Маърузаси 2023 йил Зарбдор тумани


Download 2.48 Mb.
bet1/6
Sana17.11.2023
Hajmi2.48 Mb.
#1782647
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Семинар ҚОВУН ПАШШАСИ


Зарбдор тумани Фитосанитар назорати давлат инспекторининг
« ҚОВУН ПАШШАСИ »мавзусида тайёрланган

МАЪРУЗАСИ
«__» _______ 2023 йил Зарбдор тумани


ҚОВУН ПАШШАСИНИНГ ТАРҚАЛИШИ ВА УНИНГ ЗАРАР
КЕЛТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Полиз экинлари туганакларига зарар келтирадиган пашшаларнинг икки тури ўта ҳавфли ҳисобланади. Булардан Ўрта денгиз қовун пашшаси (Bactrocera cucurbitae Cog), асосан Австралия, Ҳиндистон, Япония, Малайзия, Гавай ороллари ҳудудларида тарқалган. Иккинчи тури Ўрта Осиё ёки Белуджистан қовун пашшаси (Carpomya (Myiopardalis) pardalina Big.), кўп йиллар давомида Исроил, Афғонистон, Туркия, Озарбойжон, Эрон, Ирок давлатларида тарқалиб, зарар келтириб келган бўлса, ушбу тур Ўзбекистон шароитида 2001 йиллардан бошлаб тарқалиб зарар келтира бошлади.
Ўтказилаётган кузатишларимиз натижаси зараркунанда биринчи марта 2001 йилда Хоразм вилоятининг Туркманистон давлати билан чегарадош Шовот тумани полиз экинларидан асосан қовун экилган далаларда топилиб, шу йили Қоракалпоғистон республикасининг Хўжайли, Амударё туманлари далаларида полиз экинларига зарар келтиришни бошлаганлиги ҳисобга олинди. 2007-2009 йиллар республиканинг Бухоро, Жиззах, Сирдарё, 2011-2014 йиллари Қашқадарё, Сурхандарё ва Фарғона водийси вилоятлари полиз далаларида пайдо бўлиб зарар келтирганлиги аниқланди. Бугунги кунда Қозоғистон давлати Қизилорда вилоятлари шароитида тарқалиб зарар келтираётганлиги маълум бўлди.
Н.К.Сапармамедованинг (2004) берган маълумотларида қовун пашшаси биринчи марта 1994 йиллари Туркманистон Республикасининг айрим худудларида пайдо бўлиб, оммавий кўпайган, сўнг эса бошқа туманларига тез таркалиб катта зарар келтирганлиги кўрсатилган.
Олимлар маълумотлари бўйича, зараркунанданинг миграция қилиш ХУСУСИЯТИНИНГ катта эканлигини ҳисобга олганда, зараркунанда ушбу худудлардан олиб келинган полиз экинлари маҳсулотлари орқали, шунингдек, қўшни худудларнинг далаларига вояга етган зотлари учиб ўтиши орқали ҳудудимизга тарқалганлиги маълум бўлди.
Ковун пашшасининг полиз экинларига зарар келтирадиган турлардан фарқи шундаки, бу зараркунанда олигофаг ҳисобланиб, куртлари фақат полиз экинлари туганаклари ичида озиқланиб, ғумбакка айланиш учун ташқарига тешиб чиқади. Ковун пашшасининг қуртлари ривожланган туганакларнинг сифати пасайиб, истеъмолга яроқсиз ҳолга келиб қолади ва қуртлар тешиб чиқиши билан, тўла чириб кетади. Зараркунанда вегетация даври бошида пайдо бўлиб ёз давомида 90-100% қовун туганакини, 20-25% тарвуз ва айрим далаларда 5-10% қовоқни зарарлаганлиги аниқланди.


Download 2.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling