1.2 Хом ашё материалларининг хусусиятлари
Таркибида икки молекула суви бўлган кальций сульфатли чўкинди тоғ-жинси гипсни (CаSО4∙2Н2О), сувсиз гипс деб аталувчи ангидрид тошни (CаSО4) ва айрим саноат чиқиндиларини пишириб гипсли боғловчилар олинади. Стандартда кўрсатилишича, биринчи нав гипс ишлаб чиқариш учун таркибида CаSО4∙2Н2О нинг миқдори 90%, иккинчи нав учун эса 65% дан кам бўлмаган табиий гипс-тош керак.
Табиий гипс-тош оқ рангли, қаттиқлиги 2 (Моос шкаласи бўйича) зичлиги 2200….2400 кг/м3 бўлган жинсдир. Гипсли жинслар одатда маълум миқдорда гил, қум, оҳактош, битумсимон моддалар ва бошқалардан ташкил топган.
Гипс тошининг кимёвий таркиби 1-жадвалда кўрсатилган.
1-жадвал
Когон кони табиий гипс тошининг кимёвий таркиби
Моддалар миқдори, %
|
CaO
|
SO4
|
SiO2
|
Al2O3
|
Fe2O3
|
MgО
|
H2O хим. боғланган
|
CaSO4·2H2O
|
30.84-32.69
|
38-44.79
|
0.84-5.78
|
0.21-1.48
|
0.16-0.45
|
0.47-2.39
|
17.7-19.8
|
82-96
|
ГОСТ 4013-82 бўйича гипс боғловчилар ишлаб чиқариш учун 1 - синф хом ашёси таркибида CaSO4·2H2O миқдори камида 95%, 2-синф хом ашёсида камида 90%, 3-ва 4-синфларда эса 80 - 70% дан кам бўлмаслиги керак.
Гипс тоши жинслари таркибида 10% гача аралашмалар мавжуд. Ушбу коннинг гипс тоши таркибидаги CaSO4·2H2O миқдорига кўра биринчи синфга киради.
Таркибидаги аралашмаларни тури ва миқдорига қараб гипс тошининг ўртача зичлиги 2,2-2,4 г/см3 га тенг. Гипс чақақ тошининг уйма зичлиги 1200-1400 кг / м3, намлиги 3-5% оралиқда ўзгарувчан. Гипс тошининг намлиги турли партияларида ўзгариб туради ва унинг физик хусусиятларига, нисбий намлигига, йил фаслига ва сақлаш шароитларига боғлиқ
Do'stlaringiz bilan baham: |