Андижон машинасозлик институти


Download 1.37 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/71
Sana07.02.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1175348
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   71
Bog'liq
Kitob 4389 uzsmart.uz

Вена қон томири жароҳатланганда қон қора-қизил рангда тизиллаб оқа 
бошлайди. Агар қон алоҳида томчи кўринишида оқса ва жароҳат жойи ҳам 
қонаса бу капилляр қон оқиш ҳисобланади. Артерия қон томири 
жароҳатланганда жароҳат жойидан узик-узик тизиллаган қон оқиши 
кузатилади. 
1 2 3 4 
5 6 
4-расм. Артерияни остки суякларга бармоқлар билан қисиш усуллари: 1-чаккага 


оид; 2-пастки жағга оид; 3- бўйинга оид; 4-билакка оид; 5-кафтга ва кафт устига 
оид; 6-сонга оид. 
Вена ва капилляр қон оқишини жароҳатланган жойни моддий билан жипс 
боғлаш орқали тўхтатилади. Бунинг учун жароҳатланган жойга микробларни 
ўлдирувчи дока бўлакчаси буклаб қўйилиб унинг устига вата қатлами 
қўйиладида бинт билан маҳкам боғланади.
Артериядан қон оқиши энг хавфли ҳисобланади. Бундай жароҳатланишда 
қонни тўхтатиш учун жароҳат жойидан юқорироқдан артерияни маҳкам қисиб 
боғлаш, агар бу билан қон тўхтамаса жгут ёки бурамадан фойдаланиш керак 
бўлади (20.3, 20.4.-расм). Бунинг учун резина қувур, ип, қайиш, румол ва 
бошқалардан фойдаланилади. Жгут билан артериянинг жароҳатланган жойини 
юқорисидан маълум нўқталардан танага маҳкам қисиб боғланади. Танадаги 
жароҳатланган жойлардан қонларни оқишини тўхтатиш нўқталари 5-расмда 
кўрсатилган. 
Оёқлар жароҳатланганда, қон оқимини тўхтатишнинг энг муҳим усули оёқни, 
белнинг юқори қисмига маҳкам қисиб боғлаш ҳисобланади. Жгутни боғлашдан 
олдин оёқлар кўтарилади. Шунингдек билак тирсаклар жароҳатланиб 
артериядан қон оқишини кузатилганда жароҳатланиш кўринишига қараб жгут 
ёки унинг ўрнини босадиган материаллар билан боғланади 6-расм. 
Жгутни қон тўхтагунча қисиш керак. Жгутни қисилган ҳолатда 1,5…2 
соатдан ортиқ қолдириш мумкин эмас, акс ҳолда тўқималарда ҳужайраларни 
ўлиши бошланади. Бу вақтда шикастланган одамни яқин медицина 
муассасасига етказиш зарур бўлади. 
1 2 3 4 
5-расм. Артериядан окаётган қони тўхтатишда оёқларни максимал эгиш; 
1-елка олди; 2-елка; 3-бел; 4-болдир. 
Агар жароҳат мускул остида ёки шу каби ноқулай жойларда, мураккаб 
ҳолатларда бўлса жгутдан фойдаланиш мумкин эмас. Бунда қорин билан сон 
орасига поролон ёки бошқа юмшоқ моддий қўйилади. Сўнг оёқлар максимал 
эгилади ва у белнинг юқори қисмига маҳкам боғланади. 
Қўл ва оёқларни ва бошқа жойларни суяклари синганда ва чиққанда 
жароҳатланганларга биринчи ёрдамни синган жойларини қимирламайдиган 
қилиб маҳкам боғлаш ва уларни қулай ҳолатда ётқизишдан бошлаш керак. 
Синган жойларни боғлашда қулай ва уни оғриқсизлигини таминлашда юпка 


тахта, таёқча ва картон қоғозлардан фойдаланилади ва уларни боғлаш бинт, 
қайиш, ип ва бошқалар билан амалга оширилади (6-расм). 
Жароҳатланган жойларни тахтакачлашда тахта ва шунга ўхшашлардан 
шундай фойдаланиш керакки, бунда улар синган жойларни пастки ҳамда юқори 
жойларини ҳам қамраб олсин. Очиқ синиш ҳолатда уни боғлашдан олдин қон 
оқишини тўхтатиш керак. 
6-расм. Оёқлар синганда жароҳатланган кишига биринчи ёрдам кўрсатиш. 
Умуртқада синиш рўй берганда жароҳатланган одамни таг қисмига панер 
ёки тенис ёғоч куйиш лозим (7-расм). 
Бунда жароҳатланган кишини гавдасини эгилмаслигини таминлаш керак. 
Жароҳатланган кишининг қовурғаси синган (нафас олишда оғриқ бўлса) нафас 
чиқаришда кўкракни бинт билан ёки сочиқ билан қисиб ўраш керак бўлади. 
Организмда суяклар чиққанда уларга фақат тиббий ёрдам кўрсатишга рухсат 
берилади. 
7-расм умуртқаси синган кишига биринчи ёрдам кўрсатиш. 
Жароҳатланганда лат еган шишган жойлар маҳкам боғланади ва лат еган 
жой совутувчи нарса босилади. Қорин атрофида лат ейиши жуда хавфлидир. 
Бундай ҳолда жароҳатланган кишини тезлик билан касалхонага етказиш керак. 

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling