Фарзандсиз аёл исёни нилуфар аёли Хуршид эри Санобар ая қайнонаси


Қайнона афсус билан лабини тишлаганча келинига қаради


Download 23.75 Kb.
bet3/3
Sana17.06.2023
Hajmi23.75 Kb.
#1547052
1   2   3
Bog'liq
ИСЁН

Қайнона афсус билан лабини тишлаганча келинига қаради.
Қайнона - Мен сизга кўўп айтдим, болам. Аллохга исён қилманг деб. Агар сабр қилганизда эди бу кўргуликлар бошимизда бўлмасди.
4-эпизод: Нилуфар ҳамма гапни Хуршидга айтиб берганидан сўнг:
Хуршид - Доктор бундай деган бўлса олдириш керак болани. Ногирон туғилса бир умр машаққатини чекиб яшаймизми?
Нилуфар - Шунча йил кутдим бола бўлишини. Энди бўлди деганда битта докторни гапи билан олдириб юбораманми? Йўқ, йўқ ундай қилолмиман. Худодан тилайман, ҳар нарсага қодир зот ўзи.
Хуршид - Нилуфар тўғрисини айтсам ўзинг ҳам кўп нолидингда бола бўлмаяпти деб.
Нилуфар - Хуршид ака сиз тўғри айтяпсиз. Мен ҳатойимни тушуниб етдим. Ойижоним ҳам айтдилар Аллохга исён қилманг деб. Мен ҳам сиқилдим, тушкунликка тушганимдан нималар деганимни ўзим билмай қолдим. Энди барчаси учун тавба қилиб худойимдан солиҳ солиҳа фарзандлар тилайман.
Нилуфар намозини ўқиб бўлгач астойдил дуо қилди:
Нилуфар - Эй яратган эгам, ҳар нарсага қодир бўлган зот. 18 минг оламни устунсиз яратиб қўйган қурдати улуғ парвардигорим. Мен бир ожиз бандангман. Қилган ибодатларимни қабул қил, хато камчиликларини ўзинг тузат. Билиб билмай қилган гуноҳларимни ўзинг махфират қил. Ўзингга барчаси осон. Берган неъматларингни қадрига етмаган мен бир нобакор бандангни ўзинг кечир. Сенга қилган исёним, ношудлигим учун мени кечир. Сабр қилиб, ўзингга таваккул қилиб турмай кўп ношукурлик қилдим. Аллоҳим ўзинг меҳрибонсан, ўзинг кечирувчисан қорнимдаги болани ўзинг яратдинг сийратини, суратини, тақдирини гўзал қилиб ярат. Менга атаганинг қандай бўлса шундай қабул қилишга розиман. Менга ўзинг энг гўзалларини насиб қил, ўзингдан сўрайман ўзгага мухтож қилма Роббим.
Хамшира'>5- эпизод: Орадан 9 ой ўтиб Нилуфар фарзанд дунёга келтирди. Туғруқхона залида бетоқат бўлиб юрган Хуршид ёнига ҳамшира келди.
Хамшира - Суюнчи беринг ота бўлдингиз!
Хуршид - Синглим, хотиним фарзандим яхшими? Ахволлари қанақа? Бола, бола қандай? – дея хаяжон ва қўрқув аралаш сўради.
Хамшира - Хотинингиз ҳам, фарзандларингиз ҳам яхши. Эгизак фарзанд кўрдингиз. Иккаласи ҳам ўғил.
Хуршид - Аллоҳим ўзинга беадад шукурлар бўлсин. Тавбаларимизни қабул қилдинг. – дея кўзларига ёш олганча турган жойига чўккалаб ўтирди.


Изох
Каломи мажидда шундай дейилган: “Осмонлар ва ер Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратади. Ўзи хоҳлаган кишига қизларни ҳадя этади, Ўзи хоҳлаган кишига ўғилларни ҳадя этади. Ё уларни эгизак ўғиллар ва қизлар қилади, Ўзи хоҳлаган кишини туғмас (бепушт) қилиб қўяди. Албатта У Билувчи ва Қодир Зотдир” (Шўро сураси, 49-50-оятлар).
Download 23.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling