Андижон машинасозлик институти


Меҳнат муҳофазаси хизмати қуйидаги функцияларни бажаради


Download 1.37 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/71
Sana07.02.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1175348
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   71
Bog'liq
Kitob 4389 uzsmart.uz

Меҳнат муҳофазаси хизмати қуйидаги функцияларни бажаради: 
1. ишлаб чиқариш жароҳатланиши ва касбий касалликларни аҳволи ва 
сабабларини таҳлил этиш, тегишли хизматлар билан ҳамкорликда ишлаб 
чиқаришдаги жароҳатланишлар, касбий касалликларни олдини олиш бўйича 
тадбирларни ишлаб чиқади ва уларни бажарилиши ҳақида маслаҳатлар 
беради; 
2. корхона бўлинмалари иш жойларидаги санитар техник ҳолатни 
портлашни амалга ошириш бўйича ишларни ташкил этади; 
3. корхонанинг тегишли хизматлари билан ҳамкорликда меҳнат 
шароитини, меҳнат муҳофазасини яхшилашнинг комплекс режасини, тузади, 
кўриб чиқади санитария соғломлаштириш тадбирларини ишлаб чиқади. 
4. сақлаш қурилмаларини ва хавфли ишлаб чиқариш омилларидан 
ҳимояловчи бошқа воситаларини конструкцияларини қайта ишлаш ва жорий 
этиш бўйича корхона раҳбариятига таклифларини киритади; 
5. меҳнат муҳофазаси бўйича илмий ишланмалар ва меҳнат хавфсизлиги 
стандартларини амалга киритиш ишларида иштирок этади; 
6. корхонани тегишли хизматлари билан ҳамкорликда ва касаба қўмита 
фаоллари иштирокида бинолар, иншоотлар, ускуналарининг техник ҳолатини 
текширади (ёки текширишда қатнашади), шамоллатиш системалари иши 
самарадорлигини санитар-техник қурилмалар ва санитар маиший хоналар 
ҳолатни текширади; 
7. махсус кийимлар, махсус ускуналар ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари 
ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирларни амалга ошириш учун зарур 
материаллар ва ускуналарга ўз вақтида тўғри буюртмалар тузилишини 
назорат қилади; 
8. корхона бўлинмаларига ишлаб чиқаришда атроф муҳит ҳолатини 
назорат қилиш бўйича ёрдам ишларини ташкил этади; 
9. ишлаб чиқаришга мўлжалланган объектларни, ускуна ва машиналарни 
реконструкциядан сўнг қабул қилиш ишларида иштирок этади, соғлом меҳнат 
шароитини таминлаш бўйича талабларни бажарилишини текширади; 


10. кириш йўриқномасини ўтказади ва мавжуд меъёрий ҳужжатлар ва 
меҳнат 
муҳофазаси 
масалалари 
бўйича 
ишловчиларни 
ўқитишни 
ташкиллаштиришга ёрдам беради; 
11. аттестация комиссияси ва меҳнат муҳофазаси қоидалари ва 
меъёрлари техника хавфсизлиги йўриқномалари бўйича мутахассисларни 
билимини текшириш комиссиясида иштирок этади. 
Меҳнат кодексида бўлинмаларда меҳнат хавфсизлигини таминлашни 
ташкил этиш уларнинг раҳбарларига юклатилган. Иш жойларида меҳнат 
муҳофазаси бўйича умумий жавобгарлик корхона раҳбарига, унинг йўғида эса 
бош муҳандисга юклатилади.
Корхона касаба қўмиталари таркибида меҳнат муҳофазаси бўйича 
комиссиялар мавжуд бўлиб, ҳар бир кичик гуруҳда меҳнат муҳофазаси бўйича 
жамоатчи инструктор сайланади. Меҳнат муҳофазаси бўйича комиссиялар 
ишлаб чиқариш маданияти ва меҳнат муҳофазаси аҳволини жамоат тартибида 
кўриб чиқади, меҳнат муҳофазаси бўйича маъмурият ва касаба уюшмаси 
ўртасидаги шартнома лойиҳасини тайёрлашда иштирок этади, маъмурият 
томонидан ушбу шартномаси ва меҳнат ҳақидаги қонунчиликни назорат 
қилади. Бўлинмаларни жамоатчилик инспекторлари меҳнат муҳофазасини 
бевосита иш жойларида назоратини амалга оширади.

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling