Аннатация: Ушбу мақолада бухоро каштачилик маркази анъаналари ва уларнинг келиб чиқиш тарихи ҳақида маълумот бериб ўтилган. Бухоро кашталарининг жилосини қимматбаҳо олмос қирраларининг қуёш нурида товланишига ўхшатиш мумкин
Download 42.5 Kb.
|
33.Q Jumayev tayyor
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
- Ключевые слова
БУХОРО КАШТАЧИЛИК МАРКАЗИ АНЪАНАЛАРИ Қ.Жумаев, санъатшунослик фанлари номзоди, Мохи-Хоса амалий санъат музейи директори В.Тухсанова, БухДУ укитувчиси, ЎзБА аъзоси Ачилова Мавлуда 2 – босқич магистри (БухДУ) Аннатация: Ушбу мақолада бухоро каштачилик маркази анъаналари ва уларнинг келиб чиқиш тарихи ҳақида маълумот бериб ўтилган. Бухоро кашталарининг жилосини қимматбаҳо олмос қирраларининг қуёш нурида товланишига ўхшатиш мумкин. Бухоро кашталарининг яна бир ўзига хос томони шундаки, чеварлар рангларни жуда усталик билан қўллайдилар. Калит сўзлар: каштачилик, Бухоро, усталар, бадиий, санъат, илмийлик, безакли, қадрият, амалий санъат. ТРАДИЦИИ БУХАРСКОГО ЦЕНТРА ВЫШИВКИ Джумаев К., кандидат искусствоведения, директор Музея прикладного искусства Мокси-Хоса Тухсанова В., начальник БухГУ, член УзБА Ачилова Мавлюда 2 мастер-класс (БухГУ) Резюме: В данной статье представлена информация о традициях Бухарского центра вышивки и истории их возникновения. Блеск бухарской вышивки можно сравнить с сиянием граней драгоценных бриллиантов на солнце. Еще одной особенностью бухарской вышивки является то, что чевары очень искусно используют цвета. Ключевые слова: вышивка, Бухара, мастера, художественное, искусство, научное, орнаментальное, ценностное, прикладное искусство. TRADITIONS OF BUKHARA EMBROIDERY CENTER Q. Jumaev, candidate of arts sciences, director of the Museum of Applied Arts of Moxi-Khosa V. Tukhsanova, head of BukhSU, member of UzBA Achilova Mavluda 2nd stage master (BuxSU) Summary: This article provides information about the traditions of the Bukhara embroidery center and the history of their origin. The luster of Bukhara embroidery can be compared to the shining of the edges of precious diamonds in the sunlight. Another peculiarity of Bukhara embroidery is that Chevars use colors very skillfully. Key words: embroidery, Bukhara, masters, artistic, art, scientific, ornamental, value, practical art Республикамизнинг истиқлолга эришиш, йўқолиб бораётган қадимги миллий анъанавий ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатининг қайта тиклашга ва унга ёш авлодни қизиқтиришга кенг йўл очиб берди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонлари кўп асрлик қадриятларимизни қайта тиклашда муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда. Анънавий халқ санъати марказларидан бири кўҳна Бухоро шахридир. Бу шаҳар Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашганлиги, қадимдан Мовароуннаҳр пойтахтларидан бири бўлиб, бошқа кўплаб минтақавий шаҳарлар маданияти, адабиёти ва санъатининг шаклланишида муҳим ўрин тутади. Дунёнинг турли бурчакларидан келтирилган меъмор усталар, олимлар, уламолар Бухоро маданиятининг шаклланишида катта ўрин тутганлар. “Бухоро” деган тушунча амалий санъат соҳасида кенгроқ маънони англатади ва айни пайтда “минтақавий мактаб” тушунчасига эга бўлади. Шунинг учун ҳам “Бухоро мактабининг каштачилик марказлари” деган ибора ишлатилади. ХIX асрда шаҳар Бухоро амирлигининг пойтахти эди. Бухоро амирлиги даврида ажойиб шаҳарда қўли гул усталар ишлаганлар. Бухоро шаҳрида икки юздан ортиқ маҳалла ва гузарлар бўлиб, уларнинг ҳар бирида турли касб намоёндалари истиқомат қилишган. Шаҳар аҳолисининг 25 фоизини ҳунармандлар ташкил қилган. Амир саройида 400 га яқин усталар, халққ амалий санъати намоёндалари: ажойиб тўқувчилар, зардўзлар, мисгарлар, кандакорлар, кулоллар, заргарлар, хаттотлар, гиламбофлар ўймакорлар, наққошлар ва каштадўзлар ишлаганлар. Бу борада Бухоро халқ санъатининг ҳар бир тури юксак профессионалликка эришган. Ҳозир Республикамизнинг барча вилоятларида тикланиб бораётган ҳунармандчилик ва амалий санъатнинг ноёб турлари ўзининг тараққиёт босқичида кўп йиллар ва асрлар босиб ўтган йўлида гоҳ юксалган, гоҳ пасайган, лекин унда бадиий анъаналарнинг авлоддан авлодга ўтиши ҳеч қачон тўхтамаган. Айнан каштадўзлик санъатининг олтин даври ХIХ ярмида Бухоро шахрида каштачиликнинг кўплаб нодир турлари ишлаб чиқарилар эди. Бухоро шахрида тайёрланган кашталар ўзининг кўп катта бўлмаган шакллари билан ажралиб туради. Бу кашталарда Бухоронинг минг йиллик тарихи эга меъморий ёдгорликларидаги ғишт, лой, сопол, кошин деворий безакларнинг ва нақшларнинг таъсирини кўрамиз. Бухоро шаҳрида турли миллатлар ёнма-ён яшаганлар. Уларнинг кўп асрлик биргаликдаги турмуши шаҳарнинг бой, ўзига хос анъаналарини ва урф-одатларини дунёга келтирган. Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган шаҳар аҳолисининг аксарияти косиблардан иборат бўлган. Каштачилик буюмларининг асосий истеъмолчиларининг аксарияти ҳам уларнинг ўзлари бўлишган, шунинг учун ҳам бу даврда яратилган бухоро кашталари юксак маҳорат ва нозик дид билан яратилган. Бу кашталар асосан косибий оқ рангли ип газлама “карбос”га сидирға шойига, атласга, адрасга ва ҳисорига соф ипак бришим билан тикилган. Брешим иплари пилланинг ўртасидаги толадан тайёрланган. Бухоро кашталари асосан “йўрмадўзи”, “илмоқ”, кандахаёл, даравш, дурўя услубларида бажарилган. Бухоро каштасида юксак маҳорат билан қўлланилган “йўрма” чоки буюм юзасидаги қўшимча қабариқ – бўртма кўринишли нақш гул ҳосил қилади, ундаги нақш гулларидаги ипак иплар рангларнинг уйғунлигини таъминлайди. Кашта нақшининг ҳар бир унсири игна ёки бигиз билан “йўрма” чокида алоҳида-алоҳида тикилган. Чок йўналишининг ўзгарувчанлиги, ипак ипларнинг буюм сатҳида товланишига сабаб бўлган. Бухоро кашталарининг жилосини қимматбаҳо олмос қирраларининг қуёш нурида товланишига ўхшатиш мумкин. Бухоро кашталарининг яна бир ўзига хос томони шундаки, чеварлар рангларни жуда усталик билан қўллайдилар. Бухоролик чеварлар тиккан кашталарда ҳаво ранг, кул ранг, бинафша ранг, пушти ранг, қум ранг, сариқ ранг, тилло ранг, қизил ранг, малина ранги, яшил ранглар ўзаро уйғунлик ҳосил қилган. Ортиқча рангларнинг йўқлиги, рангларнинг бир-бирига ўта майинлик билан алмашуви Бухоро кашталарига ўзгача виқор бағишлайди. Бухоро кашталари тикилишида ҳар бир сўзанада бир нақш ҳар хил ҳал қилинади, шу билан кишида нақшлари хилма хил экан деган тасаввур қолдиради. Алоҳида гулли ва хоналари ҳар хил рангли мотивли, ҳошияси гўзал “ислимий” нақшли, марказий майдонда шохлар ва турли ромбсимон композициялар кўп қўлланилади. Бу Бухоро каштачилигини янада гўзал қилиб кўрсатади. Бухоронинг нафақат XIX аср сўзаналари, такияпўш ёки жойпўшлари, балки жойнамоз ва дасторпечлари ҳам юксак бадиийлиги билан ажралиб туради. Чизмакашнинг ҳунари авлоддан-авлодга ўтиб борган, улар ҳунари сир сақланган. Сўзана композицияси аксарият ҳолларда симметрияга асосланган. Асрлар бўйи йиғилиб, авлоддан авлодга авайлаб-асраб келанган анъаналар доирасидаги бу поёнсиз бойлик, ундаги чексиз хилма хиллик бу ўзига хос халқ санъатининг бебаҳо хусусиятини ташкил этади. Каштачилик санъатининг қайси маркази бошқасига қанчалик таъсир этган бўлмасин, у энг аввало ўзи шаклланган ҳудудда ривожланган ва айнан шу ерга хос белгилари билан бошқасидан фарқ қилади. Download 42.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling