Ангрен шаҳар прокурори адлия кичик маслаҳатчиси У. Х. Хабилжоновга 2023 йил март


Download 144 Kb.
bet6/9
Sana19.06.2023
Hajmi144 Kb.
#1604837
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
содиқов А.лар айблов

«и.в.№ 83-88»
Жиноят иши бўйича гувоҳ тарикасида сўроқ қилинган Ахмадхонова Санобар Бархановна ўз кўрсатмаларида, « Содиқов Аббос, Фаёз ва Асрорлар менинг фарзандларим бўлади. Содиқов Фаёз 2015 йил бахтсиз ҳодиса туфайли икки оёғидан ажралиб қолган. Ҳозирги кунда 1-гуруҳ ногирони. Фаёзнинг бошқарувида оқ рангли “Спарк” русумли 10*159** рақамли автомашинаси бор. 2023 йил 30 январь куни соат тахминан 06:00 да уйғондим, уйдагиларга нонушта тайёрладим. Мен бир кун Фаёзга сўзга бориб, келишимизни айтган эдим. Шундан сўнг, ўғлим Фаёз билан биргаликда унинг машинасида уйдан соат тахминан 09:30 да Оҳангарон туманлараро судига йўл олдик. Биз Оҳангарон туманлараро судига соат тахминан 10:15 да етиб бордик. У ерда суд бўлиб, суддан 10:30 да чиқдик. Ўғлимнинг ажрашиши учун, акт керак бўлганлиги сабабли мен ўғлим билан биргаликда Увак қ.ф.й., Алишер м.ф.й., раиси олдига йўл олдик. Йўлда Оҳунбобоевдан ўтган йўл томондан кетаётган вақтимиз, ўғлим олдинда кетаётган оқ рангли “нексия 2” русумли автомашинадан йўл беришини сўраб, унга машина фараларини ёқди. Лекин “нексия 2” русумли автомашина ҳайдовчиси бизга йўл бермасдан ҳаракатланишини давом эттирди. Бу ҳол бир неча маротаба такрорланди. Шунда ўғлим “нексия 2” ҳайдовчиси ҳаракатларидан норози бўлиб, унинг ўнг томонидан қувиб ўтиб, йўлига чиқди ва бир маротаба тормоз берди. мен ўғлимдан нима сабабдан бундай қилганлигини сўраган вақтим у менга “кейинги сафар йўлда ҳайдовчиларни йўл бериб ҳайдайди” деди ва ҳаракатланишни давом эттирди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, “нексия 2” русумли автомашина ҳайдовчиси бизни қувиб ўтиб, йўлда ҳаракатланишимизга халақит бериб келди. Бу ҳолат Нуробод қўрғонига қадар давом этди. Биз унинг ортидан ҳаракатланиб кетавердик. Шунда “нексия 2” русумли автомашина ҳайдовчиси Нуробод қўрғонига келиб, тўхтади. Ундан бир неча йўловчи чиқиб, тушиб қолди. Ўғлим у билан гаплашиб олиш мақсадида машинани унинг машинасини олдига олиб бориб, тўхтади. Ўғлининг ҳассаси менда бўлганлиги сабабли мен хасанинг биттасини олиб, ҳайдовчининг олдига бордим. “Нексия 2” ҳайдовчиси кейинчалик исми менга маълум бўлган Ражабов Жамшиднинг ҳаракатларидан норози бўлиб, унинг олдига бордим. Мен борган вақтим орқа ўриндиқдан йўловчи тушаётган экан. Мен ушбу эшикдан қараб қўлимдаги хасса билан уни туртиб машинани қандай ҳайдаётганлигини сўрадим. У менга тайинли жавоб бермади. Шундан сўнг мен ҳайдовчининг ёнига ўтиб, ундан машинадан тушишини ўғлимдан кечирим сўрашини талаб қилиб “машинадан бўлган ногиронлар белгисини кўрмадингми?” деб сўрадим. У менга “тушмайман кечирим сўрамайман” деди. Менинг бундан жаҳлим чиқиб кетди. Ўғлим бу вақти “нексия 2” русумли автомашинанинг олд йўловчи эшигига бориб, унга суяниб “тўғри ҳайдашни билмайсизми?” деб гапираётган эди. Мен ўғлимнинг ҳассада юра олмаслигини билганлигим сабабли, орқа томонидан ўтиб ўғлимга ҳассани бераман деган вақтим, Жамшид машинани ҳайдаб кетди. Машинага суяниб турган ўғлим эса мувозанатни сақлай ошмасдан ерга йиқилди. Мен ўғлимни олдига бориб, уни турғазмоқчи бўлган вақтим кучим етмади. Бизни кўриб турган одимлар ўғлимни туришига ёрдам беришди. Жамшид Фаёзни менсимасдан машинани ҳайдаб кетганидан ўзини хўрланган хис қилиб, мендан акасини чақиришимни сўради. Мен ўғлим Аббосга қўнғироқ қилиб, “йўл тез чиқиб келгин”, у мендан нима сабабдан чиқишини сўраган вақти, мен унга “уканг Фаёзхонни йўлда ҳаракатланиб келиш жараёнида бир машина қийнаб келди, тушиб кечирим сўрашини талаб қилганимда қочиб кетди, ҳозир укам хафа бўлган” дедим. Шундан мен ва Фаёз машинага ўтириб, кетдик. Фаёзнинг бўлган ҳолатдан жаҳли чиққанлигини сабабли уни йиқитиб кетган “нексия 2” русумли автомашинани ҳайдовчисини қидиришни бошлади. Биз йўлда кетаётганимизда Алишер маҳалласидан ўтган автомобил йўлида кўриб қолдик. Бўлган ҳолатлардан Фаёзнинг жаҳли чиққанлиги сабабли Жамшид бошқариб кетаётган “нексия 2” русумли автомашинани қувиб ўтиб, унинг олдига ўтди. Фаёз ундан машинани тўхтатишини сўраганида тўхтамади. Шу сабабли Фаёз уни тўхтатиш мақсадида машинада кескин тормоз бериб, йўлини қисишни бошлаб унинг ҳаракатларига халақит бериб келди. Бу ҳолат АГМКнинг олдигача давом этиб келди. АГМКнинг олдига етиб келган вақтимиз, Жамшид машинани йўлни четига олиб, тўхтади. Жамшид машинадан тушиб, бизнинг олдимизга келди. Мен билан ўғлим хам машинадан тушиб унинг олдига бордик ва мен ҳайдовчига “тўғри ҳайдашни билмайсизми?” деб, гапиришни бошладим. Мен йўлда кетаётган Аббосхонга қаерда ҳаракатланиб кетаётганлигимизни айтиб кетаётган эдим. Мен ва ўғлим Жамшид билан гап талашиб турган эдик. Биз гап талашиб турган вақтимиз йўловчи бўлиб кетаётган кейинчалик исми менга маълум бўлган Бобокалонов Шухрат йўл четида сигарет чекиб, бизнинг олдимизга келди ва “опа бўлди энди қўйинглар, мени Заҳрони олдига ташлаб қўйинглар кейин нима қилсанглар қилаверинглар, мен йўловчиман” деди. Мен унга “йўловчи бўлсангиз кўрмадингизми йўлда нима бўлганлигини, шунча йўлда бизни қийнаб келди, бир оғиз ҳайдовчига айтсангиз бўлмасмиди” дедим. У менга “Захрога ташлаб қўйинглар кейин нима қилсанглар қилаверасизлар” деди. Шу вақти Аббос ўғлим бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинада “нексия 2” русумли автомашинасининг орқа томонига қўйиб, ундан Асрорхон ва Аббосхон исмли ўғилларим тушиб келишди. Улар бизнинг олдимизга келиб, Асрорхон Жамшиднинг юзига бир маротаба муштлаб урди. Жамшидни зарбдан сўнг, ўзини чеккага олиб қочди. Шу вақти турган Шухрат ўғлимни олдига боришни бошлади. Ўғлим уни хам юзига муштлаб бир маротаба урди. Зарб қаттиқ бўлганлиги ва тўсатдан бўлганлиги сабабли Шухратнинг лабини тепаси қонаб кетди. Ҳолат жуда тез бўлганлиги сабабли мен нима бўлаётганлигини англамай қолдим. Асрорхон Шухратни урганидан сўнг уни яна урмоқчи бўлган вақти мен унга “унга нега тегасан, у йўловчи уни айби йўқ” дедим. Шунда Асрор қайтиб келиб, Жамшидни урмоқчи бўлган вақти Аббосхон уни тўхтатиб урмаслигини айтди. Асрорхон акасининг гапига кириб, уни урмади. Аббосхон Жамшиддан қилган иши учун тиз чўкиб, узр сўрашини талаб қилди. Жамшид тиз чўкмаслигини айтди. Шундан сўнг, Жамшид биздан узр сўради. У узр сўраганидан биз ўзимизнинг машинамизга ўтириб кетдик.»- деб кўрсатма берган.

Download 144 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling