Анорганик ёки минерал боғловчи моддалар кукунсимон бўлиб, майда ва йирик тўлдиргичлар билан бирга сувда қорилганда суюқ ёки пластик қоришма ҳосил қилади ва аст -секин қотиши натижасида суний тошга айланади


Боғловчиларнинг умумий ишлаб чиқариш технологиясини танлаш ва асослаш


Download 227.26 Kb.
bet5/8
Sana27.06.2023
Hajmi227.26 Kb.
#1656718
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
БОҒЛОВЧИ Курс лойиҳаси намунас1

1.3.Боғловчиларнинг умумий ишлаб чиқариш технологиясини танлаш ва асослаш

Қурилиш гипсни ишлаб чиқариш асосий усуллари уч жараёнга бўли-нади: гипсли боғловчиларни ишлаб чиқариш технологик жараёни гипс тошини майдалаш (майдалаш ва туйиш) ва иссиқлик билан ишлов бериш (дегидратациялаш) дан иборат.


Гипс тошини иссиқлик билан ишлов беришдан олдин туйиш даражаси иссиқлик аппаратининг тури билан белгиланади. Материал буғ қозонларига ўлчами 400 мм гача, айланма печларга-10-35 мм, пишириш қозонларига эса-кукун шаклида берилади.
Гипсли боғловчилар олишда қўлланиладиган технологик схемалар асосий операциялар тури ва кетма-кетлиги билан бир-биридан фарқ қилади. Энг кенг тарқалган технологик схемаларни қуйидагича ифодалаш мумкин:

  1. Майдалаш пишириш туйиш

  2. Майдалаш пишириш туйиш қуритиш

  3. Майдалаш пиширишқуритиш туйиш

  4. Майдалаш туйиш  пишириш туйиш

  5. Майдалаш туйиш  пишириш қуритиштуйиш

  6. Майдалаш+ куйдириш туйиш

  7. Майдалаш куйдириш + туйиш

  8. Майдалашбуғлаш туйиш

Дастлабки бешта схема гипсли боғловчилар ишлаб чиқаришда гипс пишириш қозонлар деб аталадиган ускунадарда иссиқлик билан ишлов беришда қўлланилади. Энг оддий схема 1, лекин уни фақат қуруқ хом ашё қуруқ бўлганда қўллаш мумкин. Агар хом ашё намлиги 1 % дан ошса, уни туйишдан олдин қуритиш керак (2-схема). Бу икки операцияни битта технологик қурилмада бирлаштириш мақсадга мувофиқ (3-схема). Маҳсулот сифа-тини яхшилаш учун пишириш қозонидан чиқаётган ярим сувли гипсни иккиламчи туйиш мақсадга мувофиқдир (4 ва 5 схемалари). 6-схема айланувчи печларда юқори ҳароратда пишадиган ва паст ҳароратда пишадиган гипс боғловчилар ишлаб чиқаришда, 7-комбинациялашган схема эса туйиш ва куйдириш жараёнлари биргаликда бажариш қурилмалари-да ишлатилади. 8 - схема яримгидратнинг α-модификацияси асосида юқори мустаҳкамликдаги гипс олиш учун мўлжалланган. Иссиқлик билан ишлов бериш учун технологик схема ва аппаратларнинг турини танлаш ишлаб чиқариш кўламига, хом ашёнинг хоссаларига, чиқариладиган маҳсулот сифатига ва бошқа омилларга боғлиқ.
Қабул қилинаган технологик схема қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: ишлаб чиқаришни узлуксизлиги; технологик ва транспорт жиҳозларининг ихчамлиги ва сонини қисқартириши; ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштиришни яхлитлиги ва технологик операциялар кетма-кетлиги ва материалларнинг ҳаракат йўналишини кўрсатувчи стрелкалар билан акс эттириши даркор.
Қурилиш гипсининг асосий таркибий қисми CaSO4·2H2O гипсли тош бўлиб, у экскаватор ёрдамида карьерда қазиб олинади ва заводга йўл ва темир йўл орқали етказилади.
Ўлчами 500 мм ва намлиги 4% бўлган гипс тош бўлаклари қабул қилувчи бункерга тўкилади, улардан ёпиқ омборга юборилади.
Хом ашё бункеридан гипс тоши майдалаш ва саралаш цехига юборилиб, у ерда майдаланади ва сўнгра сараланади.Жуда йирик материал бўлганлиги учун майдалаш ўрта қувватли жағли майдалагичда амалга оширилади.
Кўп босқичли майлашни қабул қиламиз, яъни икки босқич,чунки у бир босқичлига схемага нисбатан тежамлироқ бўлгани учун амалда энг кўп қўлланилади.

Сўнгра ҳосил бўлган гипс элаш йўли билан фракцияларга ажратилади ва кейинги куйдириш цехига юборилади.



бункер




Қабул қилув-чи бункер

циклон

шнек


Шнек

бункер




Лотокли таъминлагич

кўмир бункери



бункер

бункер


Тарелкали таъминлагич




Тасмали конвеер

Тарелкали таъминлагич

таъминлагич

Тарелкали таъминлагич




Элева-тор


Элева-тор




Болғали
майдалагич

шарли тегирмон



Элеватор

Айланувчи печь

Элеватор


Тамғаловчи машина




Download 227.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling