Андижон машинасозлик институти


Download 1.37 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/71
Sana07.02.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1175348
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   71
Bog'liq
Kitob 4389 uzsmart.uz

 
N
0
=T
0

S, (8) 
бу ерда S-ишлаб чиқариш хонасининг юзи, м
2
; T
0
-1 м
2
майдонга норма 
бўйича белгиланган ўт ўчиргичлар сони. 
Бу кўрсаткич материаллар омбори, гаражлар, чорвачилик бинолари, буғ- 
хоналар, тегирмонлар, ошхона ва магазинлар учун 100 м
2
майдонга 1 та, электр 
пайвандлаш цехлари, темирчилик цехлари, лабараториялар учун 50 м
2
майдонга 2 
та қилиб қабул қилинади. 
Ўт ўчириш қурилмалари ёнғинни бошланғич фазада тўлик бартараф этиш ва 
ёнғин бўлинмалари етиб келгунига қадар ёнғин тарқалишини чеклаш мақсадида 


ишлатилади. Улар стационар, ярим стационар ва кўчма бўлади. Ўт 
ўчиргичларнинг тури ва таркибига кўра сувли, бўғли, газли (углекислота), аэрозол 
(галоидуглеводород), суюқликли ва кукунли бўлади. 
Бундан ташқари ўт ўчиришда АЦ-30(66), АЦ-40(131 ), АЦ-40(130 Е) 
машиналари ва МП-600, МП-900, БМП-1600 мотопомпаларидан ҳам кенг 
фойдаланилади.  
Ёнғинни ўчиришда профессионал ва кўнгилли ўт ўчириш жамиятлари
фаолият кўрсатади. Профессионал ёнғин муҳофазаси ҳарбийлаштирилган ва 
ҳарбийлаштирилмаган турларга бўлинади. 
Ташкилотлар, корхоналар ва ташкилотларда ёнғин муҳофазасини 
ташкиллаштириш ва объектларнинг ёнғинга қарши ҳолатини таминлаш ушбу 
ташкилотларнинг раҳбарларига юклатилади. Улар ҳар бир ишлаб чиқариш 
бўлими учун буйруқ билан жавобгар шахсни тайинлашлари ва уларнинг 
ишини назорат қилиб боришлари зарур. 
Корхона ва ташкилотларнинг маъмурий-техник ходимлари ўзларига 
тегишли объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш даврида ёнғинга қарши 
барча тадбирларни тўлиқ амалга ошишини таминлашлари, ёнғин муҳофазаси 
бўйича 
юқори 
ташкилотларнинг 
кўрсатмалари 
ҳамда 
қарорларини 
бажарилишини назорат қилиб боришлари, ёнғин-қоровул муҳофазасини, 
ёнғин-техник комиссиясини ва кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналарини 
ташкил этишлари, уларнинг иш фаолиятларини доимий назорат қилиб 
боришлари зарур. 
Ёнғин-техник комиссияси таркибига бош мутахассислар, муҳандис-
қурувчилар, меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис ва кўнгилли ўт ўчириш 
дружинасининг бошлиғи киради. Комиссия бино ва иншоотлардан 
фойдаланишда ёнғин муҳофазаси қоидаларига амал қилинишини, йўл 
қўйилаётган камчиликларни, техникалардан фойдаланишда ёнғин муҳофаза 
ҳолатини текшириб боради ва зарур ҳолда тегишли чораларни кўради. 

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling