Анорганик ёки минерал боғловчи моддалар кукунсимон бўлиб, майда ва йирик тўлдиргичлар билан бирга сувда қорилганда суюқ ёки пластик қоришма ҳосил қилади ва аст -секин қотиши натижасида суний тошга айланади
Тайёр маҳсулот омборларини ҳисоблаш
Download 227.26 Kb.
|
БОҒЛОВЧИ Курс лойиҳаси намунас1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.3. Ускуналарни танлаш 4-жадвал Ускуналар қайдномаси
- II. Ишлаб чиқариш тармоғида ускуналарни жойлаштириш тартиби
- III. Тайёр маҳсулот сифатини ва ишлаб чиқариш назорат қилишни ташкил этиш
- Қурилиш гипси ишлаб чиқариш технологик жараёнини назорат қилиш харитаси
- IV. Лойиҳада қабул қилинган ечимлар самарадорлигини баҳолаш
- V. Ҳавфсизлик техникаси, меҳнат ва атроф муҳит муҳофазаси чора-тадбирлар
- Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
- Гипсли боғловчилар ишлаб чиқариш цехида жиҳозларни
2.2. Тайёр маҳсулот омборларини ҳисоблаш
Қурилиш гипс силос туридаги омборда сақланади. Омбордаги захираси тўрт кунга етадиган қилиб олинади. Силос омбори ҳажми: Vсил.=А∙4/365∙К∙Г , бу ерда Vсил - силос омбори ҳажми, К- омбор ҳажмидан фойдаланиш коэффициенти, К= 0.9; 4 - омбордаги материалнинг умумий захираси, кун. А - корхона махсулдорлиги, т / йил; Г - силосга юкланган гипснинг ўртача ҳажмий массаси. Vсил =300000 ∙4/365∙0,9∙1,3 = 655,6 м3; Бонкалар сони-12 дона, у ҳолда бир бонка ҳажми V1= Vсил /12 = 655.6 /12 = 54.63 м3 Бонкаларнинг баландлиги: h = 4∙V /π∙ d2, бу ерда d каналнинг диаметри, d = 8м; h = 4∙54,63/3,14•82 = 1,08 м. 2.3. Ускуналарни танлаш 4-жадвал Ускуналар қайдномаси
II. Ишлаб чиқариш тармоғида ускуналарни жойлаштириш тартиби Тармоқда ускунани жойлаштиришда унинг самарадор ишлаши учун шароит яратиши керак. Жойлаштириш бир текисда - устунлар оралиғи 18 ёки 24 метр, 6 ёки 12 метрлик кенгликда амалга оширилади. Ишлаб чиқариш жараёни ҳеч қандай қайтарма ҳаракатларсиз ёки кесишишларсиз давом этиши керак. Жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун йўлаклар, шунингдек, чанг ушловчи қурилмалар, назорат ва автоматлаштириш ҳисобга олинди. Асосий цехдаги жиҳозларнинг жойла-шиш тартиби ҳам ундан энг тўлиқ ва самарали фойдаланиш шартлари таъминланди (илова). III. Тайёр маҳсулот сифатини ва ишлаб чиқариш назорат қилишни ташкил этиш Амалдаги стандарт ва техник шартларнинг талабларига жавоб берадиган боғловчи ишлаб чиқарилишини таъминлаш учун тайёр маҳсулот сифати ва ишлаб чиқариш устидан назоратни ташкил этиш лозим. Технологик жараёнларни автоматик бошқариш ва тартибга солиш, намуна олиш, кимёвий таҳлил, материал намлигини аниқлаш ва ҳоказоларучун автоматик қурилмалар қўллашга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Заводда тайёр маҳсулот, хом ашё сифатини ва технологик режимларга риоя қилиш устидан жорий оператив назорат ўрнатилган. Назоратни ташкил этиш бўйича ҳулосалар 4-жадвалда келтирилган 5-жадвал
IV. Лойиҳада қабул қилинган ечимлар самарадорлигини баҳолаш Лойиҳа ечимларидаги самарадорликни баҳолаш учун энергия сарфи (ёқилғи, электр энергияси), меҳнат сарфи (натурал бирликларда), тайёр маҳсулотни 1 м2 ишлаб чиқариш майдонига тўғри келадиган миқдори бўйича техник-иқтисодий кўрсаткичларни аниқлаш лозим. Бу кўрсаткичларни қуйидагича аниқлаш мумкин: 1. Маҳсулот бирлигига ёқилғи сарфи қурилмани ҳисоблаш аниқланган, 2. Электрэнергияни солиштирма қувват сарфи қуйидаги формула билан аниқланади: Эсол=Эйил/Пйил, бу ерда Эйил -йиллик электр истеъмоли, кВт/соат, Пйил -корхонанинг йиллик унумдорлиги. Пйил = N∙F∙Kв∙Кз∙1,1 / З , бу ерда N -ўрнатилган ускунанинг қуввати, квт, N = 2953 кВт Ғ-корхона иш вақти, Кв-двигателдан вақт бўйича фойдаланиш коеффициенти, Кв =0.75 Кз-двигател қувватини юкловчи омил, Кз =0.85 З - двигателнинг самарадорлиги, З = 0,8 3. Маҳсулот бирлигига меҳнат харажатлари (меҳнат ҳажми): Т = 192∙8∙350/700000=0.67 соат / тонна 4. Меҳнат унумдорлиги - бир ишчи бошига йилига тўғри келадиган маҳсулот миқдори. Рўйхатдаги ишчилар сони (Ки) га тенг: Ки =Кя∙Кп , бу ерда Кя ишчилар сони, Кя = 120 Кп -бир йилда ишланмайдиган кунлар сонини ҳисобга олувчи коэффициент, Ки =120∙1,6=192 одам. 5. Энергия билан қурроланганлик - бир ишлаб чиқариш ишчи бошига тўғри келадиган элекр двигателларнинг қувватни йиғиндиси Э = N / Кс Э =2953/192=15.4 кВт/одам 6. 1 м2 ишлаб чиқариш майдонига тўғри келадиган маҳсулот миқлори(С): C = Пг /F бу ерда Ғ - цехларнинг ишлаб чиқариш майдони, м2. C =700000 /4608 151.9 тонна /м2 V. Ҳавфсизлик техникаси, меҳнат ва атроф муҳит муҳофазаси чора-тадбирлар Боғловчи моддалар ишлаб чиқаришда бинолар ҳавосидаги чанг ва намликнинг ортиши, қуритиш барабанлари ва тегирмонларининг ишончсиз иссиқлик изоляцияси ноқулай иш шароитларини келтириб чиқаради. Чангга қарши курашиш учун барча конструктив ускуналар ва механизмлар маҳкам, қаттиқ, муҳрланган ёпиқ металл кассеталарга жойлаштирилиши керак.Газлар ҳосил бўладиган жойларда умумий вентиляциядан ташқари маҳаллий вентиляцияни ҳам ташкил қилиш керак. Тутун газлар ва ҳавони 99% гача тозалашга кафолат берадиган энг самарали чанг-йиғиш қурилмалардан фойдаланиш талаб этилади. Механизмларнинг барча айланувчи қисмлари ишончли ҳимояланган бўлиши керак. Корхонада хизмат ходимларини муайян ускунани ишга тушириш ҳақида огоҳлантирувчи товуш ва ёруғлик сигнализацияси тизимига эга. Барча ток ўтказувчи қисмлар (ички кабеллар, ўчиргичлар ва бошқалар.) изоляция қилиниши керак. Хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш технологияни янада такомиллаштириш, барча ишлаб чиқариш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш орқали таъминланиши лозим. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати Қосимов Э. Қурилиш ашёлари. Т., Меҳнат, 2004. Махмудова Н.А. Боғловчи моддалар Т., ТАҚИ, ўқув қўлланма 2012. -118 б. А.Ҳамидов – Қурилиш материаллари ва буюмлари. –Т.: “Фан ва технология”, 2014, 344 бет. Юшкевич М.О., Анастасиади А.П., Боровский В.Р. Справочник по производству гипса и гипсовых изделий. - М.: Стройиздат, 1963 - 464с. Кабанов В.С. Методические указания по курсовому проектированию. - Воронеж: ВГАСА, 1990 - 100с. Шмитько Е.И. Процессы и аппараты в технологии строительных изделий (расчет аппаратов). Учебное пособие. - Воронеж: ВГАСУ, 2006 - 165с. http://www.liapor.com/at/index.php http://tetravion.com.ua/sidishield http://science.fentu/cms_files/Image/Bekker.pdf http://www.nanonewsnet.uz/ http://www.stroinauka.uz/ ИЛОВА
жойланиш схемаси Download 227.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling