Андижон вилояти ҳокими – фуқаро муҳофазаси
Download 79 Kb.
|
G\'allaorol tum FV nizomi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тасдиқлайман” Ғаллаорол туман 67 мактаб директори– Фуқаро муҳофазаси бошлиғи З. Боймирзаев “_______” ______ 2020 йил
- ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАН 67 МАКТАБНИНГ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА УЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ҲАРАКАТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА НИЗОМИ I. Умумий қоидалар.
ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАН 67 МАКТАБНИНГ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА УЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ҲАРАКАТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА НИЗОМИ I. Умумий қоидалар. 1. Низом Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат ҳудудий қуйи тизими бошқарув органи – туман мактаблариининг ўз соҳа йўналишидаги тизим ва тармоқларда фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда фуқаро муҳофазаси тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича асосий вазифаларини, бошқарув фаолиятини ташкил этиш ҳамда амалга оширилиши тартибини белгилайди. 2.Ғаллаорол туман 67 мактаби фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палатларининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғи ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруқлари ва кўрсатмаларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади. 3. Ғаллаорол туман 67 мактаби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар Давлат тизимининг ҳудудий қуйи тизими бошқарув органи, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш ҳамда фуқаро муҳофазаси тадбирларини амалга оширишни таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири-ФМ бошлиғи ва вилоят ҳокимининг фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш, фуқаро маҳофазаси масалалари бўйича йиллик асосий тадбирлар режаларига асосан иш олиб боради. Ғаллаорол туман 67 мактаби маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият кўрсатади. фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда фуқаро муҳофазаси тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича моддий техник таъминоти молиялаштириш кўрсаткичлари давлат бюджет ҳисобидан, шу қатори қонунда таъқиқланмаган манбалар орқали амалга оширилади. 4. Бошқарув тузилмаси қуйидагилардан иборат: Фуқаро муҳофазаси штаби; Кўчириш тадбирлари комиссияси; Фуқаро мухофазаси тузилмалари. ФВДқТнинг ҳудудий қуйи тизимларидан ҳамда хизматнинг қуйи бўғинларидан олинган авариялар ва ҳалокатлар, эпидемиялар, радиоактив, кимёвий ва биологик (бактериологик) аҳвол тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш (таҳлил қилиш, сақлаш, алмашиниш); раҳбар органлар, ФВДқТнинг кундалик бошқарув органлари, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш кучлари ва воситалари ҳамда аҳолини фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши ҳолатлари, хусусиятлари, ривожланиш кўламлари ва кечиши, бўлиши мумкин бўлган оқибатлари, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида хабар қилиш ва ахборот бериш; ФВДқТ қуйи тизимлари ва бўғинлари, ФВДТнинг раҳбарлик қилувчи бошқарув органлари, бошқарув пунктлари, фавқулодда вазиятларни тугатиш кучлари ва воситалари ўртасида ўзаро ахборотлар айирбошлаш; Фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотларнинг мезонлари, мазмуни ва кўринишлари, уларни ФВДқТга, унинг қуйи тизимлари ва бўғинларига, шунингдек аҳолига етказиш муддатлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан тасдиқланадиган Давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича кундалик ҳамкорлик қилиш ва хабар бериш йўриқномаси асосида амалга ошириш. 5. Ғаллаорол туман 67 мактаби фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг куч ва воситалари фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишда ҳамда ўз бошқарув раҳбарлик назоратидаги фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳудудий қуйи тизимининг сув хужалиги хизмати хисобланади. 6. Юзага келиш эхтимоли башорат қилинаётган ёки юзага келган фавқулодда вазиятларнинг ҳолати, кўламларидан келиб чиқиб, хизматнинг фаолият кўрсатиши бўйича қуйидаги режимларидан бири ўрнатилади: Download 79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling