Анестезия бу анестетик моддаларни организмга киритиб вактинчалик беморни сезгисини юкотиш холатига айтилади. Наркоз


Download 347.51 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/29
Sana22.04.2023
Hajmi347.51 Kb.
#1381226
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Замонавий наркоз

Наркоз бериш аппарати – бу куп функционал тиббий анжоми булиб бир неча вазифаларни 
бажаришга имкон яратади. 
1) беморни нафас йулига хаво, анестетик моддаларни аник дозада юборишни таминлайди. 
2) чикарадиган нафас таркибидан карбонат ангидрит газини тезда чикишини таминлайди. 
3) упканинг ёрдамчи ёки сунъий нафасини утказишини таминлайди. 
4) нафас оладиган газонаркотик аралашмада мутадил харорат ва намликни ушлашни таминлайди. 
Барча наркоз аппаратлари 3-та асосий кисмдан иборат: 
1)кислород ва газсимон анеститикларни саклайдиган баллонлар кисми. 
2)Буглатгич ва дозиметр кисми - суюк анестетикларни газсимон анестетикларга айлантиради 
ва хаво, кислородни аралашмаларини дозалаб беради. 
3) Нафас контурлар-газонаркотик аралашмани циркуляциясини таминлайди 
Баллонлар металли идишлар булиб, юкори босимли газ ва суюк моддаларни саклаш учун 
мулжалланган. 
Кислород баллонлари кук рангда буялган булиб 10-40 литрли сигимга ва 15 МПа босимга 
эга. Азот закис баллонлари кулранг буёк билан буялган булиб 10 литр сигимга ва 5,1МПа босимга 
эга, суюк ёки газсимон моддани саклайди. 
Наркоз аппаратини нафас контурлари 2-га булинади: Реверсив ва нореверсив контурлар. 
Бу контурлар ёпик, ярим ёпик, очик ва ярим очик контурларга булинади. 
Реверсив нафас контурлари-циркуляцион ва маятниксимон турлари фаркланади. Хозирги наркоз 
аппаратлари Полинаркон, Полинаркон ВИТА, РО6-Н, Дрегер, АКОМА, ЦИРУС каби турлари мавжуд 
булиб улар ёш болалар ва катталаргахам анестезия утказишга мулжалланган. 
Наркоз бериш учун болаларга мулжалланган махсус мосламалар мавжуд булиб улар катталарни 
мосламаларидан узининг улчамини кичкиналиги, оддийлиги билан характерланади. Буларга юз 
маскалари, ларингиал маска, интубацион найлари, хар хил размерли ларингоскоплар, 
коннекторлар, нафас берувчи шлангалар, адсорбентлар, огиз кенгайтиргичлар, назо ва 
орофарингиал хаво утказувчи найчалар. 

Download 347.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling