Андижон машинасозлик институти


Download 1.37 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/71
Sana07.02.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1175348
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71
Bog'liq
Kitob 4389 uzsmart.uz

Таваккал назарияси. 1950-йил сенябрь ойида Германиянинг Кёлн 
шаҳрида бўлиб ўтган биринчи жаҳон конгрессида ҳаёт фаолияти хавфсизлиги 
фан деб қабул қилинди. Олимлар ўз маърузаларида «таваккал» тушунчасини 
қўлладилар ва бу тушунчани ҳар бир олим ўзича талқин қилди. Масалан, 
В.Маршаль «таваккал, бу хавфнинг миқдорий баҳосидир» деди. Миқдорий баҳо 
кунгилсиз ҳодисаларни аниқ бир давр ичида бўлиб ўтган сонининг бўлиши 
мумкин бўлган сонига нисбатидир. «Таваккал»ни аниқлашда нимани 
«таваккали» дейиш мумкин саволига жавоб бериш керак.
Таваккалнинг турлари Таваккал икки хил бўлади: шахсий «таваккал»- 
айрим шахс учун аниқ хавф тури; ижтимоий ёки кўпчилик «таваккали»- 
такрорий ҳодисалар натижасида жароҳатланган инсонлар орасидаги боғлиқлик. 
Бизда ҳозирча ижтимой «таваккал» бўйича ҳеч қандай маълумот йўқ. Хорижда 
эса алоҳида ишлаб чиқариш корхоналари, саноат тармоқлари, хавф турлари 
бўйича тўлиқ маълумотлар мавжуд.
Жамоат «таваккали» хавфни субъектив (бошқача) равишда қабул этади. 
Одатда кўпчилик кам учрайдиган ва кўп қурбон бўлган воқеаларга кескин 
равишда аҳамият беради. Масалан, ишлаб чиқаришда ҳар йили ўрта ҳисобда 
200-250 киши ҳалок бўлади. Аммо бир ҳалокатда 5-10 киши қурбон бўлгани 
олдинги маълумотлардан кўра одамларга кўпроқ таъсир қилади. Кишиларнинг 
бу руҳий ҳолатини қабул қилиши мумкин бўлган «таваккал» масаласи 
кўрилганда ҳисобга олиш лозим.
Хавфларни баҳолашда таваккал («Т») усулини қўллаш бошқа усулларга 
қараганда кўпроқ тўғри келади, деб ҳисобланади. Масалан, ҳар хил сабаблар 
натижасида ҳалокатли (ўлим билан) тугаган айрим шахсий «таваккал» (АКШ 
нинг умумий аҳолисига нисбатан) қийматлари қуйидагичадир:
1. Йўл транспорти ҳодисасидан-3

10
-4 

2. Заҳарланишдан - 2

10
-5
. 
3. Ёнғиндан куйиш - 4

10
-5
 
4. Электр токидан - 6

10
-5
. 


5. Яшиндан - 5

10
-7
. 
6. Ишлаб чиқариш воситаларининг носозлигидан - 1

10
-5
. 
7. Умумий «Т» - 6

10
-4
. 
8. Бошқалар - 4

10
-5
 

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling