Андижон машинасозлик институти


Download 1.37 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/71
Sana07.02.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1175348
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   71
Bog'liq
Kitob 4389 uzsmart.uz

Таҳлил усули. Хавфсизликни кўнгилсиз воқеа рўй беришдан олдин 
(априор) ёки кейин (апостериор) таҳлил этиш мумкин. Ҳар икки ҳолда 
қўлланиладиган усул бевосита ёки аксинча бўлади.
Априор таҳлилда шу тизимга хос бўлиши мумкин бўлган (яширин) 
кунгилсиз воқеалар танлаб олинади ва уларни яратувчи бир қанча ҳолатлар 
тўплами тузилади. Апостериор таҳлил эса кўнгилсиз воқеа юз бергандан сўнг 
келажакда тадбирлар ишлаб чиқишдир. Бу икки учул бир-бирини тўлдиради.
Тўғри усулда тахрир қилишда оқибатни олдиндан куриш учун сабаблар 
ўрганилади. Тескари усулда эса оқибат таҳлил килиниб, сабаблари аниқланади. 
Бу усулларнинг асосий мақсади кўнгилсиз воқеаларни олдини олишдир. 
Воқеаларни келиб чиқиш эҳтимоли ва тезлиги маълум бўлса, вокеанинг 
тахминан қандай натижа билан тамом бўлишини аниқлаш мумкин.
Хавфсизликнинг таҳлилида тизимнинг параметрларини ёки чегарасини 
аниқлаш асосий масала ҳисобланади. Агар тизим жуда чегараланган бўлса, 
бирор хавфли ҳоллар ёки омиллар этибордан ташқарида қолиши, агар тизимга 
ўта кенг қаралса, таҳлил натижалари ноаниқ бўлиши мумкин.
Таҳлил ўтказиш даражаси аниқ мақсадларга боғлиқ. Аниқ бир ҳолатда 
огоҳлантириш йўли билан таъсир қилиш мумкин бўлган ҳодисаларни аниқлаш 
умумий иш услуби ҳисобланади.
2.Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш асослари 
Хавфсизлик умумий назариясининг тузилишида асослар ва усуллар 
кўрилаётган соҳадаги алоқалар тўғрисида тўлиқ тасаввур қилишда методологик 
аҳамиятга эга. 
Асос, бу - фикр, ғоя, мақсад (асосий ҳолат)дир. Усул, бу – энг умумий 
қонуниятларни билиш орқали мақсадга эришиш йўлидир.
Хавфсизликни таминлаш асослари, усуллари мантиқ ҳамда диалектикага 
хос умумий усулларга тегишли бўлмай, махсус ва айрим усуллардан 
ҳисобланади. Усуллар ва асослар ўзаро боғлиқдир. Хавфсизликни таминлаш 
чоралари, бу – усулларни ва асосларни амалий, ташкилий, моддий 
гавдалантириб амалга оширишдир. 
Асослар, усуллар, чоралар хавфсизликни таъмин этишдаги мантиқий 
поғонадир. Уларни танлаб олиш фаолиятнинг аниқ шароитларига, хавфнинг 
даражасига ва бошқа мезонларга боғлиқ. 
Хавфсизликни таминлаш йўллари кўп. Уларни белгиларига қараб бир 
неча синфга ажратиш мумкин. Масалан, йўналтирувчи, техник, ташкилий, 
бошқарув. 
1. Йўналтирувчи белгилари: операторнинг фаоллиги, иқтидори; тизимнинг 
тартибсизланиши (деструкция), операторни алмаштириш, таснифлаш, 
хавфларни йўқотиш, тартиблаш, хавфни камайтириш. 
2. Техник белгилари: блокировкалаш, вакуумлаш, герметиклаш, масофадан 
бошқариш, маҳкамлаш, тўсиқлар орқали ҳимоялаш, ожиз звено қўллаш, 
сиқилган ҳаво қўллаш, ҳаракатларни секинлаштириш. 


3. Ташкилий белгилари: вақт билан ҳимоялаш, ахборот (маълумотлар), 
заҳиралаш, мос келмаслик, меъёрлаш, ходимлар танлаш, эргономиклик. 
4. Бошқарув: мослик, назорат, қарши алоқа, жавобгарлик, режалилик, 
рағбатлантиришлар, самарадорлик, бошқариш. 

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling