ZАкир = RАкир + iХАкир
бу ерда RАкир – кириш қаршилигини актив ташкил этувчиси;
ХАкир – кириш қаршилигини реактив ташкил этувчиси.
Йуқотишлар қаршилиги. Йуқотишлар қаршилиги қуйидагича аниқланади:
Rп = Rн + Rи + Rер ,
бу ерда Rқ – симларнинг қизишига йўқотишлар қаршилиги;
Rи – антеннанинг изоляторларидаги йўқотишлар қаршилиги;
Rер – ер ва ерга улаш тизимларидаги йўқотишлар қаршилиги.
Антеннанинг самарали майдони. Антеннанинг самарали майдони антенна радиочастоталар энергиясини “ажратадиган” фронтнинг ўша қисмини характерлайди. Антеннанинг самарали майдони тушунчаси бир вибраторли, кўп вибраторли ва бошқа мураккаб қабуллаш антенналари учун қўлланилади. Миқдоран у антенна билан мослаштирилган қабулагичнинг киришига анитеннадан келадиган қувватни Рмос қувватини қабул қилиш нуқтасидаги радиотўлқиннинг қуввати оқими зичлигига нисбати сифатида аниқланади:
Аэ = Рмосл / S.
Тақсимланган сиртли кўп вибраторли, параболасимон, линзали ва бошқа антенналар учун Аэ қиймат уларнинг SА геометрик майдони билан қуйидагича боғланган:
Аэ = КАSА,
бу ерда КА – ток амплитудаси ва фазаси антеннанинг сиртида тақсимланиши характерига ва антеннанинг тайёрланиши аниқлигига боғлиқ бўлган майдондан фойдаланиш коэффициенти. Йўналтирилган антенналарнинг катта қисми учун КА ~ 0,8, лекин ,5 дан 0,9 гача ўзгариши мумкин.
Антеннанинг самарали майдон ва йўналтирилган иш коэффициенти орасида қуйидаги боғланиш мавжуд:
Do'stlaringiz bilan baham: |