Аниқлаштирилган ўқув мақсадларини шакллантириш


Талабалар хатти-ҳаракати орқали ўқитиш – педагогик технологиялар


Download 31.36 Kb.
bet2/5
Sana19.04.2023
Hajmi31.36 Kb.
#1364419
1   2   3   4   5
Bog'liq
Аниқлаштирилган ўқув мақсадларини шакллантириш(1)

Талабалар хатти-ҳаракати орқали ўқитиш – педагогик технологиялар мохиятининг негизидир.
Педагогик технологияда ўқув мақсадларни қўйиш усули, бу ўқув мақсадларининг талаба хатти-ҳаракатлари билан ифодаланган ўқув натижалари орқали шакллантиришдан иборатдир.

Бунда педагог ёки бошқа эксперт талаба хатти-ҳаракатини аниқ кўриши ёки ўлчаши мумкин. Талабалар хатти-ҳаракатлари орқали ифодаланган режалаштирилган ўқув натижаларини тўла ташхислаш ва ўқитишни қайта такрорланиш имконият яратиш учун, ўқув мақсадлари шундай аниқ қўйилиши керакки, унга эришилганлигини иккиланмасдан аниқлаш мумкин бўлсин.


Баъзан уларни идентификацион ўқув мақсадлари деб ҳам атайдилар. Мақсадни тўла идентификация қилиш ғояси асосида, талабалар фаолиятини анъанавий умумий қилиб эмас, балки аниқ кузатиладиган, ўлчамли қилиб ифодалаш назарда тутилади.


Ўқув мақсади тушунарли, аниқ, идентификацияга мойил бўлиши керак.

Идентификацияланган ўқув мақсадини ифодалашда ишлатиладиган феъллар, ўргатилган талаба хатти-ҳаракатини акс эттириши керак: - белгиламоқ, гуруҳламоқ, тузмоқ, ажратмоқ, ҳисобламоқ, исботламоқ, соддалаштирмоқ, қисмларга ажратмоқ, таққосламоқ, тизимга солмоқ ва бошқалар.


Бунда ўқув мақсадларни тўла ташхислаш ўқитишда эса қайта такрорланиш имконияти пайдо бўлади. Қайта такрорланиш - бу педагогик технологиянинг асосий мажбурий талабларидан биридир.
Мақсадни идентификациялаш ғояси ўқув фаолиятини аниқ, кузатиладиган ўлчанадиган хатти-ҳаракатлар орқали изоҳлашни талаб қилади. Бундай технология ва бундай ёндашиш Америкада энг ривожланган психологиянинг йўналиши – бихевиоризм (Behavior- хулқ) таъсирида ривожланди. Психологиянинг бу йўналиши психикани (руҳиятни) фақат унинг ташқи кўринишлари (ҳаракат ва нутқ), яъни кузатиладиган хатти-ҳаракатлари асосида ўрганади. Аниқ мақсадларни шакллантириш учун ҳар бир билим соҳаси (табиий фанлар, математика ва бошқалар) бўйича алоҳида феъллар рўйхатини тузиш лозим.
Мақсадларни аниқлаштиришда, уларни ифодалашда хатти-ҳаракатни ва унинг натижасини белгилайдиган феълларни қўллаш лозим.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, идентификацион мақсад, режалаштирилган натижани мутлақо, тўлиқ тавсифини бермайди, аммо мазкур воситалар ёрдамида эришилиши мумкин бўлган юқори натижани белгилайди. Ўқитиш натижаларини қандай қилиб хатти-ҳаракатлар тилига айлантириш мумкин? Бунга қуйидагича эришиш мумкин:

  • Ўқув фани бўйича тоифаларга ва кетма-кет даражаларга бўлинган ўқув мақсадлари тизимини яратиш. Ўқув мақсадларининг бундай тизимлари педагогик таксономия номини олган (юнонча taxis – тартиб билан жойлаштирмоқ, nomos - қонун).

  • Педагог ноаниқ, умумий таърифларни алмаштириши учун, ўқув мақсадларини изоҳлашнинг аниқ равшан тилини яратиш.

Бугунги кунда энг ривожланган таксономиялардан бири америкалик олим Б.Блумнинг таксономияси ҳисобланади. Б.Блумнинг таксономияси ўқув мақсадларининг аниқлаштирибгина қўймай, балки уларни тартибга ҳам солади. Ўқув мақсадларини аниқ тоифалаш педагогга ўз хатти-ҳаракатларини бош мақсадга йўналтиришга ва ўқув материалини аниқ тушунтиришга имкон яратади. Б.Блум бўйича ўқув мақсадларининг асосий тоифалари: билиш, тушуниш, қўллаш, анализ (таҳлил), синтез ва баҳолаш (1.1-жадвал).
1.1-жадвал




Download 31.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling