Анемия (камқонлик)
Ўткир постгеморрагик камқонлик
Download 177.52 Kb.
|
Анемия (камқонлик)-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қон кўриниши
- Периферик қони кўриниши
Ўткир постгеморрагик камқонлик – тез фурсатда кўп миқдорда қон юкотиш оқибатида келиб чиқади. Шикастланишлар натижасида кўплаб қон юқотиш ёки ички аъзолар – овқат тракти, бачадон, буйраклар, ўпка ва қорин бўшлигига яширин қон кетиши натижасида сезиларли даражада қон юқотиш натижасида кузатилади. КЛИНИКА. Қон юқотгандан сўнг камқонлик ва коллапс симптомлари кузатилади. Коллапс симптомлари: мурдадек рангпарлик, бош айланиши, хушдан кетишлар, тезлашган ипсимон пулс, тана температурасининг тушиши, совук тер, кайт килиш, сианоз, тўтканоклар. Касаллик ижобий кечганда бу белгилар камқонлик белгилари билан алмашади. Эритроцитлар умумий оғирлигининг камайиши хисобига газ алмашинуви пасайиб организмда кислород танқислиги гипоксия ривожланади. Қон кўриниши Рефлектор-томир компенсация фазаси. Қон кетишдан сўнг қон кўрсаткичлари қон йўқотгунча бўлган вақтдаги кўрсаткичларга яқин бўлади, шу сабабли чин камқонлик даражасини кўрсатмайди. Гидремик компенсация фазаси. Бу фазада бир неча кун давом этувчи бир текис авж олувчи эритроцит ва гемоглобин камайиши кузатилади, ранг кўрсаткичи ўзгармайди (нормохром камқонлик) Суяк кўмик компенсация фазаси – қон кетишидан 4-5 кун кейин ривожланади. Қонда кўп микдорда ретикулоцитлар пайдо бўлади.(ретикулоцитар криз). Регенератор шаклли эритроцитлар билан бир қаторда қонда ёш лейкоцитлар-таёқча ядроли метамиелоцитлар пайдо бўлади, умумий лейкоцитоз 12,0-20,0х10 9 гача, камдан кам холларда бундан юқори. Баъзида қиска муддатли тромбоцитоз кузатилади(1000,0х10 9гача). Захирада этарли миқдорда темир бўлса плазмадаги темир ўрни тезда тўлади. Агар захирада кам бўлса плазмадаги темир кўрсаткичлари пастлигича қолаверади ва темир танқислик камқонлиги ривожланади. Периферик қони кўриниши: анемия гипорхром холатда ранг курсаткичи кескин камайган (0,6-0,4) шизоцитоз ва микроцитоз Билан анизацитоз пойкилоцитоз кузатилади. Ок қон таначалари томонидан нисбий нейтрофил каторини чапга силжиши Билан кечадиган лейкопения, нисбий лимфоцитоз тромбоцитопения. Download 177.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling