Ангрен шаҳар прокурори адлия кичик маслаҳатчиси У. Х. Хабилжоновга 2023 йил март
Download 144 Kb.
|
содиқов А.лар айблов
«и.в.№ 116-117»
Жиноят иши бўйича айбланувчи Содиқов Асрорхон Хусанхоновичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан айб эълон қилиниб, айбланувчи тариқасида сўроқ қилинганида ўзига нисбатан эълон қилинган айбга қисман иқрорлигини билдириб, қуйидагиларни маълум қилган, яъни «Мен Тошкент шаҳрида жойлашган ЮЭДЖУ университети банк иши йўналиши 2-курс талабасиман. Содиқов Фаёзхон ва Аббосхонлар менинг акаларим бўлади. Содиқов Фаёзхон акам ёшлигида йўл транспорт ҳодисасига учраганлиги сабабли ҳозирги кунда 1-гуруҳ ногирони. Фаёз акамнинг бошқарувида оқ ранги “Спарк” русумли 10 *159** рақамли автомашинаси бор. 2023 йил 30 январь куни эрталаб соат тахминан 08:00 ларда уйғониб. Ювиниб нонушта қилдим. Нонуштадан сўнг уйда бўлдим. Мен уйғонган вақтим Фаёзхон акам ва онам биргаликда Оҳангарон шаҳрига кетишган экан. Уйда Аббос акам хам йўқ эди. Мен уйда бўлиб уй ишларим қилиб, юрдим. Соат тахминан 11:00 да Аббос акам менга қўнғироқ қилиб, кийиб йўлга чиқиб туришимни айтди. Мен унинг айтганини қилиб, Автомобил йўлидаги бекатнинг олдига чиқиб турдим. Орадан бир неча дақиқа ўтганидан сўнг. Акам Аббос акам ўзининг оқ рангли “Дамас” русумли автомашинасида келиб, тўхтади. Мен машинага ўтириб, акамдан нима бўлганлигини сўрадим. Аббос акам йўлда кетаётган вақтимиз, Фаёз акам Оҳангарондан қайтаётган вақти “нексия 2” русумли автомашина ҳайдовчиси унинг йўлини тўсиб ҳаракатига халақит берганлигини, шу сабабли у билан гаплашиб олиш мақсадида Нуробод қўрғонида тўхтаган вақти “Нексия 2” русумли автомашина ҳайдовчиси Фаёз акамнинг гапларини эшитмасдан машинани ҳайдаб кетганлигини, ушбу машинага суяниб турган Фаёз акам ерга йиқилганлигини, айтди. Менинг бундан жаҳлим чиқди. Йўлда кетаётган вақтимиз, онам Аббос акамга қўнғироқ қилиб, “ЗИФ”ни олдида туришганлигини айтишди. шундан сўнг Аббос акам машинани “ЗИФ”га томон ҳайдади. “ЗИФ”га етмасдан йўлда Фаёз акам ва онам менга кейинчалик исми маълум бўлган Жамшид ва Шухрат исмли шахслар билан гаплашиб туришган эди. Аббос акам машинани “нексия 2” русумли автомашинани ҳайдовчи ўтирадиган эшик томонга қўйди. Биз машинадан тушиб, улар томон бордик. Бораётган вақтимиз Жамшид ва Шухрат Фаёз акамга қўлини “пахса” қилиб гапираётган эди. Уларнинг ушбу ҳаракатлари менга ёқмай Жамшидни олдига бориб, чап қўлим билан унинг юз қисмига муштлаб бир маротаба урдим. Жамшидни ёнида турган Шухратни мени олдимга келаётганлиги сабабли уни Жамшид акани шериги деб ўйлаб унинг хам юзига чап қўлим билан муштлаб бир маротаба урдим. Шухрат юзини ушлаб машинанинг орқа томонига кетди. Шу вақти онам менга бу ҳайдовчи “бунга тегма” деди. Шу вақти “Аббос акам тегинма унга” деди. Мен акам урганлигини кўрмадим. Сабаби мен Фаёз акамни олдига бориб, ундан “нима бўлди, сизга” деб сўрадим. унинг устига қараган вақтим, усти чанг ҳолатда эди. Шундан сўнг Аббос акам Жамшиддан узур сўрашини талаб қилди. У хеч нарса қилмаганлигини айтиб турди ва оғзаки равишда кечирим сўради. Шундан сўнг биз ўзимизнинг яшаш хонадонимизга кетдик. Мен Жамшид акани урганимдан сўнг, у мен томонга нимадир деб келишни бошлади. Бизнинг орамиздаги масофа тахминан ярим метр эди. Мен унинг шериги деб ўйлаб унинг юз қисмига бир маротаба урдим. Мен у билан гаплашиб олиш мақсадида борган эдим. Лекин у ердаги ҳолатни кўриб жахлим чиқиб, уларни урдим.»- деб кўрсатув берган. Download 144 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling