ФАРЗАНДСИЗ АЁЛ ИСЁНИ
- Нилуфар аёли
- Хуршид эри
- Санобар ая қайнонаси
1 эпизод - Нилуфарни турмуш қурганига 6 йил бўлди, аммо фарзандли бўлишмади. Бир куни доктор кўригидан яна ёмон кайфиятда чиқишди.
Нилуфар- Зерикдим, доктор-ма доктор юришдан ҳам. Бошқа тоқатим қолмади - дея машинага аччиқ билан ўтирди.
Хуршид - Сабр қил Нилу, ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади.
Нилуфар - Ҳа, яхши бўлиб кетади. Хозир уйга борамиз ойижонни саволларига
яна мени тўғри қилиб ўзиз қочасиз. Нимаси яхши бўлади. Айтишга осонда сизга. Кўча кўйда маҳаллада ҳамма мендан сўрагани сўраган. Янгилик борми, докторга кўриняпсизларми, эскича қилдирдизми, айб кимдекан.Тўйдиришади қўни қўшниз. Сизга осон яхши бўлиб кетади дейиш.
Хуршид - Нима қил дейсан Нилуфар. Нуқул ғазабланганинг ғазабланган. Бироз сабрли бўл. Бу сен билан мени қўлимиздаги иш эмаску ахир.Аллох берса бўладида.Бермаса нима деймиз.Намозларингни ўқи худодан тилаб ўтир. Одамларни гапига эътибор қилма. Сўраганларга вақти соати борда дегин.
2 – эпизод Уйига боришади. Қайнона хадикда кутиб ўтирган бўлади. Болаларини кўриб сакраб туради ўрнидан.
Қайнона - Нима бўлди, янгилик бор эканми? Нега оғриётган экансиз....Гапирсангларчи болаларим. Нега хомушсан ўғлим. Тинчликми? – Келин зарда аралаш жавоб беради:
Нилуфар - Йўқ ойижон тинчлик. Ҳар доимгидек ҳеч гап йўқ. Оғриётганим бироз шамоллабман шунга экан. Бекор борибмиз ўзи. Уйда шунча ишим қолиб кетти.
Қайнона - Ундай деманг болам, уй ишлари тугамайди. Дори дармонларни
ёздими, олдиларми. Вақтида ичинг, совуқдан эҳтиёт бўлинг. Ўзизни авайлаб туринг бўлиб қолар янгилик ҳам. Болам бечорани ҳам ранглари сарғайиб кетти. Эризи диққат қилманг.Ҳали ҳаммаси олдинда. - Нилуфар устидаги нимчани ечиб эри ётган каравот устига отди. Шкафларни тортмаларни дарақлатиб очиб ёпа бошлади. Бир нималар деб ғудуранарди ўзига ўзи. Эри ҳам эшитмагандай кўзини очмай ётаверди. Бир нарса деса портлаши аниқ эди хотинини. Кийимини алмаштириб ошхонага чиққан Нилуфар аламини идиш товоқдан олади. Ошхонадан келаётган шовқинни эшитган қайнона таскин бериш учун келини ёнига келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |