Андижон давлат университети ҳузуридаги фалсафа доктори(PhD) илмий даражасини берувчи phD


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/33
Sana17.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1525864
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
ozbek reklama lingvistikasi nazariya va amaliyot

 
 
 
Н.М. Улуқов 
Илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш раиси,
филол.ф.д., профессор 
 
У.Э. Раҳимов
Илмий даража берувчи илмий
кенгаш илмий котиби,
филол.ф.н., доцент 
М.Э. Умархўжаев 
Илмий даражалар берувчи
Илмий кенгаш қошидаги 
илмий семинар раиси, 
филол.ф.д., профессор 



КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон 
тилшунослигида антропоцентризмнинг тан олиниши лингвопрагматика
дискурсив 
таҳлил, 
когнитив 
тилшунослик, 
лингвокультурология, 
социолингвистика 
каби 
янги 
йўналишларнинг 
шаклланиши 
ва 
ривожланишини жадаллаштирди, янгидан-янги тушунчалар, атамалар ҳамда 
лингвистик таҳлил усулларини олиб кирди. Маълумки, тил жамиятнинг қай 
даражада тараққий этганини ўзида намоѐн этувчи кўзгу ҳисобланади. 
Хусусан, давр тақозоси билан ҳар дақиқада тўқнаш келинаѐтган реклама 
дискурсининг жамият ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-ахлоқий ҳаѐтининг 
ажралмас қисми сифатидаги роли ва таъсири ҳам ортиб бормоқда.
Дунѐ тилшунослигида реклама таснифи бўйича илк ҳаракатлар ХХ аср 
бошларида юзага келган бўлса-да, аммо ҳозирги кунгача рекламанинг ягона 
таснифи ва тан олинган таърифи мавжуд эмас. Шу давргача ягона хулосага 
келинмаганлиги сабабли реклама типологиясини тавсифлашда, асосан, 
стратегик белгилар ҳисобга олинмоқда. Реклама йўналиши, кўриниши, 
намойиш жойи ва яратилиш ҳолатини маҳсулот ишлаб чиқарувчи 
белгилайди. Рекламанинг қайси турини танлашни, албатта, молиявий ҳолат 
белгилайди. Бугунги кунда истеъмолчилар талабидан келиб чиқиб тежамкор 
ва матн яратишнинг замонавий кўринишлари акс этган реклама нутқи жуда 
тез ривожланмоқдаки, амалий рекламашунослик ва унинг назарий тадқиқи 
орасидаги масофани қисқартириш анча оқсамоқда.
Ўзбекистон Республикасининг ривожланган жуда кўп мамлакатлар 
билан ижтимоий, маданий, сиѐсий, айниқса, иқтисодий алоқаларининг 
кучайиб бораѐтганлиги туфайли қисқа вақт мобайнида ўзбек тили реклама 
матнининг ўзбeк тилшунослигидаги ўрни, ўзига хос оғзаки ва ѐзма мулоқот
усулларининг коммуникатив-прагматик жиҳатларини ўрганиш долзарб ва 
истиқболли масалага айланди. Реклама матнининг лингвистик хусусиятлари 
энди-энди тадқиқ этилмоқда. Реклама матни тил бирликларининг лингвистик 
хусусиятларини ўрганиш миллий тилимизнинг ўзига хос жиҳатларини 
тадқиқ қилиш билан бирга бошқа миллий маданият ва менталитет эгаси 
бўлган 
реклама 
берувчиларнинг 
ниятидан 
келиб 
чиқиб, 
ўзбек 
истеъмолчисини бирор ҳаракатни амалга оширишга ундаш нутқий акти 
ижобий ѐки салбий якун топиш омилларини ҳам очиш имкониятини беради. 
Бу эса ушбу мавзуни тадқиқ этиш заруратини белгилайди. Таъкидлаб ўтиш 
жоизки, мамлакатимизда реклама фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон 
Республикасининг ―Реклама тўғрисида‖ги Қонуни 1998 йилда қабул 
қилинганлиги ҳамда унга ҳозирга қадар 14 маротаба ўзгартиш ва 
қўшимчалар киритилганлиги ҳам бу масаланинг долзарблигидан далолат 
беради. 2020 йил 9 март куни Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган кўча ва 
аҳоли пунктларини номлаш, пешлавҳалар, реклама ва эълонларнинг давлат 
тилида берилиши сингари масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда 
―...Жамоат жойлари, кўчалар, бинолар пештоқида, турли лавҳа ва 



рекламаларнинг кўпинча бошқа тилларда ѐки мантиқсиз, тушунарсиз 
мазмунда ва шаклда акс эттирилиши‖ долзарб муаммо сифатида қайд 
этилди
1
. Шиддат билан ривожланаѐтган глобаллашув жараѐнида реклама 
воситасида, айниқса, ѐш авлод онгига менталитетимизга ѐт маънавий 
таъсирларнинг ҳам кириб келиш хавфи бу масалага, хусусан, реклама тили ва 
маънавий-психологик жиҳатига жиддий ѐндашишни талаб этади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги 
«Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиѐти 
университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-4997-сон, 2017 йил 7
февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон, 2019 йил 21 октябрдаги 
«Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан 
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5850-сон Фармонлари, 2017 йил 
17 февралдаги «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини 
ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш 
чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги 
ПҚ-2789-сон 
Қарори, 
Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги «Давлат 
тилини ривожлантириш департаменти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш 
ҳақида»ги 984-сон Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъѐрий-
ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу 
диссертацион иш муайян даражада хизмат қилади. 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling