Андижон машинасозлик институти


Шахсий ҳимояланиш воситалари


Download 1.37 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/71
Sana07.02.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1175348
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   71
Bog'liq
Kitob 4389 uzsmart.uz

Шахсий ҳимояланиш воситалари – бир ходимни муҳофаза қилиш учун 
хизмат қиладиган воситалар. Шахсий ҳимоя воситаларига – иш кийими
пойафзал, газ ниқоблар, респираторлар, ниқоблар, шлемлар, ҳимоя 
кўзойнаклари, қулоқчинлар ва бошқалар киради. 
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса – иш вақтида юз берадиган ҳодиса. 
Касб касаллиги – киши организмига иш шароитларининг зарарли 
таъсири натижасида келиб чиққан (сурункали чангли бронхитлар, титраш 
касаллиги, ҳар хил кимёвий препаратлар билан заҳарланиш) касалликлардир. 
Рухсат этилган концентрация (даража, миқдор) (РЭК, РЭД, РЭМ) – 8 
соатли ёки бошқа иш куни, шунингдек ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлмаган, 
ишлаши давомида касаллик ёхуд соғлигида ўзгаришлар келтириб 
чиқармайдиган концентрация (даража, миқдор).
2. Атроф муҳитни муҳофазалаш 
Атроф муҳитни муҳофазалаш-тирик (ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси) 
ва ўлик (тупроқ, сув, атмосфера, иқлим) табиатни тиклаш ва муҳофазалаш ва 
улардан рационал фойдаланиш бўйича комплекс тадбирлардир. 
Ҳозирги вақтда ҳар бир мамлакатда атроф борлиқ муҳитини ҳимоялаш 
учун табиатни сақлаш бўйича қонунчилик ишлаб чиқаришда ва халқаро 
мамлакат ичкарисида ва халқаро ҳуқуқ доирасидаги табиат муҳофазаси 
ҳуқуқий бўлимлари ўз аксини топган ва у табиий ресурсларни ва ҳаётни асраш 
муҳитини ҳуқуқий асоси ҳисобланади. 
Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) 1992 йил июнь ойида Рио-де-
Жанейрода атроф муҳит ва унинг ривожланиши бўйича бўлиб ўтган 
конференцияда табиатни ҳимоялашга ҳуқуқий ёндошишнинг 2 та асосий 
принципини Қонуний мустаҳкамлаб қўйди: 
1.ҳар бир мамлакатнинг атроф муҳитни ҳимоялаш бўйича самарали 
қонунчиликни йўлга қўйиши. Улар томонидан илгари сўриладиган меъёрлар, 
масалалар ва йўналишлар атроф муҳит ва уни ривожланиши, амалга 
ошириладиган ишлар атроф муҳитни муҳофазаси бўйича реал ҳолатни акс 
эттириши; 
2. ҳар бир мамлакат атроф муҳитни ифлослантирилганлик учун 
жавобгарлик бошқа экологик зарар етказганлик учун зарар кўрганларга товон 
тўлаш бўйича миллий қонунчиликни ишлаб чиқиши керак.


Табиатни 
муҳофаза 
қилишга 
ҳуқуқий 
ёндошишнинг 
умумий 
принциплари барча давлатларни бир вақтда ва табиатни сақлашнинг оқилона 
қонунчилигига эга бўлишини тақоза этади. Шу сабабли ҳар бир мамлакатда 
табиатни, экологик муҳитни бузиш орқали одамлар соглигига етказилган 
зарарлар учун товон тўлаш бўйича ва бошқа қонунлар қабул қилиниши зарур. 
Бу қонун жисмоний шахслар учун ҳам, хўжалик фаолияти юритувчи исталган 
шаклдаги субъектга ҳам бир хил даражада таъсир этиши лозим.
Экологик масалаларни ечимини амалга оширилиши махсус давлат 
органлари худди шунингдек аҳолиси фаолиятига ҳам боғлиқ бўлади. Бундай 
фаолиятни мақсади табиий имкониятлардан рационал фойдаланиш, атроф 
муҳитни ифлослантирилишига барҳам бериш, мамлакат барча жамоатчилигини 
экологик билимларга ўқитиш ва тарбиялаш ҳисобланади. 
Теварак атроф табиат муҳитини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофазалаш деганда 
муҳофаза объекти ва уни таъминловчи тадбирлар ҳисобланадиган меъёрий 
актларни тайёрлаш асослаш ва амалда қўллаш тушунилади. Бу тадбирлар 
жамиат ва табиат ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб турадиган 
экологик ҳуқуқни ташкил этади.
Атроф муҳитни ҳимоя қилиш ва табиий ресурслардан оқилона 
фойдаланиш мураккаб ва кўп режали муаммолардир. Бу муаммоларни 
ечимлари инсон ва табиатни ўзаро муносабатларини тартибга солиниши, 
уларни маълум қонуниятларга, йўриқномага ва қоидаларга бўйсуниши билан 
алоқадордир. Бизнинг мамлакатимизда бундай система қонунчилик тартибида 
ўрнатилган. 
Табиатни ҳуқуқий ҳимоялаш давлат томонидан ўрнатилган ҳуқуқий 
меъёрлар мажмуи бўлиб, ҳуқуқий муносабатларни амалга ошириш натижасида 
пайдо бўлади ва улар табиий муҳитни сақлаш бўйича тадбирларга табиий 
ресурслардан оқилона фойдаланишга, ҳозирги ва келажак авлодлар манфаати 
учун инсонни ўраб турган атроф муҳитни, борлиқни соғломлаштирилишига 
қаратилади.
Давлат тадбирларининг бу системалари инсонлар ҳаёти учун зарур 
бўлган қулай шароитларни яратиш, сақлаш ва тиклашга ва моддий бойликлар 
ишлаб 
чиқаришни 
ривожлантиришга 
йўналтирилган 
ва 
ҳуқуқий 
мустахкамланган.

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling