Андижон вилояти ҳокими – фуқаро муҳофазаси


III. Ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 79 Kb.
bet4/4
Sana17.12.2022
Hajmi79 Kb.
#1025105
1   2   3   4
Bog'liq
G\'allaorol tum FV nizomi

III. Ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш масалалари бўйича ўз ваколати доирасида корхона, ташкилот ва муассасаларга кўрсатмалар беради;
юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсинувидан қатъий назар иқтисодиёт объектларидан зарурий маълумотларни белгиланган тартибда талаб қилади ва олади;
фуқаро муҳофазаси йўналиши бўйича ўқув машқлари ва машғулотларини ташкиллаштиради ва ўтказади;
фавқулодда вазиятлар тўғрисида аҳолини ва фуқаро муҳофазаси рахбарияти таркибини ўз вақтида ҳабардор қилишни ташкил этади;
фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш режаларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш учун зарур бўлган моддий техника базасини яратишни ташкил этади;
фавқулоддавазиятларда ҳаракат қилишга мўлжалланган куч ва воситаларининг доимий тайёр ҳолда бўлишини назорат қилади;
содир бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги маълумотларни йиғади, таҳлил қилади ва юқори турувчи бошқарув органларига тақдим этади;
агрокимёвий назорат ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
фавқулодда вазиятлар районларида моддалар билан ифлосланишини назорат қилиш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.
хизмат тузилмаларини ташкил этиш, уларни доимий шай ҳолатда туришларини, керакли шахсий ҳимоя воситалари, махсус жиҳоз ва техника билан таъминлаш;
агрокимёвий ҳолат бўйича мониторинг ишларини олиб бориш;
фавқулодда вазиятлар учун керакли воситалар, анжом ва ашъёлар заҳирасини яратиш;
юзага келиши мумкин бўлган ва рўй берган фавқулодда вазиятлар тўғрисида маълумотларни фавқулодда вазиятлар бошқармасига тақдим этиш;
ўз ваколатлари ва йўналишлари доирасида фавқулодда вазиятларни олдини олиш тадбирларини амалга ошириш.


IV. Хизматнинг ҳамкорликдаги фаолияти.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларни бартараф этиш ва фуқаро муҳофазаси тадбирларини маҳаллий ҳокимият органлари, ФВДТ ҳудудий қуйи тизими хизматлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва бирлашмалар билан ҳамкорликда ташкил этади.


Ҳамкорликдаги фаолият – ташкилот ва идоралар томонидан ҳамкорликда ишлаб чиқилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, вилоят ҳокимлиги, ФВДТ ҳудудий қуйи тизими хизматлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва бирлашмалар билан ҳамкорликдаги дастурлар ҳамда режалар асосида амалга оширилади.


V. Хизматнинг молиявий-ҳўжалик фаолияти ва мулки

Хизматнинг мол-мулки ўз хисобида турувчи асосий ва муомилада бўлган, шунингдек бошқа қийматли моддий-техник материаллардан ташкил топади.


Асосий воситалари бинолари, иншоотлари, асбоб-анжомлари, техникалари ва бошқаларидан фойдаланишга ва уларнинг тезкор бошқаришга ҳақли.
Воситаларининг ташкил этиш манбалари қуйидагилар хисобланади:
давлат мулкчилиги билан тузиладиган асосий воситалар;
ўз фаолиятини амалга оширишга жалб қилинадиган ва бошқа воситалар;
гуманитар, беғараз, ҳомийлик, техник ва бошқа ёрдам йўллари билан киритилган воситалар;
қонунда тақиқланмаган бошқа манбалар орқали келтирилган воситалар.







67 мактаб фуқаро мухофазаси
буйича мутахасис А. Боймирзаев



АРНАСОЙ ИКТИСОДИЁТ ВА ХИЗМАТ КУРСАТИШ
КАСБ-ХУНАР КОЛЛЕЖИНИНГ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА УЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ
ВА ҲАРАКАТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА


НИЗОМИ

.




Download 79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling