Андижон машинасозлик институти
Download 1.37 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 4389 uzsmart.uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хавфларни ўрганиш тартиби уч босқичда амалга оширилади
Таваккални
бошқариш. Хавфсизлик даражасини кўтариш, хавфсизликнинг асосий назарий ва амалий масаласидир. Бунинг учун маблағни 3 йўналишда сарфлаш керак: -ишлаб чиқаришнинг техник тизимларини ва иш объектларини такомиллаштириш; -малакали ишчиларни тайёрлашга; -фавқулодда оқибатларни йўқотишга; Сарфларни булар орасида қандай бўлишини режалаштириш учун чуқур текширишлар ўтказиш лозим, унда ҳам аниқ фикрга келиш қийин. «Таваккал» бошқариш техника доирасида хавфсизликнинг олдини олишда янги имкониятлар очади. Таваккални бошқаришда техник, маъмурий, ташкилий йўлларга иқтисодий усул ҳам қўшилади. Хавфларни ўрганиш тартиби уч босқичда амалга оширилади: Биринчи босқич-хавфларни олдиндан таҳлил этиш. Бу босқич уч қадам билан бажарилади: 1-қадам-хавф манбаларини аниқлаш; 2-қадам-хавфларни вужудга келтирадиган қисмларни аниқлаш; 3-қадам-таҳлилни чегаралаш, яъни, текширилмайдиган хавфларни чиқариб ташлаш. Иккинчи босқич-хавфли ҳолатларни кетма-кетлигини аниқлаш, ҳодиса ва хавфлар дарахтини тузиш. Хавфлар дарахти юқоридан пастга қараб қурилади ҳамда сабаблари ҳисобга олинган ҳолда тамом бўлади (2.2.-расм). Учинчи босқич-оқибатларни таҳлил қилиш. Хавфсизлик тизими, бу- хавфсизликнинг мураккаб масалаларини ҳал қилиш йўлларини тайёрлаш ва асослашда фойдаланиладиган методологик чоралар йиғиндисидир. Ўзаро таъсири билан аниқ бир мақсадга етиштирадиган алоқадор қисмлар йиғиндиси тизим деб аталади. ҳалокат лар (Т т +Т ии ) «Т»ЙҚБ минтақаси и «Т ии » Т т харажатлар Тизим деганда биргина моддий объектдан ташқари алоқалар ва боғланишлар ҳам тушунилади. Ҳар қандай созланган машина техник тизимга мисол бўлиши мумкин. Таркибига одам ҳам кирадиган элемент тизими эргономик тизим деб аталади. Масалан, «Одам-машина», «одам-машина-атроф-муҳит». 2-расм. «Хавфлар дарахти»нинг схемаси. Тизимлаш тамойили ҳодисаларни ўзаро боғлиқ равишда бир тўплам тариқасида ўрганади. Тизим берадиган мақсад ёки натижа тизим яратувчи элемент деб айтилади. Масалан, ёнғин-ёнувчи модда, оксидловчи кислород, ёндирувчи. Бу ерда ёнғин-тизим, ёнувчи модда-оксидловчи, ёндирувчи-унинг элементлари. Агар бирорта элементни шулардан чиқариб ташласак, тизим бузилади. Тизимда бор сифат унинг элементларида бўлмайди. Бу тизимнинг муҳим хусусияти бўлиб, хавфсизлик масалалари таҳлили асосида жойлашган. Кўнгилсиз воқеаларнинг пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш, уларни камайтиришга қаратилган тадбирлар хавфсизлик тизими таҳлилининг асосий мақсадидир. Ҳар қандай сабаблар натижасида вужудга келган хавфлар зарар келтиради. Сабабсиз ҳақиқий хавф ҳам, зарар ҳам йўқ. Демак, хавфдан сақланиш унинг келиб чиқиш сабабларини билишга асосланган. Содир бўлган хавфлар билан сабаблар ўртасида сабаб-оқибат алоқаси бор. Ўз навбатида бир сабаб иккинчи сабабий оқибатни келтириб чиқаради ва ҳ.к. Шундай қилиб, сабаблар ва хавфлар занжирсимон тизимни яратади. Бундай графикнинг тасвири шохли дарахтга ўхшайди. Қуриладиган дарахтларда сабаб ва хавф шохлари бор. Уларни ўзаро ажратиб ташлаш мумкин эмас. Шунинг Кран-балка илгагидан юкнинг тушиб кетиши Сақлагич қулфнинг йўклиги Чиқиш ёки кириш Фиксатор кучининг йўқолиши Троснинг узилиши Чиқиш ва кириш Техник назоратнинг йўқлиги Троснинг занглаши, коррозияси учун хавфсизликни таҳлил этишда тузилган тасвирни сабаблар ва хавфлар дарахти деб аташ лозим. Download 1.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling