Андижон машинасозлик институти


Download 1.37 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/71
Sana07.02.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1175348
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   71
Bog'liq
Kitob 4389 uzsmart.uz

Техника хавфсизлиги - ишловчиларга ишлаб чиқаришда техника 
хавфсизлигини, унинг олдини оладиган ташкилий чора-тадбирлар ва техника 
воситалари системаси. 
Ёнғин хавфсизлиги – объектда ёнғин пайдо бўлиш хавфини олдини 
олиш, шунингдек моддий бойликларни муҳофаза қилишдан иборат. 
Ишлаб чиқариш санитарияси – ишлаб чиқаришдаги зарарли омиллар 
таъсирини олдини оладиган чора-тадбирлар ва техника воситалари системаси. 
Ишлаб чиқаришдаги хавфли омил – ишлаб чиқаришда ишловчиларга 
муайян шароитларда таъсир этганда шикастланишга ёки соғлиқнинг кескин 
ёмонлашувига олиб келадиган омил. Ҳаракатланаётган машина, механизм, юк 
кўтариш воситалари билан кўтариладиган юк, машина ва механизмларнинг 
муҳофазаланмаган айланувчи, илгариланма-қайтма ҳаракат қилувчи қисмлар 
(карданли, занжирли, тишли, тасмали, фрикцион узатма)нинг ҳаракати хавфли 
омиллар қаторига киради. 
Ишлаб чиқаришдаги зарарли омил – ишчиларга иш вақтида таъсир этиб 
касалланишга ёки иш қобилиятининг пасайишига олиб келадиган омил. 
Зарарли омилларга нефть маҳсулотлари (бензин, дизел ёқилғиси буғлари, 
пестицидлар, минерал ўғитлар, чанг, шовқин, титраш, тебраниш), иш жойида 


намликни ортиши ёки кучли ёритилганлиги, иқлим шароитлари ва бошқалар 
киради. 
Электр хавфсизлиги – кишиларни электр токи, электр ёйи, электрмагнит 
майдонининг 
зарарли 
ва 
хавфли 
таъсиридан 
муҳофаза 
қилишни 
таъминлайдиган ташкилий ва техник чора-тадбирлар системаси. 
Шикастланиш – ишлаб чиқаришдаги зарарли ёки хавфли таъсирлар 
натижасида инсон органлари ёки тери қопламаси физиологик бутунлигини 
бузилиши. 
Меҳнат шароити – меҳнат жараёнида инсоннинг саломатлиги ва иш 
қобилиятига таъсир этадиган омиллар мажмуи. 

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling