Андижон вилояти ҳокими – фуқаро муҳофазаси


Download 79 Kb.
bet2/4
Sana17.12.2022
Hajmi79 Kb.
#1025105
1   2   3   4
Bog'liq
G\'allaorol tum FV nizomi

юқори тайёргарлик режими - ишлаб чиқариш-саноат, сейсмик ва гидрометеорологик вазият ёмонлашганда, эпидемик фавқулодда вазиятлар юзага келиши мумкинлиги тўғрисида башорат олинганда;
фавқулодда режим - фавқулодда вазиятлар юзага келганда ва фавқулодда вазиятлар даврида.
7. ФВДТ фаолият кўрсатиши чоғида амалга ошириладиган асосий тадбирлар:
а) кундалик фаолият режимида:
атроф табиий муҳитнинг ҳолатини, потенциал хавфли объектлар ва уларга ёндош ҳудудлардаги вазиятни кузатиш ва назорат қилишни амалга ошириш;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, аҳоли хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлаш, етказилиши мумкин бўлган зарар ва зиённи қисқартириш;
хизмат кучларини фавқулодда вазиятлардаги ҳаракатларга тайёрлашни такомиллаштириш, аҳолини фавқулодда вазиятлар чоғида муҳофаза қилиш усуллари ва ҳаракат қилишга ўргатиш;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш ва тўлдириш;
суғуртанинг мақсадли турларини амалга ошириш.
б) юқори тайёргарлик режимида:
фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфи тўғрисида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга хабар бериш ва аҳолини хабардор қилиш;
зарурият бўлганда вазиятнинг ёмонлашиши сабабларини аниқлаш учун офат юз бериши мумкин бўлган районларда тезкор гуруҳларни ташкил этиш, вазиятни нормаллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
доимий жойлашиш пунктларида раҳбар-ҳодимларнинг кеча-кундуз навбатчилигини ташкил этиш;
атроф табиий муҳитнинг ҳолати, потенциал хавфли объектлар ва уларга ёндош ҳудудлардаги вазиятни кузатиш ва назорат қилишни кучайтириш, фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши эҳтимолини, уларнинг кўламлари ва оқибатларини прогнозлаштириш;
фавқулодда вазиятлар шароитларида аҳолини муҳофаза қилиш, шунингдек турар жой бинолари, ҳаёт таъминоти тизимлари, объектлар ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;
кучлар ва воситаларни тайёр ҳолга келтириш, уларнинг ҳаракат режаларини аниқлаштириш ҳамда зарур бўлганда фавқулодда вазиятлар тахмин қилинаётган районга силжитиш;

Download 79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling