Андижон қишлоқ хўжалик институти Қишлоқ иқтисодиёти ва бошқарув кафедраси


Вақт бирлиги ичида ишлаб чиқарилган махсулот


Download 1.61 Mb.
bet72/79
Sana13.04.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1350050
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   79
Bog'liq
7.1 МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Вақт бирлиги ичида ишлаб чиқарилган махсулот
  • Махсулот ишлаб чиқариш учун кетган вақт.(Мехнат сиғими)
  • Меҳнат унумдорлиги қанча юқори бўлса, меҳнат сиғими паст бўлади.
  • Меҳнат харажатларининг қўшилиш таркибига қараб, меҳнат сиғими бир қанча турларга бўлинади:
  • 1. Технологик меҳнат сиғими;
  • 2. Хизмат кўрсатишдаги меҳнат сиғими;
  • 3. Ишлаб чиқаришдаги меҳнат сиғими;
  • 4. Ишлаб чиқаришни бошқаришдаги меҳнат сиғими;
  • 5. Маҳсулотнинг тўлиқ меҳнат сиғими.
  • 1).Технологик меҳнат сиғими (МСт) - ўз ичига ходимларининг конкрет маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича алоҳида технологик операцияларидаги меҳнат харажатларини олади;
  • 2).Хизмат кўрсатишдаги меҳнат сиғими (МСхк) - ўз ичига ишлаб чиқаришга хизмат қилувчи ва ёрдамчи тармоқ ходимларининг меҳнат харажатларини олади (машина-трактор устахонаси, автотранспорт ва бошқаларни);
  • 3).Ишлаб чиқаришдаги меҳнат сиғими (МСич)- ўз ичига технологик ва хизмат кўрсатиш меҳнат сиғимларини олади:
  • МС и/ч = МСт + МСхк;
  • 4).Бошқаришдаги меҳнат сиғими - ўз ичига маҳсулотга ўтказилган умумишлаб чиқариш ва умумхўжалик характеридаги бошқариш ходимларнинг меҳнат харажатларини олади. Бунга хўжалик раҳбарлари ва мутахассислари, функционал бўлим ходимларининг меҳнат харажатлари киради;
  • 5).Маҳсулотнинг тўлиқ меҳнат сиғими - барча юқоридаги турдаги меҳнат сиғимларини ифодалайди:
  • МТМС = МСи/ч + МСбош
  • Маҳсулот ишлаб чиқаришга сарф қилинган меҳнат харажатларини 2 гуруҳга бўлиш қабул қилинган:
  • 1.Жонли меҳнат харажатлари. (V) Бевосита махсулот ишлаб чиқаришда иштирок этаётган ходимларнинг иш хақи;
  • 2.Буюмлашган меҳнат харажатлари. (С) У ўз ичига машина, минерал ўғитлар ва бошқаларда буюмлашган саноат ходимларининг меҳнатини ҳамда ишлаб чиқаришнинг олдинги босқичларида ва уруғ, ем-хашакда ва бошқа буюмлашган меҳнат харажатларини олади.
  • Ишлаб чиқариш жараёнида етакчи ролни жонли меҳнат ўйнайди, чунки у буюмлашган меҳнат яратган ишлаб чиқариш воситаларини ҳаракатга келтиради. Буюмлашган қишлоқ хўжалик меҳнати буюмлашган саноат меҳнатига нисбатан кам самарали, чунки кейингиси қишлоқ хўжалигини зарур ресурслар билан таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Ҳозирги вақтда жонли меҳнатнинг унумдорлик даражасини фақат маҳсулот ишлаб чиқаришнинг якунловчи босқичида ҳисоблаш қабул қилинган.
  • Ижтимоий меҳнат унумдорлиги тўғрисида тўлиқ ва аниқ маълумотга эга бўлиш учун жами меҳнат харажатлари, яъни маҳсулот бирлигига ҳисобланган жонли ва буюмлашган меҳнат харажатларини биргаликда таҳлил қилиш керак бўлади. Шуни ҳисобга олиб, кенг маънодаги меҳнат унумдорлиги қуйидагича ҳисобланади:

  • Download 1.61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling