Ўқув мақсадларнинг асосий тоифалари
|
Умумлаштирилган ўқув мақсадлар тури намуналари-талаба
|
I
|
Билиш
Бу тоифа ўрганилган материални муайан омилдан бошлаб бутун бир назариягача эсда сақлаш ва қайта тиклашни англатади.
|
Ишлатиладиган терминларни билади, муайан омилни билади, услублар ва жараёнларни билади, асосий тушунчаларни билади, қоида ва тамойилларни билади
|
II
|
Тушуниш
Унинг кўрсаткичи, материални бир шаклдан бошқа шаклга ўтказилиши (ифодага), материални интерпретацияси (тушунтириш, қисқа баёни) ёки ҳодиса ва воқеаларнинг келажагини оқибатларини (натижаларни) башорат қилиш.
|
Оғзаки материални интерпретация қилади, схема, график диаграммаларни интерпретация қилади, оғзаки материалини материални математик ифодага ўтказади, мавжуд материалга асосланиб келажагини тахминан башорат қилади.
|
III
|
Қўллаш.
Бу тоифа ўрганилган материални муайан шароитларда ва янги вазиятларда қўллаш кўникмаларани англатади. Бунга қоидалар, усуллар, тушунчалар, қонунлар, тамойиллар, назарияларни қўллаш киради.
|
Тушунчалар ва тамойиллардан янги вазиятда фойдаланади. Қонун ва назарияларни муайан амалий вазиятда ишлатади, усуллар ва жараёнларни тўғри қўллашни намойиш этади
|
IV
|
Таҳлил
Бу тоифа ўрганилган материал таркибини бўлакларга бўлиб, унинг тузилмасини яққол кўрсатиш кўникмаларини англатади. Бунга бутун қисмларини ҳисоблаш, улар орасидаги боғлиқликни аниқлаш яхшилик тамонларини англаш киради.
|
Яширин таҳминларни белгилайди. Мантиқий хатолар ва камчиликларни кўради, далил ва натижа ўртасида фарқни аниқлайди, олинган натижалар аҳамиятини баҳолайди.
|
V
|
Синтез.
Бу тоифа элементлардан, бўлаклардан янгиликка эга бўлган яхлитликни яратиш кўникмасини англатади. Бундай янги маҳсулот: маъруза иш режаси, умумлаштирилган мажмуаси бўлиши мумкин. Тегишли ўқув натижалари схема ва тизимларни тузишга йўналтирилган ижодий фаолиятни тақозо этади.
|
Ҳажми катта бўлмаган ижодий ишлар ёзади. Тажриба режасини тузишни таклиф этади. Бу ёки у муаммони ечиш режасини тузиш учун турли соҳалардаги билимларини қўллайди.
|
VI
|
Баҳолаш.
Ушбу тоифа бу ёки у ўрганилган материални муайан мақсад учун баҳолаш малакасини англатади. Баҳолаш аниқ мезонларга таяниши лозим.
|
Ёзма матн шаклида тузилган материалнинг мантиқийлигини баҳолайди, хулосаларнинг мавжуд маълумотларга мослигини баҳолайди, у ёки бу фаолият натижасининг муҳимлигини баҳолайди
|
Педагогик технологияда Б.Блумнинг таксономияси ўқув мақсадлари тоифаларига мос феъллар ёрдамида қўлланилади.