Андижон қишлоқ хўжалик институти Қишлоқ иқтисодиёти ва бошқарув кафедраси


Биз меҳнат унумдорлигини аниқлашда кайси иқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланамиз?


Download 1.61 Mb.
bet71/79
Sana13.04.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1350050
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   79
Bog'liq
7.1 МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Биз меҳнат унумдорлигини аниқлашда кайси иқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланамиз?
  • 1.ЯМ нинг натура холидаги кўрсаткичи.
  • 2.Соф маҳсулот(СМ).Янгидан яратилган қийматда такрорий ҳисоб-китоблар ва моддий харажатларнинг таъсири камаяди. Соф маҳсулот кўрсаткичидан фойдаланиб, меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш алоҳида бир хўжаликда меҳнат харажатлари самарадорлигининг аниқ даражасини акс эттиради. Ҳозирги шароитда бу кўрсаткич иш кучидан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлари тизимида биринчи даражали аҳамият касб этади. Таъкидлаш керакки, қишлоқ хўжалигида пулда баҳоланган ялпи маҳсулот кўрсаткичини меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш учун фойдаланиш меҳнат харажатлари самарадорлиги ҳақида етарли даражада тўлиқ ва объектив тасаввур бермайди. Чунки ялпи маҳсулотда такрорий ҳисоб-китоблар, маҳсулотнинг товар бўлмаган қисмининг қимматини пасайтирилиши, материал сиғимининг таъсири ва бошқалар каби камчиликлар борки, улар меҳнат унумдорлиги даражасини ва динамикасини бузиб кўрсатади.
  • 3.Иш вақтининг давомийлиги. Қишлоқ хўжалигида иш вақти бирлиги сифатида, соф иш вақти харажатларини акс эттирувчи, киши/соатлари, бир ходимнинг иш куни(киши/кунлари) ва йил давомида иш вақтини йиғиндисини акс эттирувчи, ходимларнинг ўртача йиллик сонидан фойдаланилади.
    • Демак,меҳнат унумдорлиги(МУ) даражаси натура ёки қиймат шаклидаги қишлоқ хўжалик маҳсулоти турининг миқдорини (ММ) ёки бажарилган ишлар ҳажмини (ИХ) ёҳуд маҳсулот қийматини (МҚ) шу маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланган иш вақти миқдорига (ИВМ) бўлиб топилади.
    • Шундай қилиб, меҳнат унумдорлигининг асосий кўрсаткичи қуйидагича аниқланади:
    • ММ(ИХ) ёки МҚ
    • МУ = -------------------------;
    • ИВМ
    • Юқорида келтирилган нисбатнинг тескари кўрсаткичи маҳсулотнинг меҳнат сиғими дейилади ва қуйидагича аниқланади:
    • ИВМ
    • МС = ---------------------------;
    • ММ(ИХ) ёки МҚ
    1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   79




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling