Андижон қишлоқ хўжалик институти Қишлоқ иқтисодиёти ва бошқарув кафедраси


Қишлоқ хўжалигида тармоқларни қўшиб олиб боришнинг ва ихтисослаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидаги кўрсаткичлар тизими билан аниқланади


Download 1.61 Mb.
bet70/79
Sana13.04.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1350050
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   79
Bog'liq
7.1 МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Қишлоқ хўжалигида тармоқларни қўшиб олиб боришнинг ва ихтисослаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидаги кўрсаткичлар тизими билан аниқланади:
  • 1.100 га қишлоқ хўжалигига яроқли ерга ва ҳайдаладиган ерга, 1 та ходимга, 100 сўмлик асосий ишлаб чиқариш фондларига ва 100 сўмлик жорий ишлаб чиқариш харажатларига тўғри келган ялпи ва товар маҳсулот қиймати;
  • 2.100 га ҳайдаладиган ерга тўғри келган ғалла, пахта, гўшт, сут ва бошқалар;
  • 3.Меҳнат унумдорлиги, маҳсулот таннархи, маҳсулот ишлаб чиқариш рентабеллиги.
  • Демак, маҳсулот етиштириш учун қаерда қулай шароит мавжуд бўлса, маҳсулот бирлигининг таннархи ва баҳоси арзонлашса, бу хўжалик ва истеъмолчилар учун шунча фойдалидир.
    • Эътиборларингиз
    • учун рахмат!
    • «Меҳнатда чиниқмаган, сабр-тоқат билан ишлай олмаган кишининг иши унумли бўлади деб ўйлаш нотўғридир»
    • А.Навоий
    • Режа:
    • Меҳнат унумдорлиги тушунчаси, кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш услублари.
    • Меҳнат унумдорлигини ошириш имкониятлари
    • 1.Меҳнат унумдорлиги тушунчаси, кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш услублари.
    • Қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлиги ишлаб чиқариш жараёнида қатнашаётган ходимларнинг бир бирлик вақтда маълум бир миқдордаги маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарф қилган аниқ меҳнат қобилиятини акс эттирувчи, иқтисодий категориядир. Меҳнат унумдорлигини оширишнинг иқтисодий моҳияти маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга кетган меҳнатни камайтириш ёки меҳнат ўзгармагани ҳолда маҳсулотни кўпайтиришдир. Қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигини ўстиришнинг халқ хўжалик аҳамияти қуйидагича:
    • 1.У деҳқончилик ва чорвачилик ялпи маҳсулотини кўпайтиришнинг ягона манбаи ҳисобланади ва аҳолини илмий асосланган меъёрлар бўйича озиқ-овқатга бўлган талабини ва саноатнинг хом-ашёга бўлган талабини тўлароқ қондиришни таъминлайди;
    • 2.Меҳнат унумдорлигининг ўсиши маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфланадиган жонли меҳнат харажатларини қисқартиради, иш вақтини тежайди. Меҳнат унумдорлиги қанча юқори бўлса, маҳсулот бирлиги олиш учун шунча кам иш вақти кетади ва қишлоқ хўжалигида банд бўлган ходимлар сони камаяди. Бўшаган иш кучи бошқа сфераларга йўналтирилади;
    • 3.Меҳнат унумдорлигининг ўсиши иш кунини, иш ҳафтасини, йилдаги иш соатлари миқдорини қисқартиришга шароит яратади ва бўш вақтни кўпайтиради. Қишлоқ меҳнатчиларига шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини ақлий ва жисмоний ривожланти риш, илмий-техникавий ва бадиий ижодиётни шакллантириш учун бўш вақт вужудга келади;
    • 4.Меҳнат унумдорлигининг ўсиши маҳсулот бирлиги ҳисобига меҳнат ҳақи харажатларини камайтиради. Меҳнат унумдорлигининг ўсиш суръати меҳнат ҳақининг ўсиш суръатидан илгарилаб кетса, маҳсулот бирлигига тўғри келган меҳнат ҳақининг абсолют миқдори ва ҳиссаси пасаяди;
    • 5.Меҳнат унумдорлигининг ўсиши, жонли ва буюмлашган меҳнат харажатларидан самарали фойдаланиб, меҳнат ҳақи харажатларини қисқартириб ва бир бутун ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириб, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш харажатларининг рентабеллик даражасини оширишга бевосита таъсир кўрсатади.
    1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   79




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling