Андижон машинасозлик институти


Download 1.37 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/71
Sana07.02.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1175348
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   71
Bog'liq
Kitob 4389 uzsmart.uz

Гидродинамик шовқинлар. Гидродинамик шовқинларга суюқликларни 
насослар ёрдамида бир жойдан иккинчи жойга юборишда ҳосил бўладиган 
шовқинларни, асосан насоснинг ҳаракатлантирувчи қисмларининг носозлиги ва 
гидравлик зарбалар таъсирида келиб чиқадиган шовқинларни мисол қилиб 
келтириш мумкин. Бу шовқинларни йўқотишда мана шу шовқинларни 
келтириб чиқарувчи сабабларни, яъни насосларнинг ҳаракатланувчи 
исмларининг мутаносиблигини таминлаш, гидравлик зарбалар келиб чиқишини 
йўқотишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш зарур. 
Электромагнит шовқинлар. Электромагнит шовқинларнинг келиб 
чиқиши электр моторларда статор ва роторнинг ўзаро магнит майдонлари 
ҳосил қилишлари натижасида ротор айланиб магнит майдонни кесиб ўтиши 
билан ҳосил бўладиган тўлқинлар электромагнит шовқин сифатида тарқалади. 
Бу шовқинларни йўқотишга асосан электр моторларини конструктив 
ўзгартиришлар билан камайтирилишига эришилади. Масалан, ротор якорининг 
тўғри пазлари ўрнига қийшиқ пазлар ўрнатиш яхши натижа беради.
Электр машиналари ишлаганда, шунингдек, аэродинамик шовқинлар ҳам 
чиқади. Масалан, ротор айланганда ҳавони кескин тўлқинланиши аэродинамик 
шовқин сифатида тарқалади.
Бундан ташқари механик шовқинлар ҳам бўлиши мумкинки, буни 
масалан, электр қабул қилувчи шеткаларни яхшилаб силлиқлаб ўрнатиш 
электродвигатель ишлаганда ажралаётган шовқинни 6-10 дБ га камайтиради.
Ўта кучли шовқинда ишловчи қурилмаларни изоляциялашда товуш 
камайтирувчи экранлар ишлатилади. Ишлаб чиқариш биноларида шовқинни 
сусайтириш йўлларидан яна бир биноларга акустик ишлов бериш, бинолар ва 
цехларни тўғри жойлаштириш ҳисобланади. Товуш ютувчи материаллар 
сифатида капрон толалари, поролон ва бошқа ғовак материаллар ишлатилади. 
Бундай ғовак материаллар ўта ва юқори частотали шовқинларни 
максимал даражада ютади ва сусайтиради. Агар юқорида кўрсатилган усуллар 
орқали шовқинни ёки унинг даражасини сусайтириш ва меъёрлаштириш
имконияти бўлмаса, шахсий ҳимоя воситаларидан, қулоқчинлардан (1-расм) 
ва ватадан тайёрланган тампонлардан фойдаланилади. 

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling