Анестезия бу анестетик моддаларни организмга киритиб вактинчалик беморни сезгисини юкотиш холатига айтилади. Наркоз


НАРКОЗ УЧУН ИШЛАТИЛАДИГАН АСБОБЛАР


Download 347.51 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/29
Sana22.04.2023
Hajmi347.51 Kb.
#1381226
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Замонавий наркоз

НАРКОЗ УЧУН ИШЛАТИЛАДИГАН АСБОБЛАР 
Хаво утказгич - найлар никоб билан наркоз бераётган махалда нафас йулларини очик саклаб 
туриш учун ишлатилади. 
Тиш кергилари - огиз бушлигига йулни очиб куйиш, интубация найлари ва тилни тишлаб олишга 
йул бермаслик учун мулжалланган. 
Огиз кенгайтиргич - жагларни кериш учун ишлатилади. 
Тил тутгич - дан наркоз вактида, одам узини билмай ётган махалда тили тикилиб колмасин деб 
уни ушлаб туриш учун фойдаланилади. 


Упка вентиляцияси учун ишлатиладиган, олиб юриладиган дастакли аппаратлар - шошилинч 
шароитларда упка вентиляцияси учун мулжалланган. 
Вакум сургичлардан - трахея, бронхлар, огиз бушлиги, меъда ва жарохатдан суюкликларни 
тортиб олиб ташлаш учун фойдаланилади. 
Пульверизатор  интубация олдидан ва хикилдокни куздан кечириш махалида юкори нафас 
йуллари билан хикилдокка анестезияловчи эритма сепиш учун зарур булади. 
Игналар ва томир катетерларидан - наркоз вактида хар хил препаратларни юбориш учун 
фойдаланилади. 
Ларингоскоплар - интубациядан аввал хикилдокни куздан кечириш ва трахеяга най солиш 
(интубация килиш) махалида ишлатилади. 
Эндотрахеал найлар № 00 дан то № 12-16 размерда килиб, пишик медицина резинкасидан, 
латекс резинка ёки эластик (термопластик) пластмассадан тайёрланади. Силлик, калта, тугри 
бурчак остида букилган найлар, манжетали найлар, каттик каркасли найлар ишлатилади.
НАРКОЗ БЕРИШ УЧУН ИШЛАТИЛАДИГАН АППАРАТЛАР 
Ингаляцион наркоз учун жуда оддий никобдан тортиб, жуда мураккаб наркоз приборларигача 
булган хилма-хил аппаратлар кулланилади. 
Эсмархнинг оддий никоби. Бу никоб устига 3-4 кават килиб дока тортилган сим каркасдан 
иборатдир. Хар сафар наркоз берилгандан кейин докаси алиштириб турилади. Бу никоб билан 
карахт килиб куядиган наркоз (рауш-наркоз) ёки чукур наркоз бериш мумкин. 
Никоб билан наркоз бериш усули номукаммал хамда наркотикни дозалаш кийин булганлигидан 
бу усул хозирги пайтда камдан-кам кулланилади, лекин у уз ахамиятини йукотган эмас, чунки хар 
кандай шароитда (жумладан, харбий-дала шароитларида) ундан фойдаланиш мумкин. 
«Трилан» ва «Трингал» – паст концентрациядаги наркотик моддаларга мулжалланган ва юза 
наркозни кувватлаб тураоладиган энг оддий наркоз аппаратларидир. Тугрукларни 
огриксизлантириш, жарохатларни кайта боглаш вактида, яъни умумий ахволи каноатланарли 
булган беморларда одатда аутоанальгезия учун ишлатилади. «Трилан» триленни хавога 
аралаштириб ингаляция килиш учун мулжалланган булса, «Трингал» метоксифлурандан 
фойдаланиш учун ишлатилади. 
«Наркоз» ва «Наркоз-П» – эфир, азот (I)-оксид ва фторотанни кислородга аралаштириб наркоз 
килишга имкон берадиган аппаратлардир. Эфирни аник дозалаб берадиган буглантиргичлари 
бор. Упкани кушимча ёки сунъий равишда вентиляция килиб туриш учун мосламалар (нафас 
халтаси ва нафас дамлари) билан таъминланган. «Наркон-П» аппаратида ярим очик, ярим ёпик ва 
ёпик циркуляцион системадан фойдаланиш мумкин. 
«Полинаркон» – барча препаратлардан аник дозаланган холда, кислород билан аралаштириб 
туриб фойдаланишга имкон берадиган стационар аппаратдир. Аппаратда газлар реверсиясисиз 
ишлайдиган нафас системаларидан фойдаланилади. Саноат модификацияланган аппаратларни 
ишлаб чикармокда: «Полинаркон-2», «Полинаркон-2П» шулар жумласидандир. 
Замонавий наркоз аппаратлари очик, ёпик, ярим ёпик ва ярим очик усулларда ингаляцион наркоз 
утказишга имкон беради . Биринчи усулда наркотик модда нафасдан батамом хавога чикарилади. 
Ёпик усулда упка – наркоз аппаратидан иборат берк системада нафас олинади ва нафас 
чикарилади. Ярим ёпик система шундан иборатки, нафасдан чикадиган хавонинг бир кисми 
аппаратга кайтиб келади, иккинчи кисми эса атмосферага чикиб кетади. Ярим очик система 


нафасдан чикадиган аралашмани батамом атмосферага чикариб юборишга мулжалланган. Ярим 
ёпик ва ярим очик системалардан амалда хаммадан кура купрок фойдаланилади. 
Наркоз аппаратлари универсал ва тахассуслаштирилган, яъни маълум бир наркотик моддага 
мулжлаланган булиши мумкин. Универсал аппаратлар барча ингаляцион наркоз воситалари билан 
наркоз утказишга имкон беради. Тахассуслашган аппаратлар чекланган шароитларда ишлатилади, 
чунки битта ёки иккита наркотик моддага мулжалланган булади. 

Download 347.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling