Маърузаси 2023 йил Зарбдор тумани


ҚОВУН ПАШШАСИГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ


Download 2.48 Mb.
bet5/6
Sana17.11.2023
Hajmi2.48 Mb.
#1782647
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Семинар ҚОВУН ПАШШАСИ

ҚОВУН ПАШШАСИГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ
1. Агротехник кураш. Қовун пашшаси келтирадиган зарарни олдини олиш учун экин майдонларини алмашлаб экиш, зарарланган ўсимликларни даладан олиб чиқиб кўмиб ташлаш, даладаги зарарланган қовунларини йиғиштириб олиш, далани чуқур шудгор қилиш ва қишда зарур холларда яхоб суви бериш, худудларга мос навларни танлаб экиш, минерал ва органик ўғитлар меъёридан оширмаган ҳолда озиқлантиришни ўз вақтида ташкил қилиш.
Қовун пашшасини ривожланишини асосий хусусиятларидан бири шундаки қишловдан чиққан зараркунанданинг биринчи авлоди етук зотига қарши далада тўпланиб гуллаш давомида қовун туганакчаларига тухум қўйишни бошлаш жараёнига (қовун туганакчаларини диаметри 3-5 см бўлган давр) тўғри келади. Етук зоти ўсимликларнинг орасида фаол учиши, тухум ва куртларининг қовун ичида бўлиши, ғумбакларининг тупроқ остида бўлиши қарши кураш тадбирларини олиб боришда қийинчиликлар туғдиради.
Қовун пашшасини сонини камайтириш ва зараркунандани мавжудлигини аниклашда феромон тутқичлардан фойдаланиш яхши самара беради.
2. Кимёвий кураш. Давлат кимё комиссияси томонидан рухсат этилган куйидаги препаратлар билан ишлов берилганда юқори ва сифатли ҳосил олишга эришилади. Бунда асосан ковун пашшасига қарши кимёвий препаратлар билан эрталаб соат 5-8 ларда ёки кечкурун соат 19-20 ларда ўтказиш талаб қилинади. Супер Кар, 10% эм.к. гектарига - 0,3-0,35 л., энерги- дуо, 24,7 % сус.к. - 0,2 л., римон стар, 6,5% эм.к. - 0,15 л., циперметрин, 25% эм.к. - 0,2-0,3 л., караген, 20% эм.к. – 0,2 л., сарф меъёрларида қўлланилганда юқори самарага эришилади.
Зарбдор тумани ___________________________________ фермер хўжалигиишчи ходимларининг семинар йиғилиш
БАЁНИ
«__» _______ 2023 йил Зарбдор тумани

Йиғилиш раиси: ______________________
Йиғилиш қатнашдилар: Ф.Х. ишчи ва ходимлари
Иштирок этди: Зарбдор тумани Фитосанитар назорати давлат инспектори ____________________________


Download 2.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling