Андижон машинасозлик институти


Адабиётлар  Таянч сўзлар


Download 1.37 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/71
Sana07.02.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1175348
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   71
Bog'liq
Kitob 4389 uzsmart.uz

Адабиётлар 
Таянч сўзлар: меҳнат муҳофазаси, атроф муҳит муҳофазаси, сектор,
молиялаштириш, табиий ресурслар, йўриқнома. 
 
Назорат саволлари 
1. Меҳнат муҳофазаси нима?
2. Атроф муҳит муҳофазаси нима? 
3. 18 ёшга тўлмаганларни ишга қабул қилишда уни тиббий кўрикдан ўтиши 
муҳимми? 
4. Тиббий кўрикдан ишчиларни ўтказиш тартиби қандай? 
5. Меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандисни вазифаси нималардан иборат? 
6. Агар корхонада меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис бўлмаса унинг 
функцияси ким томонидан бажарилади?
7. Атроф муҳитни ифлослантирувчи манбаларни айтинг? 
8. Корхона раҳбарини меҳнат муҳофазаси бўйича жавобгарлиги нималардан 
иборат? 
9. Меҳнат муҳофазаси тадбирларини молиялаштирилиши ҳақида тушунчангиз? 
10. Табиий ресурслардан интенсив фойдаланиш нималарга олиб келади? 
 
 
 
 


3-4-Маъруза. Ишлаб чиқариш жараёнлари санитарияси ва гигиенаси 
 
Режа: 
 
1. Ишлаб чиқариш санитарияси ва гигиенаси ҳақида тушунча ва унинг 
вазифалари. 
2. Ишлаб чиқариш шовқини ва титрашларни хусусиятлари ва уларни 
инсон организмига таъсири. 
3. Зарарли моддалар ва нурларни инсон организмига таъсири ва улардан 
ҳимояланиш. 
4. Чанг ва уни организмга таъсири.
1. Ишлаб чиқариш санитарияси ва гигиенаси ҳақида тушунча ва унинг 
вазифалари 
Ишлаб чиқариш санитарияси - ишчиларга зарарли ишлаб чиқариш 
омилларини таъсирини олдини олувчи воситалар, санитарик-техник гигиеник 
ва ташкилий тадбирлар системасидир. Ишлаб чиқариш санитариясида асосий 
эътибор инсонга ҳаво муҳити ва бевосита тегиш орқали салбий таъсир этадиган 
ишлаб чиқаришнинг зарарли омилларига қаратилади. Ҳаво орқали ишчига 
таъсир этадиган зарарлар, ноқулай микроиқлим, чанглар, газлар, шовқинлар, 
инфра ва ультратовушлар, иш жойларини ёки хонани етарлича бўлмаган ва 
жуда ҳам ёритилганлиги электромагнит, инфрақизил, ультрабинафша
радиоактив ва бошқа нурланишлар кўринишларида бўлиши мумкин.
Инсонга зарарли омиллар уларга бевосита текканда ҳам салбий таъсир 
қилиши мумкин. Уларга қаттиқ ёки суюқ зарарли ,,моддали" ускуналар ёки 
жиҳозларни мисол қилиб келтириш мумкин. 
Очиқ майдонларда далада жараёнларни бажаришда ишчилар хавфсизлиги 
ва соғлиги метеорологик (ҳаво ҳароратининг юқори ёки пастлиги, шамол, 
ёмғир, қор, қуёш радиацияси ва бошқалар) шароитга ҳам боғлиқ бўлади. 
Ишлаб чиқариш санитариясининг вазифаси эса ишлаб чиқариш 
зарарларининг рухсат этилган даражаси асосида соғлом ва хавфсиз меҳнат 
шароитини яратишдир. 
Ишлаб чиқаришдаги зарарли омилларни рухсат этилган даражалари (РЭД) 
ёки миқдорлари (РЭМ), меҳнат шароитлари тавсифини бошқа оптимал 
кўрсаткичлари, ишлаб чиқариш объектлари ва хоналарига санитар талаблар 
махсус илмий-текшириш институтлари ва лабораторияларида ишлаб чиқилади ва 
тасдиқланади. Тасдиқланган талаблар эса қонун кучини олади ва стандартлар
санитар ва қурилиш нормалари ҳамда қоидалари кўринишида жорий этилади. 
Ишлаб чиқаришда соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитини яратиш учун 
улардаги ҳар бир машина ва механизмлардаги иш шароити, хавфсизлик 
стандартлари ва нормаларига жавоб берилиши учун вазирликлар ва тегишли 
ташкилотлар ўзларининг асосий эътиборларини қаратадилар. 
Ишлаб чиқаришдаги мутахассисларнинг вазифаси эса қайд қилинган 
машиналарнинг ҳаммасида иш шароитини хавфсизлик стандартлари ва 
санитария нормалари талаби бўйича таминлашдан иборат. 


Ишлаб чиқаришдаги мутахассислар бу масалаларни муваффақиятли амалга 
ошириши учун ишлаб чиқариш шароитидаги зарарли омилларнинг хоссалари 
ҳақида, меҳнат шароитини таҳлил қилиш усллари бўйича ва улар асосида 
меҳнат шароитини яхшилаш ва ташкил этиш тадбирларни илмий асослаш учун 
етарлича назарий ва амалий билимларга эга бўлиши керак. 

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling