Антенналар ва УҚТ диапазони антенналарининг ўзига хос хусусиятлари
Download 166.72 Kb.
|
3 маъруза Симсиз алоқа антенналарининг ўзига хос хусусиятлари
Р0,5 / Рмах = Е20,707 / Е2мах = 0,5
Йўналтирилган иш коэффициенти (ЙИК) антеннанинг нурлантирилган электромагнит нурланишни қандайдир йўналишда жамлаш қобилиятини характерлайди. У антенна бу йўналишда нурлантирадиган қувват оқимининг зичлигини барча йўналишлар бўйича ўртачалаштирилган қувват оқимининг зичлигига нисбати ҳисобланади. Бошқача айтганда, ЙИКни аниқлашда антенна кўриб чиқиладиган антеннадаги ўша қувватни нурлантирадиган тасаввур қилинадиган, абсолют йўналтирилмаган ёки изотроп антенна билан таққосланади. Апертурали антенналар учун Кйи = 4p Ксфк Sа / l 2 , бу ерда Ксфк – нурлантириш сиртидан фойдаланиш коэффициенти; Sа – антеннанинг очилиш майдони. Кўплаб РРЛ ва сунъий йўлдошли узатиш тизимлари антенналарида вертикал текисликдаги ярим қувват бўйича ЙД кенглиги тахминан горизонтал текисликдаги дигармаанинг кенглигига тенг бўлади. Реал антеннанинг ФИКини баҳолаш учун антеннанинг КК кучайтириш коэффициенти тушунчаси киритилади, у қуйидаги муносабат орқали аниқланади: G = hа Кйи , бу ерда h а = РS / Р0 – антеннанинг ФИКи; РS – антенна нурлантирадиган қувват; Р0 – антеннага бериладиган қувват. Антеннанинг кучайтириш коэффициенти қабул қилиш нуқтасида майдон кучланганлиги ўзгармас қолиши учун 1 га тенг ФИКли изотроп нурлантиргичга бериладиган қувватга қараганда антеннага бериладиган қувватни неча мартта камайтириш кераклигини кўрсатади. Дециметрли ва сантиметрли тўлқинлар диапазонларида hа >> 1, шунинг учун G = Кйи. ҲИК ҳимоя иши коэффициенти ёни йўналишларда қабул қилинган сигналларни антеннанинг кучсизлантириши даражаси характеристикаси учун киритилади ва қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: Download 166.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling