2.Хўжаликлараро ихтисослаштириш- Бунда турли хил маҳсулотлар етиштириш бўйича корхоналар ўртасида меҳнат тақсимоти жорий қилинади. Хўжаликлараро чўчқачилик ёки қорамолни бўрдоқига боқувчи, бузоқларни ўстирувчи фермалар, маҳсулотларни қайта ишловчи корхоналар ва ҳ.к. ташкил этилади; 3.Тармоқлар ичида ихтисослаштириш- Бунда бир тармоқ ичида, чунончи чорвачиликда - қорамолчилик, чўчқачилик, қўйчилик каби соҳалар бўйича, деҳқончиликда эса ғалла, пахта, сабзавот, полиз каби маҳсулотларни етиштириш бўйича меҳнат тақсимоти жорий қилинади. -
- Хўжаликда ихтисослаштиришни тўла характерлаш учун ихтисослаштириш коэффициенти кўрсаткичи қабул қилинган. У қуйидагича ҳисобланади:
- 100
- Ких = ---------;
- Ҳ(2n-1)
- бу ерда 100 - алоҳида тармоқ бўйича товар маҳсулотларининг умумий ҳиссаси,%
- Ҳ - тармоқдаги товар маҳсулотларининг турлари бўйича ҳиссаси, % да;
- n - товар маҳсулотларининг ҳиссаси бўйича тартиб номери (энг юқоридан бошлаб).
- Масалан: пахтачиликка ихтисослашган хўжаликда товар маҳсулотлар структураси қуйидагилардан иборат бўлсин (жами товар маҳсулотга нисбатан фоиз ҳисобида): пахта-50%, дон-30%, сут-15% ва бошқа турдаги маҳсулотлар эса 5%. Шу маълумотлар асосида ихтисослаштириш коэффициентини қуйидагича ҳисобланади.
- 100
- Ких = ------------------------------------------------------= 0.38;
- 50(2*1-1)+30(2*2-1)+15(2*3-1)+5(2*4-1)
- Бу коэффициент қанча бир бутунга яқин бўлса, ихтисослаштириш даражаси шунча юқори бўлади. Агар ихтисослаштириш коэффициенти 0,35 бўлса, паст даражадаги ихтисослаштириш; 0,35дан 0,50гача ўрта; 0,50дан 0.60 гача юқори; 0,60 дан катта бўлса, чуқурлаштирилган ихтисослаштириш дейилади;
-
- 4.Зона ёки иқтисодий районлар бўйича ихтисослаштириш- Бунда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш бўйича зона ёки иқтисодий районлар бўйича меҳнат тақсимоти жорий қилинади. Масалан: Болтиқ бўйи республикалари чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга, Кавказ орти республикалари чой ва узумчиликка, Ўрта Осиё республикалари асосан пахтачиликка, пиллачиликка ва қоракўлчиликка ихтисослашган. Шуни кўрсатиш керакки, хўжаликларнинг ихтисослаштириш даражаси етиштирилаётган битта ёки бир қанча товар маҳсулотларининг салмоғига қараб турлича бўлиши мумкин. Бунда бир турдаги товар маҳсулоти етиштиришга асосланган хўжалик тор доирада ихтисослашган, етиштирилаетган уч, тўрт хил товар маҳсулотларининг ҳар қайсисининг салмоғи деярли бир хилда(20-30%) бўлса, бу хўжалик паст даражада ихтисослашган; бир ёки ундан кўпроқ товар маҳсулотларининг ҳар бири каттароқ салмоқни(40-60%) эгалласа, унда хўжалик ўртача даражада ихтисослашган бўлади. Масалан: хўжаликда етиштирилган товар маҳсулотнинг асосий қисмини пахта эгалласа - у пахтачиликка, дон эгалласа - ғаллачиликка, қоракўл тери эгалласа -қоракўлчиликка ихтисослашган бўлади. Ўзбекистоннинг табиий ва иқтисодий шароитлари шуни тақозо этадики, бунда маҳсулотнинг бир турини эмас, балки икки ва ундан ҳам кўпроқ турини етиштиришни ихтисослаштириш мумкин. Масалан: шаҳар атрофида жойлашган хўжаликлар маҳсулотларнинг сут-сабзавот, сабзавот-картошка-чорва, чорва-ғалла, сабзавот-мева, узум каби қатор турларини етиштиришга ихтисослашгандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |