Ангрен шаҳар прокурори адлия кичик маслаҳатчиси У. Х. Хабилжоновга 2023 йил март
Download 144 Kb.
|
содиқов А.лар айблов
«и.в.№ 45-54»
Жиноят иши бўйича сўроқ тариқасида сўроқ қилинган Содиқов Фаёзхон Хусанхонович ўз кўрсатмаларида, «Мен ёшлигимдан буён 1-гуруҳ ногирониман. Ҳозирги кунда кулранг рангли “Спарк” русумли давлат рақам белгиси 10V159XA рақамли бўлган автомашинани бошқараман. Мен турмуш ўртоғим билан ажрашиш учун Оҳангарон туманлараро судига мурожаат қилганлигим сабабли улар мени 30 январь куни соат 10:00 га чақиришди. Шу сабабли Оҳангарон туманига бориш мақсадида мен Санобар онам билан биргаликда 2023 йил 30 январь куни соат тахминан 09:00 да уйдан ўзимнинг бошқарувимдаги машинадан йўлга чиқдим. Соат тахминан 10:00 да мен судга етиб бордим. Судда тахминан 30 дақиқада бўлдик. Судя мен билан онамга маҳалла раисидан маълумотнома олиб келиб беришимни сўраганлиги сабабли биз онам билан Алишер м.ф.й.,га бориш учун йўлга чиқдик. Машинани Оҳунбобоев йўлида бошқариб кетаётган вақтим, мендан олдинда кетаётган оқ рангли “Нексия 2” русумли автомашинадан асосий йўлда менга йўл беришини сўраб, ишора қилдим. У менга йўл бермади. Шунда мен унга яна йўл беришини сўраб, сигнал бердим. У менга йўл бермаганидан сўнг унинг ўнг томонидан қувиб ўтмоқчи бўлган вақтим, у ҳеч қандай ишорасиз мен бурилмоқчи бўлган йўлга ўтиб олиб тормоз берди. У мени йўлимда шундан ҳаракатлар қилиб, Нуробод қўрғонигача келди ва йўл четига ўтиб йўловчиларини туширишни бошлади. Мен у билан гаплашиб олиш мақсадида машинани у тўхтаган жойга олиб бориб, машинани ундан сол олдинга қўйдим. Мен ва онам машинадан тушдим. Менинг ҳассаларимни онам олиб келаётган эди. У билан машинамнинг орасида қисқа масофа бўлганлиги сабабли у машинани ушлаб кейинчалик исми менга маълум бўлган Жамшид аканинг олд йўловчи эшигини олдига бориб турдим. Мен унинг ёнига боргунимга қадар онам унга гапириб турди. Мен хам унинг машинасини эшигини ушлаб ундан нима сабабдан бундай ҳаракатлар қилаётганлигини сўраган вақтим у менга тайинли жавоб бермасдан машина ҳайдаб юборди. Мен ҳассасиз юра олмаганлигим сабабли ерга йиқилиб тушдим. Онам ва шу ерда ўтаётган шахслар мени туришимга ёрдам беришди. У мени йиқитиб кетганлиги сабабли ундан жаҳлим чиқиб машинамга ўтириб унинг ортидан қувдим. Йўлда кетаётган вақтимиз мен онамдан акам Аббосхонга ёрдам бериш учун телефон қилишини сўрадим. Мен акамга уларни уриш учун қўнғироқ қилмаган эдим. Шундан сўнг мен Алишер м.ф.й., йўлидан ўтганда уларга етиб олиб, уни қувиб ўтдим ва ундан машинасини тўхтатишини сўраб йўлини тўсиб тормоз босдим. Мен уларни машинасини “АГМК” корхонаси олдигача тўхтатишини сўрадим. Жамшид ака машинани “АГМК” корхонасига етмасдан йўлнинг ёқасида тўхтатди. Мен машинамни унинг машинасидан сал олдинроққа қўйдим ва онам билан машинадан тушдим. Биз машинадан тушганлигимизни кўриб, Жамшид ака ва унинг кейинчалик билишимча йўловчи бўлиб кетаётган Шухрат исмли шахс тушди. Биз икки машинанинг орасида гаплашиб турлик. Мен Жамшиддан нима сабабдан йўлимни тўсиб келганлиги, Нуробод қўрғонида гаплашаётган вақтимиз қилган ҳаракатлари учун узр сўрамасдан йиқитиб кетганлигини сўрадим. у менга тайинли жавоб бермади. У орада акам Аббосхон ўзининг бошқарувида бўлган оқ рангли “дамас” русумли автомашинада келиб, Жамшид акани машинасини ён томонига келиб тўхтади ва машинадан укам Асрорхон ва акам Аббосхон тушишди. Йўлда келаётган вақтимизда онам Акам Аббосхон бўлган ҳолат ҳақида айтган эди. Машинадан тушган Асрорхон мен билан гаплашиб турган Жамшид акани жағ қисмига бир маротаба урди. Шу ерда бўлган Шухрат ака нимадир деб келаётган вақти Асрор унга хам бир мушт урди. Асрорхон Шухртанни бир маротаба урганидан сўнг, Шухрат ака чеккага чиқиб кетди. Аббос акам ҳайдовчи Жамшид акага “тиз чўкиб узр сўради” деди. Жамшид акамга тиз чўкиб узр сўрамаслигини айтди ва мендан шунчаки узр сўради. Шундан сўнг, акамлар билан биргаликда уйга кетдик..»- деб кўрсатма берган. Download 144 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling