Андижон машинасозлик институти


Республика санитария-эпидемиология назорати


Download 1.37 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/71
Sana07.02.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1175348
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   71
Bog'liq
Kitob 4389 uzsmart.uz

Республика санитария-эпидемиология назорати ҳаво, сув ва тупроқни 
ифлосланишдан огоҳлантириш, шовқин ва титрашни йўқотиш, цехларнинг 
санитария ҳолатларини яхшилаш (ҳарорат, нисбий намлик, ёритилганлик ва 
ҳ.к.) ишларини назорат қилади. 
Давлат ёнғин назорати ёнғинга қарши тадбирларни, ут ўчириш 
воситаларининг ҳолатини, ёнғин ҳақида хабар бериш воситаларининг ишини 
назорат қилади. 
Ўзбекистон Республикаси энергетика ва электрлаштириш Давлат 
акционерлик жамияти корхоналардаги энергия тизимларининг техник 
эксплуатациясини ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилишни назорат 
қилади. 
Барча ишлаб чиқариш корхоналарида уч поғонали назорат амалга 
оширилади. 
I поғона – ҳар куни уста жамоатчи-назоратчи биргаликда цехдаги иш 
жойларини айланиб чиқиб, учраган камчиликларни тузатиш чораларини 
кўрадилар. 
II поғона – ҳар ҳафта цех бошлиғи катта жамоатчи назоратчи билан 
биргаликда цехдаги иш жойларини айланиб чиқиб, учраган камчиликларни 
тузатиш чораларини кўради. 
 III поғона – ойда бир марта корхона бош муҳандиси меҳнат муҳофазаси 
муҳандиси билан биргаликда иш жойларини айланиб чиқадилар. Бу назорат 
бўйича корхонада қарор чиқарилади. 


Барча корхона, ташкилот, муассаса, вазирликлар ва тармоқларда меҳнат 
муҳофазаси қонунлари бажарилишининг олий назорати. Меҳнат ва аҳолини 
ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига юклатилган. 
4. Ҳаёт фаолият хавфсизлиги қонунчилигига риоя қилиш бўйича техник 
ходимларнинг жавобгарлиги 
Корхоналарда ишловчиларга хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитини 
яратиш бўйича ишларни ташкиллаштириш, бахтсиз ҳодисалар ва касбий 
касалликларни олдини олиш меҳнат муҳофазаси хизматига юкланади. Бу 
хизмат корхонада мустақил тизимий бўлинма бўлиб, бевосита бошлиққа ёки 
бош муҳандисга бўйсунади. Ўз ишини корхона раҳбари ёки бош муҳандиси 
тасдиқлаган режа бўйича бошқа бўлинмалар яъни, давлат назорати маҳаллий 
органлари техник инспекциялари ҳамкорлигида амалга оширади. 

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling