интенсив фойдаланиш заруриятини келтириб чиқаради. - Иқтисодий муносабатларни бозор талабларига мослаштириш. Қишлоқда кам харажатлар сарфлаган ҳолда кўплаб сифатли маҳсулот етиштиришга интилиш ҳиссиётига эга бўлган ернинг ҳақиқий эгалик ҳуқуқини шакллантириш. Қишлоқда иқтисодий ислохотлар асосида – махсулот ишлаб чиқарувчиларга мустақил ҳаракат этиш, тадбиркорлик ва ташаббускорликни амалга оширишга замин ярата оладиган хўжалик юритишнинг турли мулкчиликка ва шаклига асосланган муҳитни яратиш;
- Қишлоқ хўжалигида яратилган маҳсулотларни сақлаш ва нобудгарчилигини олдини олишнинг энг замонавий усулларидан кенг фойдаланиш. Қишлоқ хўжалигини мавсумийлик хусусияти унга мутаносиб ҳолда ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожланишига бўлган талабни янада оширади. Қишлоқ хўжалигида турли мулкчилик шаклларини кенг ривожлантириш орқали ишлаб чиқаришга яқин жойларда сақлаш, қайта ишлаш шохобчаларини яратилиши имкониятлари туғилади.Бу эса маҳсулотларни нобудгарчилигини олдини олиш билан бир қаторда уларни ташиш билан боғлиқ харажатларни камайишига эришилади. ;
- Қишлоқ хўжалигини кимёлаштириш ва механизациялаш . Бунга ўсимликчилик ва чорвачилик маҳсулотларини етиштиришни кўпайтиришга қаратилган тадбирлар киради.
- аудит ва консалтинг хизматларини амалга ошириш;
- молия, кредит, суғурта, божхона ва бошқа иқтисодий муносабатларни амалга ошириш;
- ирригация, мелиорация тадбирларини амалга ошириш;
- тармоқда билимли, малакали, иқтидорли мутахасисларни тайёрлаш, фаолият кўрсатаётган раҳбар ва мутахасисларни билимларини мунтазам ошириб бориш;
- Ишлаб чиқаришга фан-техника ютуқлари ва илғорлар тажрибасини тадбиқ этиш ва х.к.
- 2. Ишлаб чиқаришни интенсивлаштиришнинг асосий кўрсаткичлари
- Қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш масалаларини ўрганишда
Do'stlaringiz bilan baham: |