Маърузаси 2023 йил Зарбдор тумани


Download 2.48 Mb.
bet2/6
Sana17.11.2023
Hajmi2.48 Mb.
#1782647
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Семинар ҚОВУН ПАШШАСИ

МОРФОЛОГИЯСИ
Қовун пашшаси (Carpomya pardalina Big.), иккиқанотлилар (Diptera) туркуми, чипор қанотлилар (Tephritidae) оиласига мансуб.
Қовун пашшасининг вояга етган фазаси пашша ҳисоланиб, оналиклари танаси тухум қўйгичисиз 6,0-7,0 мм, оталиклари 5,5-6,0 мм бўлади, тана тузилиши бош, кўкрак, қорин қисмидан иборат бўлиб, ранги оқчил сариқ ёки тўқ сариқ бўлади. Боши гипогнатик ҳолатда жойлашган бўлиб, оғиз қисмлари билан бирга пастга қараб туради. Боши кўкрак бўлимига нисбатан сезиларли даражада кенгроқ, ён томондан қарагандаги кўриниши кенг чўзинчоқ шаклда бўлиб, олдинги ва тепа томони заиф дўмалоқланган, орқа томонида аниқ кўзга кўринадиган ўйиқчаси бор. Кўзлари очиқ яшил ёки яшил рангда бўлиб, кўзлари икки жинста ҳам кенг ҳолатда жойлашган. Зараркунанданинг кўзлари оппозицион типга кириб, кундузи кўришга мослашган. Мўйловларининг охирги бўғинлари ўзининг мушакли қатламига ўхшаб, ички қабати қалин, думалоқ, ташқи қабати ингичка, ўткир бўлади. Туклари узун, қора бўлиб, заиф патсимон. Бошидаги туклари сони кулай жойлашган. Оцелляр туклари бошка туклар каби узунликда жойлашган. Оғиз аппарати яловчи типга хос бўлиб, суюқ овқатни ялашга мослашган. Асосан, ўзининг тухум қўйгичи оркали полиз туганакларининг пўстини тешиб, ундан ажралган ширани ялаб озиқланади. Бундан ташқари оғиз аппарати бошқа суюқликларни сув томчисини, ҳар хил ширинликларни ялашга мослашган. У уч томони ёстиқчасимон шишчани ҳосил қилувчи хартумчадан иборат. Кўкрак қисмини олтин рангли сарғиш майда тукчалар қоплаган. Устки томонида икки дона очиқ йўлча бўлиб, ташқи томони ингичка оқчил чизиқча билан қопланган белгиси бор. Кўкрак қисмини орқа қоринга бириккан томонининг устки томонидан қараганда қизил, оқ, қора ранглардан ташкил топган «қопланнинг» кўринишини эслатадиган сурат кўзга аниқ ташланади.
Қ орин қисми қўнғир-қизғиш сариқ рангли бўлиб, кўкрак қисмига кўра бироз каттароқ. Оналикларининг қорин қисмининг охирида тухум қўйишга мослашган ўсимтаси бор, бундай ўсимта эркакгида учрамайди. Бу ўсимтаси тинч ҳолатда юрганда қорин қисмининг ичига кириб туради, фақат тухум қўйиш ёки озикланиш учун шира керак бўлган пайтда ўсимтасини чиқаради. Ўсимтаси узун, ўраксимон, кучли хитинлашган бўлиб, қора-қўнғир рангли бўлади. Эркак пашшада оталик аъзоси қорин ичида жойлашган, бу жуфтлашиш вақтида ташқарига чиқади.
Урғочи пашшаларнинг тухумдони шарсимон бўлиб, у кўплаган тухумдон найчаларидан иборат. Тухумдон найчалари латерал жуфт тухум йўлининг ҳар икки томони билан бириккиб, ўз навбатида медиал тухум йўли ҳосил қилиб, тананинг орқа томони кенгайиши натижасида вестибул ҳосил бўлади. Кейинги уч окимлар кўшимча безга ва тухум кабул килгишка очилади. Булардан биттаси медиал тухум йўлининг бир томонига жойлашган бўлса, қолган иккитаси бошқа томонига жойлашган. Ҳар кандай тухум қабул қилгиш безлари сарик-кизил рангли қўшилган иккита лобиясимон кисмдан туриб, у кубиксимон масса билан копланган бўлади. Икки тухум кабул қилгич ўзининг кўбиксимон массаси билан бир-бирига қўшилиб, ўзаро безлар окимидан сақлайди. Қўшимча жинсий безлар жуфт бўлиб, ноксимон чўзилган бўлади. Жинсий томондан етилган вояга етганларида бироз катта бўлиб, улар узун ва шишган бўлади.
Оёқлари танасининг пастки томонида жойлашган бўлиб, ранги сарғиш, оталигининг олдинги оёқлари, ўртанги ва кейин жуфт оёкларига кўра кучли думпайган.
Канотлари ойнасимон тиниқ бўлиб, унда кўндалангига тортилган аник кўринадиган чизиқлар жойлашган. Ички икки Ички икки донаси тўғри ва ташқи томондагиси V ҳарфига ўқшаш бўлиб келган. Уларнинг ташки томонларида қўнғир белгилари бор.
Ковун пашшасининг тухуми узунчок шаклда, ок ялтироқ рангли бўлиб, узунлиги 0,25-1 мм атрофида. Тухумларнинг инкубация даври 49 соатдан 7 кунгача (кейинги авлодлари) давом этади. Тухумларини туганак пўсти тагига куяди.
Қовун пашшаси куртлари оқ рангли, ояксиз бўлиб, улар олдинги томонга караб ингичкалашган бўлиб, узунлиги 9-10 мм атрофида, танасининг охирги сегментида 2 дона кичик ўсимталари бор. Қуртлар оғиз аъзолари яхши ривожланганлиги сабабли туганак этини кемиради хамда тупрокка кириш имкониятини беради. Куртларининг оёқ аъзолари ривожланмаган шу сабабли огиз аъзолари билан тишлаб, тирмашиб ҳаракат қилади.
Ковун пашшасининг ғумбаги сарғиш-қўнғир ёки қизғиш-қўнғир рангли, узунлиги 6-8 мм атрофида, у сохта ғумбак турига киради. Ғумбаклик фазасида бошка ҳашаротлардаги каби жуда мураккаб гистолиз ва гистогенез жараёни ўтади. Гистолиз жараёнида курт аъзолари йўқолади ва гистогенез жараёнида тўқималар ва вояга етган ҳашаротнинг аъзолари пайдо бўлиб, қатламларга бўлинмаган дастлабки материал-гистолиз жараёнида юзага келади. Натижада етук зоти пайдо бўлиб ғумбакни яриб урғочи ва эркак зотлари учиб чикади.

Download 2.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling