли синфларга ажратиш ҳамда сертификатлаш методларини ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Download 24.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling