бўлиши мумкин), ички ёнув двигателларини
синаш ва улардан фойдаланиш
қоидаларига риоя қилмаслик, электр жиҳозлари ва қурилмаларини нотўғри
ўрнатиш ёки уларни зўриқтириш, иситиш системаларидан нотўғри фойдаланиш,
буғ қозонлари ва иссиқлик генераторларидаги автоматик қурилмаларнинг
носозлиги ёки уларнинг нотўғри ўрнатилиши, ишлаб чиқариш бинолари
ҳавоси таркибидаги газ, буғ ва чангларни меъёрлаштирилмаганлиги ва ҳакоза.
Ёнғинни олдини олиш, материалларнинг ёниш ва портлаш бўйича
тавсифи. Ишлаб чиқаришдаги барча материаллар ёниш хусусияти бўйича уч
турга бўлинади:
-ёнмайдиган материаллар - ташқи ёнғин манбаси таъсирида ёнмайди;
-қийин ёнувчи материаллар - ташқи ёнғин манбаси таъсирида ёниб,
манбанинг таъсири тўхтатилгач мустақил ёнмайди;
-ёнувчи материаллар - ташқи ёнғин манбасининг таъсири тўхтатилгандан сўнг
ҳам мустақил ёниш хусусиятига эга бўлади.
Тез ёнувчи ва ёнувчи суюқликлар буғланиш натижасида портловчи
аралашма муҳит ҳосил қилади. Бундан ташқари айрим чангларнинг ҳаво билан
аралашмаси ҳам портлашга хавфли ҳисобланади. Улар ёниш ва
портлаш
хавфлилиги бўйича портлашга хавфли (аэрозол ҳолатида) ҳамда ёнишга хавфли
(аэрогел) турларга бўлинади ва қуйидаги тўрт синфга ажратилади:
I-синф – портлашга ўта
хавфли чанглар, алангаланишининг пастки
чегараси-15 г/м
3
гача бўлган муҳит;
II-синф – алангаланишининг энг пастки чегараси 16 дан 65 г/м
3
гача бўлган
портлашга хавфли муҳит.
III ва IV-синф - алангаланишнинг пастки чегараси 65 г/м
3
дан юқори
бўлган ёнишга хавфли муҳит. Ш-синфдаги чангларнинг алангаланиш ҳарорати-
250 °С, IV-синфга тааллуқли чангларники эса - 250°С дан юқори.
Do'stlaringiz bilan baham: